Жаҳон шахмат федерацияси сентябрь ойи якунлангач, ўз рейтингини янгилади. Ушбу янгиланган жаҳон рейтингида кучли 100 ликдан 5 нафар ўзбекистонлик гроссмейстер ўрин олди.
Рейтингда Нодирбек Абдусатторов (2783) 6-ўринда қайд этилди. У аввалги ойда ҳам шу ўринда қайд этилган эди, аммо бу сафар у рейтинг очколарини 17 очкога ошириб олган.
Бундан ташқари, энг кучли шахматчилар рейтингида Рустам Қосимжонов (2685) ҳам ўрин олган. Тажрибали шахматчи — 43-ўринда. Жавоҳир Синдоров (2668) аввалги ойда 52-ўринда қайд этилган эди, бу ойда у 56-ўрин тушди ва 9 рейтинг очко йўқотди. 2668 рейтинг очкосига эга шахматчи Шамсиддин Воҳидов 57-ўринга кўтарилди. Айнан унинг хизматлари эвазига Ўзбекистон Олимпиячилари бронза медалини қўлга киритди. Аввалги ойда кучли 61-ўринда қайд этилган Нодирбек Якуббоев (2654) бу ойда 75-ўринда қайд этилди.
Ўтган ойда Нодирбек ёшлар ўртасидаги расмий рейтингда биринчи ўринда қайд этилган эди. Октябрь ойи учун эълон қилинган рейтингда у ўрнини Ҳиндистонлик Гукешга бўшатиб берди. Жуда ишончли ҳаракат қилаётган шахматчи 2794 рейтинг очкоси билан ёшлар ўртасида етакчилик қилмоқда. Яна бир шахматчи Жавоҳир Синдоров 5-ўринни эгаллаб турибди.
Маълумот учун, Озарбайжоннинг Шуша шаҳрида ташкил этилган Вугар Гашимов хотирасига бағишланган турнирда иккинчи ўринни эгаллади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).