Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба.

      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • 2:0
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • 2:3
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • -:-
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • -:-
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 36 77
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Лидс 36 44
15 Кристал Пэлас 36 44
16 Ноттингем Форест 36 43
17 Тоттенхэм 36 38
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал
36-тур Тоттенхэм 1-1 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Девис Васкес: «Милан» - бир вақтнинг ўзида мақсад ва орзу...»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Эмполи»да ижара муддатини ўтаётган «Милан»нинг колумбиялик дарвозабони Девис Васкес La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервьюсида Тоскана клубидаги мавсумнинг муваффақиятли старти ҳақида фикр билдирди.

- Тажриба орттириш сиз учун нимани англатади?

- Масалан, «Милан» каби энг яхши клубнинг бир қисми бўлиш. Бу ерда сиз жамоадошларингиздан кўп нарсаларни ўрганишингиз мумкин.

- Меньян кабими?

- Ростини айтсам, биз у билан кўп гаплашмадик. Жисмоний машқлар пайтида у жуда жиддий. Биз биргаликда кўп ишламадик. Аммо мен уни кузатиш ва ҳаракатларини такрорлашга ҳаракат қилиш орқали ўргандим: у катта иштирокга эга, унинг дарвозада бўлишининг таъсири жуда катта, у бутун маконни эгаллаганга ўхшайди. Бундан ташқари, у ҳар доим жуда эҳтиёткор.

- Сиз ўтган йилнинг январь ойи бошида «Милан»га кўчиб ўтгандингиз. Сизни клубда Мальдини кўришни хоҳлаганди...

- Мальдини ва Массара.

- Улар сизни Парагвайнинг «Гуарани»сидан қандай топишди?

- Билмайман, лекин улар мени билишларини кўрсатдилар: фазилатларим учун олиб кетишганини айтишди, мен янада кучлироқ бўлишимга амин бўлишди, лекин ҳеч нарса ваъда қилишмади. Мени асосий жамоага қўшишди, бир неча ой ўтгач, мен Мальдини Примавера учун ўйнашни сўраган футболчилар қаторида эдим, чунки мен ўйинни Италия футболида синаб кўрмоқчи эдим.

- Улар сизни ярим миллионга сотиб олишди. Сизнингча, бугун нархингиз қанча?

(Кулади) билмайман, лекин унинг ошгани аниқ. Аммо бу мавсумда мен атиги 7та ўйин ўтказдим.

- Тўғри, Сизнинг олдингизда Меньян бор эди, лекин «Милан»да ҳеч ким сизнинг қанчалик кучли эканлигингизни тушунмаган бўлиши мумкинми?

- Эҳтимол, улар бугун менга қараган кўзлари билан қарамагандирлар. Кейин «Шеффилд»даги ижара... у ерда мен кўп голларни ўтказиб юбордим, чунки ҳамма футболчилар ҳам янги мураббийнинг ғояларини тушунишмаган.

- Энг кучли 3 нафар дарвозабон ким сизнингча?

- Тер Штеген, оёқлари билан ишлаши ва дарвозадаги ишончлилиги учун у ҳақиқий «девор». Эдерсон, унинг шахсияти учун, шунингдек, «Барселона»даги немис сингари, оёқлари билан ишлаш қобилияти учун: унинг баъзи паслари голга айланади. Кейин Нойер.

- Сиз «Эмполи» - бу топ-клубда, Италияда ёки чет элда ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритишга имкон берадиган витрина, деб айтгандингиз. Икки савол: Топ-клубга тайёр эканлигингизни ҳис қиляпсизми? Ва «Милан» ҳали ҳам мақсадми ёки ёпиқ ҳикоями?

-Топ-клубда ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритиш учун 7та ўйин етарли эмас, лекин ҳа, ҳозирги ҳолатимда ўзимни тайёр ҳис қиляпман. «Милан» бир вақтнинг ўзида мақсад ва орзу. Дунёнинг энг яхши клубларидан бирида ўйнашни ким ҳам хоҳламайди?

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 00:01, 08.11.2024. Ўқилди: 832 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 13
9 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик