Бугун 30 сентябрь, 2025 йил, сешанба.

      • 29.09.2025 00:00
      • Бетис
      • 2:0
      • Осасуна
      • 30.09.2025 23:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Реал Овьедо
  • Элит ОЧЛ
      • 29.09.2025 18:45
      • Насаф
      • 2:3
      • Ал-Ҳилол
      • 29.09.2025 21:00
      • Ал-Ғарафа
      • 2:0
      • Аш-Шорта
      • 29.09.2025 21:00
      • Трактор
      • 0:0
      • Ал-Ваҳда
      • 29.09.2025 23:15
      • Дуҳайл
      • 2:2
      • Ал-Аҳли (СА)
      • 30.09.2025 15:00
      • Сеул
      • 3:0
      • Бурирам Юнайтед
      • 30.09.2025 15:00
      • Санфречче Хиросима
      • 1:1
      • Шангхай Порт
      • 30.09.2025 17:15
      • Ченгду Ронгченг
      • -:-
      • Кангвон
      • 30.09.2025 17:15
      • Жоҳор Дорул Таъзим
      • -:-
      • Матида Зелвия
      • 30.09.2025 21:00
      • Ас-Садд
      • -:-
      • Шаржа
      • 30.09.2025 23:15
      • Ал-Иттиҳод
      • -:-
      • Шабаб ал-Аҳли
  • Суперлига
      • 29.09.2025 19:00
      • Пахтакор
      • 1:0
      • Сурхон
      • 29.09.2025 19:00
      • Динамо
      • 2:0
      • Шўртан
      • 30.09.2025 19:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Нефтчи
      • 30.09.2025 19:00
      • Машъал
      • -:-
      • Бухоро
  • «A» Серия
      • 29.09.2025 21:30
      • Парма
      • 2:1
      • Торино
      • 29.09.2025 23:45
      • Женоа
      • 0:3
      • Лацио
      • 30.09.2025 00:00
      • Эвертон
      • 1:1
      • Вест Хэм
      • 30.09.2025 18:45
      • Аҳал
      • -:-
      • Ал-Ҳуссайн
      • 30.09.2025 21:00
      • Сепоҳон
      • -:-
      • Моҳун Баган
      • 30.09.2025 21:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Брюгге
      • 30.09.2025 21:45
      • Қайрат
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 30.09.2025 23:59
      • Атлетико
      • -:-
      • Айнтрахт Ф
      • 30.09.2025 23:59
      • Челси
      • -:-
      • Бенфика
      • 30.09.2025 23:59
      • Буде-Глимт
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 30.09.2025 23:59
      • Галатасарой
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 30.09.2025 23:59
      • Интер
      • -:-
      • Славия
      • 30.09.2025 23:59
      • Марсель
      • -:-
      • Аякс
      • 30.09.2025 23:59
      • Пафос
      • -:-
      • Бавария

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 23 52
2 Нефтчи 22 45
3 Пахтакор 23 43
4 Динамо 22 41
5 ОКМК 23 40
6 Бунёдкор 23 39
7 Навбаҳор 23 36
8 Қизилқум 23 26
9 Сўғдиёна 22 25
10 Андижон 22 25
11 Сурхон 23 25
12 Қўқон-1912 23 23
13 Машъал 22 22
14 Хоразм 23 20
15 Бухоро 22 20
16 Шўртан 23 12

Ўтган ўйинлар. 23-тур

23-тур Насаф 2-1 Хоразм
23-тур Андижон 1-0 ОКМК
23-тур Навбаҳор 1-0 Қизилқум
23-тур Қўқон-1912 2-2 Бунёдкор
23-тур Пахтакор 1-0 Сурхон
23-тур Динамо 2-0 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

30/09 19:00 Сўғдиёна - Нефтчи
30/09 19:00 Машъал - Бухоро

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 5343 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Итан Нванери 15 ёшида, тағин кимсан "Арсенал"да дебют қилди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Англия ёшлар терма жамоасининг собиқ мураббийи бу футболчининг салоҳияти Фил Фоден ва Коул Палмерникидан кам эмаслигини таъкидлади.

«Арсенал»даги фаолиятининг илк ҳафтасида Микель Артета U-16 жамоаси мураббийи Дэн Миккични ўз кабинетига таклиф этди. Ўзаро мулозаматдан сўнг, Артета касбдошига юзланди: «Эшитишимча, сизда менга боп ўйинчи бор экан...»

Дэн испаниялик мураббийга нисбатан каттароқ ёш тоифасидаги жамоада шуғулланадиган 12 ёшли ўйинчини назарда тутганлигини айтди. Микель эса бу ҳақда кўпроқ маълумот олиш ниятини билдирди. Миккич «Арсенал»дан аввал Англиянинг ёшлар терма жамоалари билан шуғулланган ва Итаннинг салоҳиятини касбдошига дурустроқ тушунтириш мақсадида уни Фоден ва Палмерга тенглаштирганди.

Нванерига қизиқиб қолган Артета ўсмирнинг ўйинлари туширилган видеолавҳани сўради.

13 ёшли чоғида Итан мавсумни 16 ёшлилар жамоасида ўтказди. 14га чиққанида эса, 18 ёшлилар сафида тўп сурди. Ўз-ўзидан маълумки, бу машғулотлар ўйин сифатига кафолат бўла олмайди. Жуда кўп футболчилар ўсмирлик чоғларида каттароқ ёш тоифасидаги жамоаларда шуғулланишган. Бироқ Нванери кўпчиликда бўлмайдиган ажойиб фазилатга эга.

«Унинг асосий устунлиги тўғри қарорни қабул қилишида. Бу ҳақда Люк Хоббсга («Арсенал» академияси мураббийлар штабининг раҳбари), Пьер Мертесакер («Арсенал» академияси раҳбари) ва Ли Херронга (академия жарроҳлик бўлими раҳбари) маълумот берганман ва 18 ёшлилар жамоасида ўйнашига рухсат олганман. Ўшанда у яқин келажакда асосий жамоанинг энг ёш ўйинчиси мақомида майдонга тушишини айтгандим. Тахминим тўғри чиқди. Англия ёшлар терма жамоасида ишлаганимда, Фил Фоден шундай салоҳият соҳиби эди», - дейди Миккич.

Итаннинг салоҳияти ҳеч кимни шубҳалантирмади. «Арсенал» олдида ундан имкон қадар самарали фойдаланиш масаласи турарди. 14 ёшли иқтидорни Англия ёшлар Кубоги мусобақасига жалб этиш керак, деган таклифлар юзага келди. Бироқ ёшга оид чекловлар бунга имкон бермади.

Шундан кейин «тўпчилар» Нванерининг иқтидорини максимал даражада юзага чиқариш режасини ишлаб чиқишга киришдилар. Итан ҳар ҳафтадан фақат бир кун 18 ёшлилар жамоаси билан шуғулланар, фақат жума куни унга мактабдан барвақтроқ кетишга рухсат беришганди. Шу сабабли клуб у учун ёшлар жамоаси мураббийи Дэнни Бак билан махсус маш­ғулотлар ўтказишни ташкил этди. Шу тариқа Нванери тўп билан муомала қилиш ва ўйиндаги вазиятни тўғри ҳис этиш бўйича сабоқ ола бошлади. «Арсенал» эса уни ўз тенгдошлари билан майдонга туширмасликка интилиб, бунинг ўрнига катта ёш тоифасидаги жамоалар сафида майдонга туширди.

15 ёшга чиққанида Итан илк марта 21 ёшлилар жамоаси таркибида майдонга тушди. Орадан бир неча ой ўтгач, «Брентфорд»га қарши ўйинда асосий жамоадаги дебютини нишонлади. Шунчалик эрта дебют ажаблантириши мумкин, лекин «Арсенал» ёш иқтидорнинг бош жамоага ўтиши имкон қадар бир маромда бўлиши учун бор имкониятларидан фойдаланди. Рекорд мақомидаги дебютдан кейин, Нванери янада кўпроқ ишлашига тўғри келди. Маълумки, унинг юлдузлик хасталигига чалинмаслиги йўлида Мертесакер ҳал қилувчи роль ўйнаганди. «Нванери биринчи марта машғулот базасига келганида, унга аввал машғулот залини кўрсатдик, кейин асосий жамоа томон йўл олдик. Бу ажойиб ҳаракат унинг бир оз тинчланиб олишига ёрдам берди», - дея хотирлайди Миккич.

Бир қатор клубларнинг қизиқишларига қарамасдан, Нванери март ойида «тўпчилар» билан профессионал шартномани расмийлаштирди. Шундан бери Итан мунтазам равишда асосий жамоа таркибида машқ қилмоқда.

Бу футболчи хусусида гап очилганда, аввало унинг профессионал ёндашуви тилга олинади. Академиядаги таҳсил жараёнида навқирон ўспирин турли позицияларда тўп сурди, лекин ҳеч қачон шикоят қилмади. У жуда ёш давридан бошлаб футбол билан шуғулланди. Мертесакер томонидан яратилган академия концепциясининг 4 рукнидан бирида «Арсенал» ўйинчилари бутун ҳаётлари давомида сабоқ олишлари кераклиги ёзилган. Қаҳрамонимиз ана шу ўгитга оғишмай риоя қиладиган футболчилар тоифасидан. 14 ёшли чоғида у Букайо Сака, Эмиль Смит-Роу ва Рис Нельсонга асосий жамоага кўтарилишларида қандай хислатлар ёрдам берганини билиш мақсадида, мураббийлардан уларнинг ўйинлари видеотаҳлилини сўраганди.

«Манави икки футболчи ўта тиришқоқ ва талабчан йигитлар. Улар ҳамма нарсани билишни истайдилар. Уларга қанча кўп маълумот берилса, шунча кам. Улар имкониятни кўришлари билан, икки қўллаб унга ёпишадилар. Улар билан ишлаш жуда мароқли», - деганди Артета Нванери ва унинг академиядаги шериги Майлз Льюис-Скелли ҳақида «Болтон»га қарши ўйиндан олдинги матбуот анжуманида.

Нванери учун дастлабки тўлақонли дебют кутилганидан ҳам муваффақиятли чиқди. Лига Кубоги турнирининг 1|16 финалида «тўпчилар» «Болтон»ни 5:1 ҳисобида маҳв этишди, 90 дақиқа ўйнаган қаҳрамонимиз эса дебютни дубль билан нишонлади. Афтидан, Итан учун жиддийроқ рақибларга қарши стартда майдонга тушиш вақти келди.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 09:15, 23.11.2024. Ўқилди: 921 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 14
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.