Дэвид Бекхэм: «Фаолиятимни якунлаш вақти келган эди»
«ПСЖ» ярим ҳимоячиси Дэвид Бекхэмнинг фаолиятини якунлагани ҳақида хабар бериб ўтган эдик. Дэвид бу ҳақда ўз фикрларини билдириб ўтди.
«ПСЖ» раҳбариятидан менга берган имкониятлари учун миннатдорчилик билдираман, лекин фаолиятимни айни шу энг юқори даражада ўйин кўрсатаётган вақтимда якунлашим керак эди.
Агар мени ёшлигимда учратиб, сен катта бўлсанг «Манчестер Юнайтед»да ўйнайсан ва кўплаб совринларни қўлга киритасан, терма жамоа сардори бўласан деганингизда, сизни бемалол яхши фантазёр деган бўлардим. Менинг орзуларим ўшалганидан хурсандман.
Эришган барча совринларимда мен билан бирга ишлаганларнинг ҳиссалари катта. Ким менга ёрдам берган бўлса, улардан миннатдорман.
Мени доим қўллаб-қувватлаган барча мухлисларга ҳам алоҳида ташаккур билдирмоқчиман. Улар менга қўшимча куч беришган.
Ҳаётимда ҳеч нарса мен ростдан ҳам севган ўйин футболнинг ўрнини боса олмайди. Бугундан бошлаб мен янги саёҳатларни бошлайман ва келажакка оптимистик кўз билан қарайман»,- дейди Дэвид.
Манба: www.sports.ru
Киритилди: 22:34, 16.05.2013. Ўқилди: 2591 марта. Фикрлар: 2 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар