Бугун 28 февраль, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 27.02.2026 18:00
      • Бухоро
      • 1:0
      • Қўқон-1912
      • 27.02.2026 18:45
      • Андижон
      • 4:0
      • Сўғдиёна
      • 27.02.2026 19:00
      • Пахтакор
      • 2:0
      • Қизилқум
      • 28.02.2026 18:45
      • Нефтчи
      • -:-
      • Машъал
      • 28.02.2026 19:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Сурхон
      • 28.02.2026 19:15
      • Динамо
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 01.03.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 01.03.2026 19:15
      • Насаф
      • -:-
      • Хоразм
  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • 1:1
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • -:-
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • -:-
      • Наполи
      • 01.03.2026 00:45
      • Интер
      • -:-
      • Женоа
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 01.03.2026 01:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Атлетико
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • 2:0
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Манчестер Сити

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Андижон 1 3
2 Пахтакор 1 3
3 Бухоро 1 3
4 Бунёдкор 0 0
5 Динамо 0 0
6 Локомотив 0 0
7 Машъал 0 0
8 Навбаҳор 0 0
9 Насаф 0 0
10 Нефтчи 0 0
11 ОКМК 0 0
12 Сурхон 0 0
13 Хоразм 0 0
14 Қўқон-1912 1 0
15 Қизилқум 1 0
16 Сўғдиёна 1 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
1-тур Андижон 4-0 Сўғдиёна
1-тур Пахтакор 2-0 Қизилқум

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

28/02 18:45 Нефтчи - Машъал
28/02 19:00 Локомотив - Сурхон
28/02 19:15 Динамо - Навбаҳор
01/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
01/03 19:15 Насаф - Хоразм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сюрприз-ўйинчилар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

АПЛ мавсуми ортиқча шов-шувларсиз одимламоқда.

«Ливерпуль», «Манчестер Сити» ва «Арсенал» ўтган мавсум якунидагидек совриндор учликни банд этишган. Дебютантлар учлиги эса жадвалнинг сўнгги 6 жамоаси орасида. Клублар иштирокида эътиборга лойиқ шиддат йўқлиги боис, алоҳида ижрочилар ўйинларини кўриб чиқиб, кутилмаган натижаларга эришаётган футболчилар билан таништиришни лозим топдик.

Лиам Делап (ҳужумчи, «Ипсвич Таун»)

Бир неча йил муқаддам биз «Манчестер Сити» тизимида таҳсил олган Рори Делапнинг ўғлига жиддий эътибор қаратишга даъват этгандик. Аввалига у «Ипсвич» таркибида атиги 2 марта майдонга тушган бўлсада, уни «шаҳарликлар»дан 15 млн. фунтга харид қилиш клуб мутасаддиларига малол келмади. Лиамнинг баҳоси ёзда 20 миллионга кўтарилиши унинг жорий мавсумдаги иштирокига боғлиқ.

Нима бўлганда ҳам, «Ипсвич» учун келишув чакки эмас. 21 ёшли ҳужумчи стартдаги 10та ўйинда 5та гол урди. Агар жамоа элитадаги ўрнини бой бериб қўймаса, бунга Лиамнинг сермаҳсуллиги эвазига эришган бўлади. Ёш ҳужумчи 4та гол учун 11та зарбани амалга оширди ва самарадорлик бўйича 10тадан кўпроқ уринишлардан фойдаланган футболчилар орасида 3-натижани қайд этди.

Тайлер Диблинг (ярим ҳимоячи, «Саутгемптон»)

«Авлиёлар» ҳам «Ипсвич» каби мавсумни муваффақиятли бошлай олмадилар. Лекин Рассель Мартин жамоасида 18 ёшли Диблинг ажойиб ўйин кўрсатмоқда. Жорий мавсумга қадар у атиги бир марта захирадан майдонга тушганди. «Саутгемптон» сафидаги илк голини Тайлер ўтган ойда «Ипсвич» дарвозасига урди. Бундан ташқари, «МЮ»га қарши ўйинда жамоаси учун пенальти ишлаб берди. Маълумотларга кўра, голли вазиятларни яратиш бўйича (7та) Диблинг - АПЛ етакчиси.

Жон Дуран (ҳужумчи, «Астон Вилла»)

Олли Уоткинснинг ўринбосари бўлган Дуран ҳар гал захирадан тушиб, ўзининг маҳоратини намойиш этмоқда. 20 ёшли ҳужумчи бирор марта бошланғич таркибда тушмаган ҳолда, АПЛ доирасида 4та гол урди. Шундан 3таси «Вест Хэм», «Лестер» ва «Эвертон»га қарши беллашувлар тақдирини ҳал қилди. Дарвоқе, ёш иқтидорнинг «Бавария»га урган голи ҳам ЕЧЛда жамоасига ғалаба келтирди. Жон «Вилла»ни жонлантирмоқда.

Райан Гравенберх (ярим ҳимоячи, «Ливерпуль»)

Таянч ярим ҳимоячисига эҳтиёж сезган «Ливерпуль» ёзда Мартин Субимендига харидор бўлганди. Бироқ футболчи «Реал Сосьедад»ни тарк этишни истамади. Энди ҳаммаси «қизиллар» учун хайрли кечаётгандек, уларга Субименди керак эмас. Чунки Арне Слот даврида Гравенберх янги фазилатларини юзага чиқармоқда. Ўтган мавсумда Юрген Клопп 22 ёшли нидерландияликни 12та ўйинда майдонга туширганди. Ҳозир у асосий таркиб ўйинчиси мақомида ҳужумкор услуб ташкилотчиси ролини адо этмоқда. У «қизиллар»нинг стартдаги 10 ўйинда 8та ва ЕЧЛдаги 3та ғалабасига сезиларли улуш қўшди.

Рауль Хименес (ҳужумчи, «Фулхэм»)

2022 йилнинг мартидан 2023 йилнинг ноябрига қадар 33та учрашувда бирорта гол ура олмаган мексикалик тажрибали ҳужумчини кўпчилик ҳисобдан чиқариб қўйганди. Табиийки, асосий вазифасини адо эта олмаган футболчи учун бу улкан ҳалокатга тенг. Ўша даврда Хименес «Вулверхемптон» ва «Фулхэм» клублари таркибида тўп сурди. 33 ёшли ҳужумчи жорий мавсумда спорт формасини тиклашга муваффақ бўлиб, 10та ўйинда 4та гол ва 1та самарали узатмани амалга оширди.

Шуни ҳам унутмаслик керакки, яқин ўтмишда Рауль жиддий синовларни бошдан кечирди. 2019/2020 йиллар мавсумида у чемпионат доирасида 17та голни расмийлаштирганди. Бироқ 2020 йил ноябрида унинг бош суягида нафақат фаолияти, балки ҳаёти учун ўта хавфли бўлган дарз пайдо бўлгани аниқланиб, 8 ойни муолажалар билан ўтказди. Шундай экан, Хименеснинг ҳозирги сермаҳсуллиги у учун улкан муваффақият билан баробар.

Рико Льюис (ҳимоячи, «Манчестер Сити»)

Эндигина 19га чиққан Льюис «шаҳарликлар» ва Англия терма жамоасининг муҳим ўйинчиси мақомига кўтарилгани юксак кўрсаткич. Ўтган мавсумда Рико атиги 8та учрашувда иштирок этган бўлса, жорий мавсум стартидаги 10та ўйиннинг 9тасида майдонга тушди. Льюис ҳимоя чизиғининг иккала қанотида ишончли тўп суради, Родри оғир жароҳатга дуч келган пайтда таянч ярим ҳимоячиси ролини адо этди. ундаги универсаллик фазилати клуб ва терма жамоага манфаат келтиришига шубҳа йўқ.

Нони Мадуэке (вингер, «Челси»)

«Аристократлар» таркибида ўз ўрнини топиш осонмас. Мадуэке узоқ вақт давомида эътибордан четда қолиб кетди. Лекин жорий мавсум унинг анойи эмаслигини исботламоқда. ЕЛдаги «Серветт»га қарши беллашувдаги (2:0) голдан кейин Нони ажойиб ўйинлари эвазига етакчиларнинг бирига айланди. Англия терма жамоасида дебютини нишонлагач, «Вулверхемптон»га қарши баҳсда хет-трикни расмийлаштирди. Кейин «Ноттингем Форест» дарвозасини ишғол этди. Натижада Мадуэке АПЛдаги 9та ўйинда 4та голни ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Ўтган мавсумда у 23 марта майдонга тушиб, 5та гол урганди.

Антуан Семеньо (ҳужумчи, «Борнмут»)

Ўтган йил январида Гана терма жамоаси ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олиш «Борнмут» учун 10 млн. фунтга тушганди. АПЛнинг дастлабки 17та ўйинида Антуан атиги 2 марта рақиб дарвозасига йўл топа олганди. Энди эса чинакамига очилиб, шиддаткор ва чаққон мерганга айланди. Ҳозирга қадар ҳужумчи «Ноттингем Форест», «Эвертон» ва «Саутгемптон» жамоаларини ўз дарвозаларидан тўп олиб чиқишга мажбур этди. Шунингдек, «Сити» устидан қозонилган чиройли ғалабада биринчи голни урди ва қудратли «Арсенал»га қарши баҳсда рақиб ҳимоячиларини чалғитиш билан ғалабага муҳим ҳисса қўшди.

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 21:13, 12.11.2024. Ўқилди: 2094 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Андижон Драган Черан 1
2 Андижон Пўлатхўжа Холдорхонов 1
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 1
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 1
5 Бухоро Шерзод Эсанов 1
6 Андижон Неманья Чаласан 1
7 Андижон Мартин Боакье 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.