Бугун 21 август, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 40
2 Нефтчи 19 39
3 Динамо 20 38
4 Бунёдкор 19 34
5 ОКМК 19 34
6 Пахтакор 19 33
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 19 25
9 Сурхон 19 23
10 Андижон 19 21
11 Сўғдиёна 20 21
12 Хоразм 19 19
13 Қўқон-1912 19 18
14 Машъал 19 18
15 Бухоро 19 14
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо

Навбатдаги ўйинлар. 20-тур

21/08 19:00 Нефтчи - Машъал
21/08 20:00 Бухоро - Қўқон-1912
22/08 19:00 Андижон - Пахтакор
22/08 20:00 Қизилқум - Бунёдкор
23/08 18:30 Сурхон - Насаф
23/08 19:30 ОКМК - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1942 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 21.08.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Баия".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Крузейро".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Касымпаша" - "Трабзонспор".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Фатих Карагюмрюк".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Баия".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      17:35 Новости футбола.
      17:40 Чемпионат Турции. "Гёзтепе" - "Фенербахче".
      19:40 Новости футбола.
      19:45 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Эюпспор".
      21:45 Новости футбола.
      21:50 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Палмейрас".
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Фламенго".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Крузейро".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Турции. "Касымпаша" - "Трабзонспор".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 21.08.2025

      05:20 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Многоборье.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Суперлига в Москве. Финал.
      10:00 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 13 в Лозанне, Швейцария.
      12:10 "Страна спортивная".
      12:25 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Группы. Многоборье. Прямая трансляция.
      13:00 "Сюрпляс".
      13:25 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Многоборье. Прямая трансляция.
      15:30 "География спорта". Норильск.
      15:55 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Группы. Многоборье. Прямая трансляция.
      16:30 "Культовые".
      16:55 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Многоборье. Прямая трансляция.
      19:00 Московские экстремальные игры 2025.
      20:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      20:30 "Тайны звёзд спорта".
      21:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      22:30 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины.
      23:45 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины.
      01:30 "Культовые".
      02:00 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Группы. Многоборье.
      02:35 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Многоборье.
      04:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Группы. Многоборье.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 21.08.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Бокс. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      11:55 LIVE Бокс. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      15:00 Специальный репортаж.
      15:20 Новости.
      15:25 Есть тема! Прямой эфир.
      16:50 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway".
      17:20 "Лучшие из лучших".
      17:55 Новости.
      18:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Авангард" (Курск) - "Broke Boys" (Одинцово). Прямая трансляция.
      21:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:10 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Текстильщик" (Иваново) - "Тверь". Прямая трансляция.
      23:15 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Магомед Анкалаев против Джонни Уокера.
      02:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 "Культовые".
      03:30 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway".
      04:00 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 13 в Лозанне, Швейцария.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 21.08.2025

      06:00 Теннис. US Open Mixed Doubles Championship. 1/2 финала.
      06:30 LIVE Теннис. US Open Mixed Doubles Championship. Финал. Прямая трансляция.
      08:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      09:30 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 1.
      10:30 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Обзор.
      11:30 Гольф. Тележурнал "Discovery Golf".
      12:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 1.
      13:00 Парусный спорт. Гран-при. Этап 8 в Заснице, Германия. Обзор.
      14:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      16:00 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 16. Луанко - гора Лагос-де-Ковадонга.
      17:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 1.
      18:30 LIVE Велоспорт. Renewi Tour. Этап 2. Прямая трансляция.
      20:15 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 19. Логроньо - перевал Альто-де-Монкальвильо.
      21:30 Теннис. "Ролан Гаррос". Женщины. Финал. Арина Сабаленка - Кори Гофф (США).
      23:00 Киберспорт. Кубок мира в Эр-Рияде, Саудовская Аравия. Обзор, 3 эп.
      23:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      01:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 2.
      02:00 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 19. Логроньо - перевал Альто-де-Монкальвильо.
      03:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 19. Логроньо - перевал Альто-де-Монкальвильо.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Аҳмаджон Мусаев: «Ўз кучимизга ишонамиз»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ёшлар ва ўсмирлар т.ж. / Ўзбекистон U-20
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев ФИФА расмий сайтига интервью берди.

Бундан 10 йил аввал (2003 йил) Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси илк марта БААда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида иштирок этганди. Орадан 6 йил ўтиб эса улар иккинчи маротаба Мисрдаги жаҳон чемпионатида ҳавосидан баҳраманд бўлишди. Ўзбекистон энди учинчи марта Туркияда ўтадиган мундиалда иштирок этади.

— Жаҳон чемпионати қуръаси ҳақида нима дея оласиз? Жамоангизнинг имкониятлари ҳақида фикрингиз.
— Қуръа биз учун яхши келди, ундан қониқиш ҳосил қилдим. Биз бошқа қитъаларнинг ўйин услублари турлича бўлган жамоалар (Хорватия, Уругвай ва Янги Зеландия) билан куч синашамиз. Ҳар бир жамоада гуруҳдан чиқиш учун имкониятлар тенг. Ҳозирча жиддий муаммони кўраётганим йўқ — биз гуруҳдан чиққан жамоалардан бири бўлишимиз керак. Буни уддалашимизга ишонаман.

— Ўзбекистон бундай тоифадаги ЖЧда учинчи маротаба иштирок этяпти. Мамлакатингиз жамоаларининг аввалги натижалари у қадар яхши бўлмаган. Демак, сиз уларни яхшилаш ниятидасиз?
— Ҳа. 2003 ва 2009 йилларда терма жамоаларимизнинг иштироки унчалик яхши бўлмаганини ёки кутганимиздек бўлмаганини яхши биламиз. Иккита жаҳон чемпионатида ўтказилган 6та ўйинда бор-йўғи 1та дурангга эришганмиз. Лекин, айтиб ўтганимдек, жамоамга нисбатан ишончим юқори. Биз бу сафар ўз олдимизга юқорироқ вазифа қўйяпмиз. Агар биз гуруҳдан чиқа олсак, ўзбек футболи тарихида янги саҳифа яратган бўламиз.

— Мусобақа тайёргарлик қандай кетяпти? Турли услубдаги терма жамоаларга қарши махсус тайёргарлик кўряпсизларми?
— Албатта. Ушбу мусобақага яхши тайёргарлик кўриш учун ўртоқлик ўйинлари режасини тузиб олганмиз. Масалан, март ойида Туркияда йиғин ўтказган бўлсак, апрель ойида Португалияда 2та ўртоқлик ўйинида майдонга тушдик. Ўзимизнинг жисмоний ва техник тайёргарлигимизни энг юқори нуқтага олиб чиқиш учун ҳали бир нечта ўртоқлик ўйинларини ўтказамиз.

— Келинг, энди 2012 йил бўлиб ўтган 19 ёшли футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати ҳақида суҳбатлашамиз. У ерда ўз олдингизга қандай мақсад қўйгандингиз ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишингиз қай тарзда амалга ошди?
— Қитъа чемпионатида иштирок этаётганингизда, табиийки, бош мақсадингиз ЖЧ йўлланмасини қўлга киритиш бўлади. Осиёга ажратилган 4та йўлланма учун кескин кураш кечди. Биз эса бунга тайёргарлик кўргандик. БААда ўтган мусобақада барчамиз бир тану бир жон бўлиб ЖЧ йўлланмаси учун курашдик. Мусобақада яхши ўйин намойиш қилдик ва Иордания, КХДР ва Вьетнам жой олган гуруҳда 1-ўринни эгалладик. Чорак финалда эса Сурияни мағлуб этиб, ўз мақсадимизга эришдик. Бундан хурсанд бўлдик. Улкан мусобақада мамлакат шаънини ҳимоя қилиш катта шараф.

— Осиё чемпионатида ёдингизда сақланиб қолган ва энг қийин ўтган ўйин сифатида Сурияга қарши ўйинни айта оласизми?
— Гап шундаки, биз кейинги босқичга чиқиш учун аввало гуруҳда ушбу мусобақанинг амалдаги ғолиби КХДРни мағлуб этишимиз керак эди. Сўнгги турда ушбу жамоани енгсак, кейинги босқичга чиқардик, агар унга ютқазиб қўйсак, ЖЧга чиқиш орзуимиздан маҳрум бўлардик. Биз яхши ўйнадик, майдонда ташаббусга эга бўлдик ва 2та гол урдик. Ушбу ғалаба бизга катта ишонч берди. Биз плей-оффга чиқдик. Барчаси Сурия билан ўйинда ҳал бўларди. Учрашув давомида биз икки марта ҳисобда ортда бораётиб, ҳисобни тенглаштирдик. Пенальтилар сериясида эса омад бизга кулиб боқди. Руҳий жиҳатдан биз яхши тайёргарликка эга эдик. Биз дастлабки 3та зарбани голга айлантирган бўлсак, рақиб бирорта ҳам гол ура олмади. Шундан кейин менда натижадан қониқиш ҳисси пайдо бўлди ва биз ўз мақсадимизга эришдик. Йигитлар хурсанд бўлганидан мени қўлларига олишди ва ҳавога отишди. Ўша пайтда жуда бахтли эдим.

— Жамоангиздаги кўпгина футболчилар аввалдан қўлостингизда ўйнаб келмоқда. Улар жамоада муҳим роль ўйнашади ва Ўзбекистон футболи савиясини кўтаришга хизмат қилишмоқда. Жамоада янги номлар ҳам борми? Улар кимлар?
— Жамоада келажаги порлоқ бўлган футбочиларнинг кўплиги хурсанд қилмай қўймайди. Уларнинг жамоадаги ўрни катта. Бу сафар эса ана шундай футболчилардан бир нечтаси ЖЧга бормай қолиши мумкин. Аслида эса, бу жамоада иқтидорли футболчилар жуда кўп ва улар келажакда миллий терма жамоага ҳам катта фойда келтириши мумкин. Ҳозирги кунда қайсидир футболчини ажратиб кўрсатмоқчи эмасман. Туркиядаги жаҳон чемпионатини кузатсангиз, ўзингиз билиб оласиз.

— Сўнгги 20 йил давомида 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида Аргентина ва Бразилия терма жамоаси ўз ҳукмронлигини намойиш қилиб кеишмоқда. Сўнгги 10та ЖЧнинг 8тасида айнан ушбу икки юрт вакиллари чемпионликни қўлга киритишган. Бу галги чемпионатда уларнинг иштирок этмаслиги бошқа жамоаларга катта имконият берадими? Ғолиблик кимга насиб қилади деб ўйлайсиз?
— Ушбу ёш тоифасида Бразилия ва Аргентина ҳамиша кучли жамоалар бўлиб келишган. Уларда ўтказилган 18та жаҳон чемпионатларидан 11тасини ютиб олишган. Шунинг учун уларнинг йўқлиги бошқа жамоаларга имконият беради. Одатда мусобақада Жанубий Америка ва Европа жамоалари ўртасида кескин рақобат кечган. Аммо Гана ёшлар терма жамоаси 2009 йилги ЖЧда ғолибликни қўлга киритиб, шуни исботладики, футболда ўз номига эга бўлган терма жамоалар ҳар доим ҳам яхши натижаларга эришаверишмайди. Энг асосийси, майдонда курашиш керак. Мусобақа ғолиблиги борасида ҳозирча менда тахминлар йўқ. Барчаси турнир давомида ўзгариб кетиши, мусобақани яхши бошлай олмаган жамоа кейинчалик яхши ўйин кўрсатиши мумкин. Барча 24 жамоада имконият бор, деб ҳисоблайман.

— Туркиядаги жаҳон чемпионатидан кейин ўз келажагингиз ҳақида нима дея оласиз? Жамоада қоласизми ёки бошқа иш жойи қидирасизми?
— Ҳозирдан келажагим ҳақида гапириш қийин. Мен ҳамиша олдимизга қўйилган вазифага бор эътиборни қаратишга ўрганганман. Жаҳон чемпионатида терма жамоани бошқариш фаолиятимдаги муҳим босқичлардан бири. Мен барчасини босқичма-босқич амалга оширишни истайман. Шунинг учун ҳозирча қолган нарсалар ҳақида ўйлаётганим йўқ. Ушбу ЖЧ якунланганидан кейин кейинги фаолиятим ҳақида ўйлаб кўраман.

Манба: www.fifa.com
Киритилди: 13:55, 09.05.2013. Ўқилди: 4724 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
10 Андижон Рустам Турдимуродов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.