Бугун 11 август, 2025 йил, душанба.

  • Суперлига
      • 10.08.2025 18:30
      • Сўғдиёна
      • 2:0
      • Машъал
      • 11.08.2025 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Насаф
      • 11.08.2025 20:00
      • Динамо
      • -:-
      • Пахтакор
      • 12.08.2025 18:15
      • ОКМК
      • -:-
      • Қизилқум
      • 12.08.2025 19:00
      • Андижон
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 12.08.2025 20:30
      • Шўртан
      • -:-
      • Қўқон-1912

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 17 37
2 Нефтчи 17 33
3 ОКМК 17 33
4 Динамо 17 33
5 Бунёдкор 17 31
6 Пахтакор 17 29
7 Навбаҳор 17 28
8 Андижон 17 21
9 Қизилқум 17 21
10 Сўғдиёна 18 20
11 Сурхон 17 20
12 Хоразм 17 18
13 Машъал 18 15
14 Бухоро 17 13
15 Қўқон-1912 17 12
16 Шўртан 17 10

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Сўғдиёна 2-0 Машъал

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

11/08 19:00 Нефтчи - Насаф
11/08 20:00 Динамо - Пахтакор
12/08 18:15 ОКМК - Қизилқум
12/08 19:00 Андижон - Навбаҳор
12/08 20:30 Шўртан - Қўқон-1912
13/08 19:00 Бухоро - Хоразм
13/08 20:00 Сурхон - Бунёдкор

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 808 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 11.08.2025

      05:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Сеара".
      07:00 Д/ф "Марадона. Лучший в истории".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Сеара".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сантос".
      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Турции. "Газиантеп" - "Галатасарай".
      14:00 Новости футбола.
      14:05 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Сеара".
      16:05 Новости футбола.
      16:10 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сантос".
      18:10 Новости футбола.
      18:15 Чемпионат Сербии. "Црвена Звезда" - ТСЦ (Бачка-Топола).
      20:15 Новости футбола.
      20:20 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Сеара".
      22:20 Новости футбола.
      22:25 Д/ф "Лионель Месси".
      23:25 LIVE Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Коджаэлиспор". Прямая трансляция.
      01:25 "Всё о главном". Вадим Козлов.
      01:50 Новости футбола.
      01:55 Чемпионат Турции. "Газиантеп" - "Галатасарай".
      03:50 Новости футбола.
      03:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Коринтианс". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 11.08.2025

      05:10 Лёгкая атлетика. ПСБ Чемпионат России в Казани. День 4. Вечерняя сессия.
      08:00 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 55 кг.
      09:10 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 61 кг.
      10:20 Автоспорт. DTM. Этап 5 на трассе Нюрбургринг, Германия. Гонка 2.
      11:45 "Культовые".
      12:15 Гольф. Кубок Лиги Ставок. Этап в Москве.
      13:50 Сёрфинг. Альфа-Банк Wakesurf Cup 2025 в Москве. Wakesurf. Женщины.
      15:20 Триатлон. Supertri. Этап 1 в Торонто, Канада.
      17:50 Автоспорт. DTM. Этап 5 на трассе Нюрбургринг, Германия. Гонка 1.
      19:15 Д/ф "Энди Маррей".
      20:05 "Физруки. Будущее за настоящим".
      20:40 Бильярд. BetBoom Суперлига в Москве.
      22:20 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Команды. Произвольная программа. Финал.
      23:50 "Вы это видели".
      00:45 "Что за спорт?". "Экстрим".
      01:10 "Культовые".
      01:35 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. До 71 кг.
      02:45 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 73 кг.
      03:55 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 67 кг.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 11.08.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      10:55 LIVE Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. До 71 кг. Прямая трансляция.
      12:55 LIVE Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Мужчины. До 73 кг. Прямая трансляция.
      15:20 Новости.
      15:25 Есть тема! Прямой эфир.
      16:45 "Взойди на свой Олимп".
      17:25 Новости.
      17:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Роман Долидзе против Энтони Эрнандеса.
      19:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      20:30 LIVE Громко. Прямой эфир.
      21:55 LIVE Футбол. Лига Пари. "КАМАЗ" (Набережные Челны) - "Факел" (Воронеж). Прямая трансляция.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      02:30 Д/ф "Дэвид Бекхэм. Одиозный".
      04:00 Регби. Pari Чемпионат России. "Красный Яр" (Красноярск) - "Стрела-Ак Барс" (Казань).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 11.08.2025

      06:00 Велоспорт. Арктическая гонка Норвегии. Этап 4.
      07:00 Велоспорт. Тур Польши. Этап 7. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      08:30 Триатлон. T100 Triathlon World Tour. Этап 4 в Лондоне, Великобритания. Женщины, мужчины.
      10:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 3.
      11:30 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 9 в Лондоне, Великобритания.
      13:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 3.
      15:00 LIVE Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 4. Прямая трансляция.
      18:00 Велоспорт. Тур Польши. Этап 7. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      19:30 Велоспорт. Арктическая гонка Норвегии. Этап 4.
      20:30 Трейлраннинг. Golden Trail World Series. Этап 8. Sierre Zinal Trail в Вале, Швейцария.
      21:30 LIVE Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 4. Прямая трансляция.
      00:30 Парусный спорт. Гран-при. Тележурнал "Гонка на грани".
      01:00 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 9 в Лондоне, Великобритания.
      03:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 4.
      04:30 Велоспорт. Тур Польши. Этап 7. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мануэль Локателли: "Йўқ, миланлик эмасман, қалбим "Юве"га тегишли"

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Италия терма жамоа­си ва «Ювентус» клуби ярим ҳимоячиси Мануэль Локателли «кекса синьора» қиёфаси ўзгараётганидан хурсанд.

Тажрибали футболчи янги бош мураббий Тьяго Мотта ғоялари жамоани катта ғалабалар сари элтишига тўлиқ ишонмоқда. Мануэль шунингдек, Миланга яқин ҳудудда туғилган бўлсада, қалбан «Ювентус»га тегишли эканлигини баралла таъкидламоқда. 

- Ману, келинг, аввало болалигингиз ҳақида гаплашамиз. Бошида яқинларингиздан айнан ким салоҳиятингизга кўпроқ ишонган? Ўзингизчи, футболда муваффақият қозонишингизни қачон теран тушунгансиз? Умуман, қайси клубда ўйнашни орзу қилгансиз?

- Ота-онам ҳар доим менга тўлиқ ишонишган ва машғулотларда мунтазам қатнашишимни таъминлаш учун кўп нарсаларни қурбон қилишган. Айниқса, «Аталанта» ёшлар жамоасида ўйнаганимда. Чунки клуб ҳар куни ҳам автобус ажратмасди ва отам, онам ёки бувим мени базага олиб борарди. «Милан» ёшлар жамоа­сига кўчиб ўтганимдан кейин автобусда мустақил боришга одатландим. Лекин онам шунда ҳам қўлимга егуликлар тут­қазарди, барибир. Ўша йиллар хотирамга абадий муҳрланган. Дейлик, мен билан бирга шуғулланган барча йигитларни эслаб қолганман, ваҳоланки, кўплаб тенгдошларимга профессионал футболчи даражасига кўтарилиш насиб этгани йўқ. Муҳими, деярли ҳеч бири билан алоқани узмаганман. «Милан» ёшлар жамоаси сафида Примаверада ўйнай бошлаганимда, иккинчи мавсумдаёқ мураббий Брокки мени вице-сардор мақоми билан тақдирлагани эсимда. Аслида бошқа йиигитлардан анча ёш эдим. Табиийки, мураббийнинг бундай ишончидан роса қувондим, вужудимда ўзгача тетиклик ҳис қилдим. Кейинчалик мени доимий равишда асосий жамоа машғулотларига жалб этишди ва ўзимга сўз бердим: «Мануэль, бўлди, бу ерда муваффақиятга эришишинг шарт!» Шу тариқа ишга муносабатимни кескин ўзгартирдим, айниқса, машғулотларда. Олдинлари барчасига тўлиқ эътибор билан қарамасдим. Дейлик, юклама ҳаддан ортиқ ошиб кетса, ўзимни енгилроқ қўйиб юборардим, эътиборни 100 фоиз жамлай олмасдим. Кейин қўққисдан омад кулиб боқди: мавсум охирида «Милан» бошқарувини қўлга олган Брокки «А» серияда дебют қилишимга имкон берди. Орзумга келсак, фақат ва фақат «А» серия даражасига чиқиш, «Ювентус» формасида ўйнашни ўйлаганман, лекин кимгадир кумир сифатида қарамаганман. Орзумга эса аввало, Яратганнинг иродаси, қолаверса, ўзим ва оилам ҳаракати эвазига эришдим. Ёшлигимда Дель Пьеро, Нед­вед ва Тотти ижросидаги ўйин­лардан ҳайратланардим. Клуб базасида Недвед билан илк марта кўришганимда, ҳаяжонимни сира босолмаган эдим. Умуман, ҳамон футбол ошуфтасиман, дейлик, сўнгги бир неча йил давомида Кроос ўйинини диққат билан кузатиб келдим - шунчаки, фантастик ярим ҳимоячи.

- Отангиз ҳам сизга бевосита мураббийлик қилган экан.

- Ҳа, у нотиқлик бобида тенгсиз устоз эди, лекин ўзини ҳақиқий мураббийдек тутарди. Отамнинг исми - Эмануэле. Мени буткул чап оёғда ўйнашни ўрганишга мажбурлаган инсон - айнан отам.

- Миланда улғайган болакай қанақасига «Ювентус» фанатига айланиши мумкин?

- Йўқ, соф миланлик эмасман, аслида Леккоданман. Уйи­миз Миландан 40 километр узоқликда. Умуман, биз азалдан оилавий тарзда «Ювен­тус»га мухлислик қиламиз.

- Ҳозир Next Gen («Янги авлод») йигитлари билан шуғулланяпсиз. 16-18 ёшли Мануэль билан таққослаганда, қандайдир яққол фарқни сезасизми? Ёндашув, хатти-ҳаракатларда ўсиш-ривожланиш борми?

- Албатта. Эсимда, «Милан»­нинг асосий жамоаси машғулотига илк марта қўшилганимда, 16-17 ёшли ўсмир эдим. Ўша вақт жамоада Кака ва Робиньо каби катта футболчилар ўйнашарди, ёшларнинг бундай юлдузлар даврасига қўшилиб кетишлари осон эмасди. Ҳозир эса академиядан энди чиққан йигитлар ҳам ҳар қандай муҳитда анча эркин ишлашади. Асосийси - ўзаро ҳурмат сақлаш. Табиийки, ёши каттароқ футболчилар ёшлардан машғулотларда жиддий ишлашни талаб қилишга ҳақлилар.

- «Юве»да 4-мавсумни ўтказяпсиз. Бу оралиқда нечоғли ўзгардингиз, янада кучайганингизни ҳис қил-япсизми?

- Ҳа, ҳам инсон, ҳам футболчи сифатида анча улғайдим. Дейлик, 3 йил давомида нисбатан барқарор футболчига айландим. Ҳозир ҳам олдимга янги марраларни қўймоқдаман.

- Хўш, майдондаги вазифаларингиз қанчалик ўзгарди?

- Ҳозир жамоада тўп назоратига эътибор кучли. Статистик маълумотлар эса мен тўп билан кўпроқ мулоқот қилаётганимни кўрсатяпти. Гап  бутунлай бошқача ўйин услуби ҳақида кетмоқда ва унга муаммосиз мослашганимдан мамнунман.

- «Рома» ва «Наполи»га қарши ўйинларда тўпга эгалик қилиш бўйича катта устунлик етарлича вазиятлар тақдим этмаганини қандай тушунтирасиз?

- Бу ўйинларда «Наполи» ва «Рома»га нисбатан анча яхши ўйнаганимиз - ҳақиқат. Фақат Конте жамоаси барча зоналарни ёпиб қўйишни уддалади. Аллақачон вертикал ўйин ва рақиб жарима майдонига кўпроқ кириб бориш ҳақида баҳслар бошланди. Ҳечқиси йўқ, ахир янги йўлга энди киришдик.

- Янги футболчилардан қай бири кучлироқ таассурот қолдирмоқда?

- Ҳозир кимнидир ажратиб кўрсатишим ножоиз. Чунки ҳар бир футболчида ўзига яраша устун жиҳатлари бор. Фақат янги йигитлар чинакамига ҳайрон қолдиришаётганини таъкидлашим мумкин. Ўйлайманки, «Юве» оиласига чиндан ҳам, муносиб ижрочилар қўшилишди.

- Вақтида «Арсенал» сизни ўз томонига оғдиришга уринганини эслаб турасизми?

- Йўқ. Лекин «Арсенал» ўйин­ларини катта қизиқиш билан кўраман, хусусан, жамоа мураббийи Артетага ҳурматим баланд.

- Жорий мавсум машғулотларда қандай фарқ бор? Юкламалар ортгани ростми?

- Бошқача методика асосида, юқори интенсивликда кўпроқ ишлаяпмиз. Бор гап шу. Охир-оқибат, фақат бир жиҳат муҳим - ғалаба!

- Тьяго Мотта ҳақида нима дея оласиз? Уни сиз билан илгари ишлаган мураббийлар олдига қўйсангиз, нима кўзга ташланади?

- Илк таассурот ижобий - Мотта аввало, шахс сифатида жуда кучли. У бу борада «Юве» даражасидаги клубда ишлашга муносиб. Очиғи, Мотта ўз ишида даҳодек кўринмоқда.

- Брокки, Монтелла, де Зерби, Михайлович, Аллегри - булардан қай бирини ўзига хос мураббий сифатида таърифлайсиз ва нима учун?

- Энг ўзига хоси - де Зерби, шубҳасиз. Ҳар ҳолда, у энг ақлдан озгани. Асосийси, шундай ақлдан озиш де Зербини катта натижалар сари етаклайди. Аллегри ҳам қо­йилмақом мураббий, албатта.

- «А» серия анча мувозанатга келгандек кўринмоқда. Қизиқ, қайси клубни жорий мавсумнинг бош фаворити ўрнида кўряпсиз?

- Менимча, «Интер» ҳамон етакчи мақомида - бу энг бар­қарор жамоа. Лекин дербида ўз кучини намойиш этган «Милан», шунингдек, «Наполи»ни ҳам ҳисобдан чиқармаслик керак. Яна «Ювентус» ҳам бор, албатта. Бизда яхши ўйин ритми шаклланаётганини яшириш бефойда, ҳаммаси шундоқ кўриниб турибди.

- Охирги савол телевизорда қандай дастурларни кўришингиз мумкин? 

- Триллер шайдосиман. Айниқса, ультрадинамик, яхши кийинган адвокатлар иштирокидаги «Форс-мажорлар» сериалини яхши кўраман.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:44, 13.10.2024. Ўқилди: 904 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 7
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.