Бугун 1 май, 2026 йил, жума.

  • «A» Серия
      • 01.05.2026 23:45
      • Пиза
      • -:-
      • Лечче
      • 02.05.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Торино
      • 02.05.2026 21:00
      • Комо
      • -:-
      • Наполи
      • 02.05.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Женоа
      • 02.05.2026 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Бёрнли
      • 02.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 02.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 02.05.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Брайтон
      • 02.05.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Фулхэм
      • 02.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Мальорка
      • 02.05.2026 17:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Леванте
      • 02.05.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Атлетико
      • 02.05.2026 21:30
      • Алавес
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Барселона

«Ноттингем Форест» Европа лигаси ярим финалида «Астон Вилла»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [0]

Юрген Клопп «Реал» бош мураббийлиги учун номзодлар сафидан чиқди [0]

Колумбиялик футболчи: «Ўзбекистонга қарши Португалияга қарши ўйнаганимиздек ўйнаш лозим» [0]

Дембеле, Гризманн, Кварацхелия — Чемпионлар лигаси ҳафта рамзий жамоасида [0]

Эксперт ҳакамлар гуруҳи «Пахтакор» — «Насаф» ўйинидаги 2 та баҳсли вазият бўйича хулоса берди [0]

Эксперт ҳакамлар гуруҳи «Бунёдкор» — «Навбаҳор» ўйинидаги баҳсли вазият бўйича хулосаси берди [0]

Суперлига. 10-тур рамзий терма жамоаси эълон қилинди [0]

"Ливерпуль" спорт директори Саудияга йўл олмоқда [0]

«Интер» Викарио билан келишувга эришди: «Тоттенхэм» юлдузи Италияга қайтишга яқин [0]

«Бавария» Нойерга янги шартнома таклиф қилмоқда, ҳозирча келишувга эришилмаган [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Умарали Раҳмоналиев «Мураббийдан ишонч олаяпмиз, шунинг учун очколарни барқарор йиғаяпмиз»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Қозоннинг «Рубин» клуби жорий мавсумда Россия чемпионатида жадвалнинг юқори ярмида, 16-турдан сўнг 7-ўринда жойлашган. Рашид Раҳимов шогирдлари ўтиш ўйинлари зонасидан тўққиз очколик устунлик билан узоқлашган. Аммо бу ҳафтада Татаристон жамоаси Россия Кубогининг «РПЛ йўли» босқичидан чиқиб кетди. Биринчи ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилган бўлса, жавоб баҳсида Москвадаги ЦСКАга 0:3 ҳисобида ютқазиб, «Ҳудудлар йўли»га йўл олди.

«Известия» нашрига берган интервьюсида «Рубин»нинг ўзбеклик яримҳимоячиси Умарали Раҳмоналиев жамоа натижаларига баҳо берди, бош мураббий Рашид Раҳимовнинг истеъфоси ҳақидаги октябрь ойидаги миш-мишларга муносабат билдирди ҳамда ЦСКАда тўп сураётган ҳамюрти Аббосбек Файзуллаевнинг ўйинлари ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.  

— Бу мавсум «Рубин» ҳимояда яхши ўйнаяпти, кам гол ўтказаяпти. Нима учун ЦСКАга қарши ўйинда ҳам шундай барқарор ўйин кўрсата олмади?
— Бунинг учун "қўлимиздан келмади" деб айта олмайман. Биринчи бўлимда ҳа, муваффақиятсиз ўйнадик, лекин бу икки-учта хатомиз туфайли содир бўлди. ЦСКА эса улардан фойдаланиб, имкониятларини амалга оширди. Аммо бу алоҳида хатолар эди — умумий олганда, ҳимояда ёмон ўйнадик деб бўлмайди. Бошқа вақтларда тўғри ҳаракат қилдик. Лекин шу хатолар ортидан ўтказиб юборилган голлар биз учун қийин вазиятни юзага келтирди.  

— Биринчи ўйиндаги (0:0) вазиятдан фойдалана олмаганингиз туфайли, кейинги учрашувда Москвага устунлик билан бориш имконияти бой берилгандай туюладими?
— Ўша ўйинни эслашни истамайман. Жавоб ўйинида ҳам қўлимиздан келганча ҳаракат қилдик. Лекин омадимиз келмади: ўз хатоларимиз ортидан ЦСКА биринчи бўлимда учта гол урди. Кейин «Рубин» учун қайтиб ўйинга кириш қийин бўлди. Иккинчи бўлимда яхши ўйнадик, лекин ҳужумда етарлича тажовузкор бўла олмадик, шу сабабли гол ура олмадик.  

— ЦСКАга қарши навбатдаги ўйинда ўйинингиз бошқача бўладими?
— Ҳимоядан ҳужумга ўтиш жараёнини яхшилашимиз керак. Биз шубҳасиз ривожланамиз ва ҳаммаси яхши бўлади деб ўйлайман.  

— ЦСКАда ҳамюртингиз Аббосбек Файзуллаев асосий юлдузлардан бирига айланди. Унинг РПЛда шунчаки қисқа вақт ичида етакчига айлангани сизни ажаблантирдими?
— Йўқ, мен ажабланмадим. У билан болалигимиздан танишмиз. Болалар ва ўсмирлар ўртасидаги турнирларда унга қарши кўп ўйнаганман. Кейин миллий жамоада бирга ўйнадик. У ажойиб йигит ва юқори техник кўрсаткичларга эга футболчи. Буни ЦСКАда ҳам кўрсатиб беряпти. Шу сабабли унинг муваффақиятларига ажабланмадим.  

— Кўпчилик унинг РПЛда узоқ қолмаслигини, тез орада Европа чемпионатларидан бирида ўйнашини тахмин қилмоқда. Қайси лига унга мос деб ўйлайсиз?
— Аллоҳ хоҳласа, у у ерда ҳам ўйнайди. Лекин қаерда эканлигини олдиндан айта олмаймиз. Шунинг учун ҳозирча тахминлар билан шуғулланмаймиз!  

— РПЛда етакчи гуруҳга яқинлашиш имкониятингиз борми?
— Қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз. Мавсумни имкон қадар яхшироқ ўтказишга ва юқори ўринларга чиқишга интиламиз.  

— Октябрь ойидаги Рашид Раҳимовнинг истеъфоси ҳақидаги миш-мишлар жамоага қандайдир таъсир кўрсатдими?
— Умуман таъсир қилмади. Бу ҳақда гапиришни ҳам истамайман. Бу бизнинг иш эмас. Энг муҳими, жамоада ҳамма нарса жойида. Ҳамма ўз ишини қилаяпти.  

— Бу миш-мишлар фонида «Рубин» нима сабабдан барқарор ғалабаларни қўлга киритаётганди?
— Чунки футболчиларнинг ишончи мураббийга боғлиқ. Биз Раҳимовдан ана шу ишончни олиб, очколарни барқарор йиғаяпмиз.

Манба: iz.ru
Киритилди: 12:16, 30.11.2024. Ўқилди: 1142 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик