Бугун 12 июнь, 2026 йил, жума.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 11.06.2026 23:59
      • Мексика
      • 2:0
      • ЖАР
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • 2:1
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • -:-
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • -:-
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 0 0
2 Канада 0 0
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Равшан Эрматов: “Андижон”нинг келаси йили Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этиши Андижон халқи учун катта байрам”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Андижон
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун “Андижон” футбол клубининг 60 йиллик юбилей байрами. ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов бошчилигидаги делегация Андижонга келди.

Дастлаб футбол академиясида бўлдилар. Сўнгра Андижон шаҳридаги “Ёшлар маркази”да мухлислар, футбол фахрийлари, футбол мутасаддилари, ёш футболчилар ва ОАВ вакиллари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.  Унда Равшан Эрматовдан ташқари, Биродар Абдураимов, Тўлаган Исоқов, Азамат Абдураимов, Сервер Жепаров, Рахмиддин Зикрияев ва Мирзаҳаким Тўхтамирзаев иштирок этдилар.

Дастлаб ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматовга сўз берилди.

“Ассалому алайкум, ҳурматли азиз андижонликлар! Барчангизни кўриб турганимиздан хурсандмиз. Сизларни “Андижон” футбол клубини 60 ёшга тўлгани билан муборакбод этамиз. Ҳаммаси ўз-ўзидан бўлмайди. Катта меҳнат талаб қилинади ва буни самарасини кўриб турибмиз, етказганига шукр.

Кўп йиллардан бери биламизки, Бахтиёр Ҳамидуллаев, Рустам Абдиев ва бошқаларни кўриб турибмиз. Булар “Андижон” футболини афсоналари. Ҳурматли Президентимизнинг қўллаб-қувватлашлари, ғамхўрликлари эвазига футболимизда шунча шарт-шароитлар яратиляпти. Натижалар ҳам шунга яраша бўлмоқда. “Андижон”ни биринчи марта Ўзбекистон Кубоги финалига чиқиб ва ўша финални ичига кириб кетадиган даражада ўйин кўрсатиб, ғалаба қозонгани – бу бутун Андижон ҳалқини ютуғи. Андижонда футбол ҳар доим бўлган. Энг муҳими, кейинги йили айнан Андижонда Осиё Чемпионлар лигаси ўйинлари ўтиши бутун Андижон учун катта байрам!

Бу йил биринчи марта юртимизда ФИФАнинг футзал бўйича жаҳон чемпионатини биргаликда муваффақиятли ўтказдик. Куни кеча Кореядан учиб келдим. У ерда ФИФА президенти Жанни Инфантино юқори минбардан туриб 211 давлат футболи раҳбарлари ўтирган залда ўзбекистонни алоҳида эътироф этиб, ўз тарихида биринчи марта Ўзбекистон ФИФА мусобақасини ташкил қилганига қарамаслан уни энг юқори савияда ва назаримда энг яхшисини ташкил қилди, дея жуда илиқ сўзларни айтди. Айниқса, мухлисларимизни алоҳида эътироф этди. Ишқибозлар Андижонни бутун дунёга янада танитди, десак муболаға қилмаган бўламиз.

Худога шукр, Юртимиздаги ҳар бир соҳада ривожланиш бўлаётгани каби футболимизда ҳам ривожланиш бўлаётганини ҳар биримиз кўриб турибмиз. Буни барча тан оляпти. Мана, Олимпиадага биринчи марта чиқдик. Олимпиада иштирок этишни бутун умр орзу қилардик. “Ультрас Бургут” Францияда бутун дунёга мухлислик қилиш даражасини намойиш қилди. Бу борада янги маданият шаклландики, бутун дунё ишқибозларини бирлаштирди ва бу борада катта мактаб яратди.

60 йил кичкина муддат эмас. Лекин келажак энди келяпти. Академия болаларига ҳам айтдик. Бизга сон эмас, сифат керак, тизим керак. Ҳар бир ёш тоифалардаги терма жамоаларни йиллар давомида битта тизим асосида тайёрлаб боришимиз керак. Бу ердаги ёш авлод тарбияланувчилари биринчи ўринда “Андижон” жамоасида тўп суришни мақсад қилиш керак. “Реал” ёки “Манчестер” эмас, биринчи навбатда “Андижон”! Ватанпарварлик шу ердан бошланади. Ундан кейин албатта терма жамоа либосини ҳам кияман, юртимни халқаро майдонларда муносиб ҳимоя қиламан, деган орзу бўлиши албатта лозим. Шунга қараб меҳнат қилса, интилса албатта эришади.

“Андижон” футбол клубига алоҳида база қурилиши бошланди. Бунинг учун “Узавтосаноат” раҳбари Улуғбек ака Рўзиқуловга катта раҳмат. Жамоани ривожланишига улкан ёрдамини беряптилар. Бундай қилинаётган ишлар, ривожланишга қаратилган ва келаси йили Осиё Чемпионлар лигасини муносиб ўтказиш, гуруҳдан чиқиб янада узоққа боришга мақсад қилишимиз керак. Шунчаки иштирок этмаслик керак. “Андижон”га доим энг яхшилари ярашади”, - дейди Эрматов.

Киритилди: 14:25, 05.11.2024. Ўқилди: 1568 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Мексика Хулиан Киньонес 1
2 Мексика Сантьяго Хименес 1
3 Чехия Ладислав Крейчи 1
4 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
5 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик