Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Топ-5 чемпионатларда мавсум кашфиётлари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Жаҳондаги энг томошабоп, шиддатли ва машҳур футбол лигалари - АПЛ, «А» Серия, Ла Лига, Лига 1нинг жорий мавсуми ўзгача старт олди.

Айниқса, фаворитлар борасида. Уларнинг жорий мавсум соврин учун курашишини ҳеч ким кутмаганди, десак муболаға қилмаган бўламиз. Демак, жорий мавсум стартида топ-лигалардаги ёрқин футбол намойиш этаётган, энг яхши натижага даъво қилаётган клублар билан танишамиз...

«Наполи»

Антонио Конте ўзининг юксак малакаси ва нуфузини тўла-тўкис оқламоқда. Унинг қайси жамоада эканлиги чемпионлик учун курашни кафолатлайди. Антонио «Ювентус»нинг гегемонлигини қўллаб-қувватлади, «Челси»га соврин олиб берди ва биз ҳозир кўриб турган шиддаткор «Интер»ни шакллантирди. Ёзда Конте янги жамоани тиклашга киришди.

Контедан аввалги «Наполи» - Спаллетти давридаги чемпионлик завқи билан яшаётган ва мураббийларни қўлқопдек алмаштираётган жамоа. Аурелио Де Лаурентис бу инжиқ мутахассисни ёрқин келажак умидида таклиф этди. Аввалги мавсумда барчанинг ҳафсаласини пир қилган жамоа энди «А» серияси пешқадами. Стартдаги дуранг ва 2 мағлубият ортидан 8та ғалаба ва дуранг. Шу давр ичида жамоа «Юве» билан битимга имзо чекди, «Милан»ни маҳв этди. «Аталанта»га бой берилган имконият кайфиятни бузган бўлсада, «Интер»дан очко тортиб олди. қолаверса, бергамоликлар ҳозир чемпионатнинг безаги мақомидалар.

«Аталанта»

Рўйхатимизда Италия клублари кўп, «А» сериясида пешқадамлик учун аёвсиз қирғин кетмоқда. Гасперини бандаси - энг фаол иштирокчилардан бири. Албатта, Бергамо жамоасини мавсум кашфиёти, дейиш ноўрин. Лекин рўйхатдан жой олишига 2та сабаб бор. Биринчидан, Гасперини лойиҳасининг пухталиги. «Аталанта» - камтарона ресурсга эга бўлган мўъжазгина шаҳарча жамоаси. У 2010-йиллар охири, 2020-йиллар аввалида чўққига кўтарилди - қаторасига 3 мавсумни совриндор учликда якунлади. Кейин 8 ва 6-ўринлар билан кифояланди. Лекин «Аталанта» пулларни сочиб ташлаш имкониятига эга эмас, Гасперини эса ўта талабчан, шафқатсиз мураббий. Вазият лойиҳанинг аста-секин якунига етишидан далолат бераётганди. Бироқ ўтган мавсумда бергамоликлар ЕЛда зафар қучиб, катта шов-шувга сабаб бўлишди, энди чемпионликка даъво қилишмоқда.

«Фиорентина»

Винченцо Итальянонинг Флоренциядаги фаолияти юксак баҳоларга сазовор бўлди - камтарин жамоа ЕКЛда мунтазам иштирок этди, ҳатто ғолибликка даъвогар бўлди. Мураббий «Болонья»га йўл олгач, жамоа ўйинига путур етадигандек туюлганди. Лекин Раффаэле Палладино «бинафшаранглилар»ни бир оз силкитиб, янада юқорига олиб чиқди.

Ҳозирга қадар «Фиорентина» «Лацио» ва «Милан»дан устун келди, «Рома»ни янчиб ташлади. Қўшимчасига, ЕКЛда ишонч билан одимламоқда. «А» сериясидаги 3-ўрин эса хавотирли эмас, етакчи билан ўртадаги фарқ атиги 1 очко.

«Лацио»

Саррининг клубдан кетиши ачинарли бўлди. Бозорда унга сал кўпроқ имконият берилганида, ишлар қантдек бўлиши мумкин эди. Тудорнинг қисмати янада ачинарли. Хорватиялик мутахассис римликларни маҳкам ушлаб, еврокубок мусобақаларига олиб чиққанди. Бироқ камтарин жамоанинг президенти мавсум якунида мураббий билан хайрлашишни лозим топди.

Тудор ўрнига топ-клубларда иш тажрибаси бўлмаган ва кучли босим остидаги Марко Баронини олиб келишди. Ваҳоланки, жамоа одатий трансфер сиёсатидан воз кечмади - янги мураббий талабига мос оммавий харидларга қўл урмади. Лекин Барони мавжуд ресурслардан унумли фойдаланиб, «Лацио» билан 5-поғонада бормоқда, очколари «Интер», «Фиорентина» ва «Аталанта»ники билан бир хил. Қисқаси, «Бургутлар» ортиқча харажатларсиз тикланиб олишди.

«Барселона»

Каталония гранди молиявий инқироз гирдобида. Унинг таъсирида жамоа ўчиб қолиши кутилганди. Ахир у ўтган мавсумни хавф-хатардан фориғ бўлиш учун курашга бағишлади. Буни қарангки, Хавидан кейин ҳам ривожланиш мумкин экан.

Флик жамоани шиддатли услубда ўйнашга мажбур этди, Левандовски иккинчи навқиронлик даврига қайтди, Ямаль суперюлдуз мақомига кўтарилди, Рафинья топ-даражада тўп сура бошлади. Қўшимчасига, Ольмо пайдо бўлди. Бу фақат ҳужумга оид силжишлар. «Блауграна» қайта туғилганлигига ишонтирмоқда. Чунки, сезиларли пасайиш нафақат «Вальядолид» ва «Жирона»да, балки «Бавария» ва «Реал»дек титанларда ҳам яққол сезилмоқда.

Ла Лигадаги пешқадамлик, ЕЧЛдаги муваффақиятли иштирок - «Барса» буларнинг барчасига «Реал» Мбаппе ва бошқа юлдузлари билан ўз гегемониясини ўрнатиши тахмин қилинган паллада эришмоқда.

«Ливерпуль»

«Қизиллар»даги ажойиб ўриндошлик тарихи ва шедевр парвоз ҳеч кимни бефарқ қолдирмаслигига асло шубҳа йўқ. Бунақа воқеа миллионда битта бўлади. Ўта оғир инқирозни бошдан кечирган Клопп клубни ёруғликка олиб чиққан, ишончли ўзакни топган ва авлодлар алмашувини амалга оширганди. Фақат шундан кейин ўз бурчини адо этганига ишонч ҳосил қилиб, клубни тарк этганди.

«Ливерпуль» АПЛда етакчи. «Арсенал» жароҳатлар туфайли инқироз ҳолатида, «Сити»нинг ўйини умуман, қовушмаяпти. «Қизиллар» эса лига фаворитлари. Икки йил аввалги омадсизлик ва Клопп кетганидан кейин 6 ой ўтгач.

«Брайтон»

«Чайкалар»да ҳам шунга ўхшаш воқеа. Улар ҳам ҳайратланарли натижаларга эришган мутахассисдан жудо бўлишди ва синалмаган ўриндошни (Хюрцелар - АПЛдаги энг ёш мураббий) қабул қилишди. Аслида, жамоанинг ўзи ҳам кейинчалик сотиб юборишга мўлжалланган ёш иқтидорлар жамланган. Ана шу навқиронлар бирданига грандлар қўрқита бошладилар. Аввалига тен Хагнинг «МЮ»сини хатолари учун жазолашди, кейин «Арсенал»дан очко олишди ва сенсацион тарзда «Тоттенхэм» ва «Манчестер Сити»ни маҳв этишди. Фақат «Ливерпуль» ва «Челси» «Брайтон»га имконият беришмади. Жуда ажойиб.

«Марсель»

Мухлислар клуб раҳбариятига таҳдид қилишди, Тудор 2022|23 йиллар мавсумидаги бронзадан кейин тезда «қуён» бўлди, жамоа йил давомида азоб чекди. Энди Роберто Де Зерби вайрон бўлган жамоани қайтадан тиклашга келди.

«Марсель» қизиқарли йўлни танлади: ўз таркибига обрў-эътибори шубҳали бўлган ёки савияси пасая бошлаган, яъни, «скидка бўйича» сотиладиган футболчиларни харид қиладиган бўлди. 11-турдан кейин 8та гол билан Лига 1 тўпурарлари рўйхатида 2-ўринда бораётган Мэйсон Гринвуд шу йўсинда «Марсел»га келди.

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:46, 28.11.2024. Ўқилди: 5220 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик