Бугун 10 август, 2025 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 17 37
2 Нефтчи 17 33
3 ОКМК 17 33
4 Динамо 17 33
5 Бунёдкор 17 31
6 Пахтакор 17 29
7 Навбаҳор 17 28
8 Андижон 17 21
9 Қизилқум 17 21
10 Сурхон 17 20
11 Хоразм 17 18
12 Сўғдиёна 17 17
13 Машъал 17 15
14 Бухоро 17 13
15 Қўқон-1912 17 12
16 Шўртан 17 10

Ўтган ўйинлар. 17-тур

17-тур Пахтакор 1-2 ОКМК
17-тур Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
17-тур Машъал 2-4 Динамо
17-тур Қўқон-1912 1-2 Нефтчи
17-тур Насаф 1-1 Андижон
17-тур Хоразм 2-2 Сурхон
17-тур Қизилқум 1-0 Бухоро
17-тур Бунёдкор 1-1 Шўртан

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 693 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 10.08.2025

      06:30 "Всё о главном". Сергей Рогачёв.
      07:00 Д/ф "Килиан Мбаппе. Восходящая звезда".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Турции. "Газиантеп" - "Галатасарай".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Интернасьонал".
      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Аланьяспор".
      14:00 Новости футбола.
      14:05 Чемпионат Бразилии. "Форталеза" - "Ботафого".
      16:00 Новости футбола.
      16:05 Д/ф "Джеррард. Прирождённый лидер".
      17:10 Чемпионат Бразилии. "Ред Булл Брагантино" - "Интернасьонал".
      19:15 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Аланьяспор".
      21:20 Чемпионат Бразилии. "Форталеза" - "Ботафого".
      23:25 LIVE Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Бешикташ". Прямая трансляция.
      01:25 Новости футбола.
      01:30 Д/ф "Пеле. Король футбола".
      02:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Сантос". Прямая трансляция.
      04:25 Новости футбола.
      04:30 "Всё о главном". Виталий Дьяков.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 10.08.2025

      07:25 "Физруки. Будущее за настоящим".
      08:00 Д/ф "Новак Джокович. Только победа".
      09:00 Автоспорт. DTM. Этап 5 на трассе Нюрбургринг, Германия. Гонка 1.
      10:30 Плавание на открытой воде. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанная эстафета.
      11:55 "Формула-1. Гаснут огни".
      12:25 Лёгкая атлетика. ПСБ Чемпионат России в Казани. День 3. Вечерняя сессия.
      15:55 "Век нашего спорта". Анзор Кавазашвили.
      16:25 LIVE Автоспорт. DTM. Этап 5 на трассе Нюрбургринг, Германия. Гонка 2. Прямая трансляция.
      17:45 "Страна спортивная".
      18:00 LIVE Лёгкая атлетика. ПСБ Чемпионат России в Казани. День 4. Вечерняя сессия. Финалы. Прямая трансляция.
      22:15 "Физруки. Будущее за настоящим".
      22:50 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. До 45 кг.
      00:00 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. До 49 кг.
      01:10 "Культовые".
      01:40 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. До 55 кг.
      02:50 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. До 59 кг.
      04:00 Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. До 64 кг.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 10.08.2025

      07:30 Матч! Парад.
      08:00 Смешанные единоборства. ACA 189 в Грозном, Россия. Абдул-Азиз Абдулвахабов против Али Багова.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      10:55 LIVE Тяжёлая атлетика. Чемпионат России в Санкт-Петербурге. Женщины. Прямая трансляция.
      14:35 Новости.
      14:40 Все на Матч! Прямой эфир.
      15:55 LIVE Футбол. Лига Пари. "Шинник" (Ярославль) - "Нефтехимик" (Нижнекамск). Прямая трансляция.
      18:00 LIVE Лёгкая атлетика. ПСБ Чемпионат России в Казани. День 4. Вечерняя сессия. Финалы. Прямая трансляция.
      22:15 LIVE Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. 4-й тур. "Ростов" (Ростов-на-Дону) - "Пари Нижний Новгород". Прямая трансляция.
      00:30 После футбола с Георгием Черданцевым.
      01:55 Новости.
      02:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:30 Матч! Парад.
      04:00 Регби. Pari Чемпионат России. "Локомотив-Пенза" - "Енисей-СТМ" (Красноярск).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 10.08.2025

      06:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 2.
      07:30 Велоспорт. Тур Польши. Этап 6.
      09:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 2.
      11:30 Велоспорт. Тур Польши. Этап 6.
      12:30 Велоспорт. Арктическая гонка Норвегии. Этап 3.
      13:30 Маунтинбайк. "Гоночные велосипеды", 4 эп.
      14:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 2.
      16:00 Велоспорт. Тур Польши. Этап 6.
      16:20 LIVE Велоспорт. Тур Польши. Этап 7. Индивидуальная гонка с раздельным стартом. Прямая трансляция.
      19:45 LIVE Велоспорт. Арктическая гонка Норвегии. Этап 4. Прямая трансляция.
      21:00 Велоспорт. Тур Польши. Этап 7. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      21:30 LIVE Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 3. Прямая трансляция.
      01:30 Парусный спорт. The Ocean Race Europe. Этап 1. Киль, Германия. Старт.
      03:00 Велоспорт. Арктическая гонка Норвегии. Этап 4.
      04:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Раунд 3.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Клубларда пул йўқ, лига президенти эса ҳибсга олинган" — коррупцияга ботган Франция футболи

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Франция 1-Дивизиони
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Франция ҳозирда чуқур инқирозни бошидан кечирмоқда — сиёсийдан (ҳукумат истеъфога чиқди) тортиб, футбол индустриясининг энг юқори чўққисигача. Узоқ йиллар давомида Лига 1 Европанинг бошқа топ-4 чемпионатлари билан тинимсиз курашиб келмоқда ва ҳар сафар ўзини ночор қариндош сифатида ҳис қилмоқда.

Бу топ-лиганинг флагман клуби “ПСЖ” ва қолган жамоалар ўртасидаги молиявий тафовут билан ҳам боғлиқ. Парижликлар шу йилнинг кузида қиймати 300 миллион евролик замонавий базага эга бўлган бўлса, оддийроқ клублар ўз пулларини зўрға етказмоқда.

Айниқса, Франциянинг УЕФА коэффициэнтлари жадвалидаги ўрни ҳам яхши ҳолатда эмас. Улар нафақат Германия (77 285), Испания (79 561), Италия (85 481) ва Англиядан (97 035) катта фарқ билан ортда қолиш, балки Нидерландияга (59 233) ўз ўрнини бўшатиш истиқболи билан ҳамон бешинчи ўринни (63 807) эгаллаб турибди. Лига 1 да рақобатнинг йўқлиги, шунингдек, лига раҳбариятидаги мисли кўрилмаган даражадаги коррупция бу бурилишларга олиб келди.

Муваффақиятсиз телевизион шартнома

Ҳар қандай спорт лигаси муваффақиятининг асосий кўрсаткичларидан бири — бу телерадиокомпаниялар билан тузилган шартномалар миқдоридир. Ноябрь ойи охирида Премьер Лига раҳбарияти телекўрсатувлар ва тижорий рекламадан тушган даромад 17 фоизга ошганини ҳисоблади — 2022—2025 йиллар оралиғида 10,5 миллиард фунт стерлингдан 12,25 миллиард фунт стерлинггача (2025—2028). АПЛ маҳаллий телевидение ҳуқуқлари йилига 2 миллиард еврога тушади, Лига 1 эса тўрт баравар кам даромад кўради.

Рақобатчиларнинг юқори стандартларига жавоб сифатида (Бундеслига йилига 1,1 миллиард евро, Ла Лига — 990 миллион евро, А Серия — 900 миллион евро ишлаб топади) Франция Профессионал Футбол Лигаси (LFP) ўзини бир неча бор ҳалок қилди ва бир неча “оч” йилларни ўтказди. Мутахассисларнинг Медиапро (Испания) телеканали билан шартнома тузиш хавфи юқорилиги ҳақидаги огоҳлантиришларига қарамай, 2020 йилда французлар келишувнинг юқори миқдорига алданиб қолди — испанлар ҳафтасига 9 ўйиндан 8 тасини намойиш этиш ҳуқуқи учун 830 миллион евро таклиф қилган. Турнинг марказий ўйинини Canal+ дан трансляция қилиш учун йилига яна қўшимча 330 миллион евро билан LFP президенти Винсент Лабрюн ажойиб маркетинг ғалабасини қўйга киритди.

Барчаси кейинчалик бошланди. 2020/21 йилги мавсум бошланганидан бир неча ой ўтгач, Медиапро шартномани бажара олмаслигини маълум қилди. Битим бекор қилинди, бу ковид оқибатлари туфайли зўрға кун кечираётган Лига 1 клублари учун катта зарба бўлди. Орадан бир йил ўтиб, французлар бошқа бир телерадиокомпанияни (Amazon) топди, аммо келишув миқдори жуда кам бўлиб чиқди — бир мавсум учун 275 миллион евро. Лига раҳбарияти вазиятни тўғрилаб, 2024—2029 йиллар давомида телевидение ҳуқуқларини сотиш бўйича 1 миллиард еврога чиқишга умид қилмоқда. Ҳозирча талабгорлар жуда кам.

Вазият шу даражага етдики, жорий мавсум старти янги шартнома тузилмагани учун деярли қолдирилди ва фақатгина август ойида бир оз силжишга эришилди. LFP чемпионатнинг маҳаллий телевидения ҳуқуқларини амалга ошириш бўйича иккита компания — DAZN стриминг хизмати ва Қатарнинг беИН Спорц ҳолдинги билан йилига 500 миллион евролик шартнома имзолади.

“Бордо”нинг инқирози, “Лион”га эса сўнгги огоҳлантириш

Қатарлик хўжайинларининг чексиз пуллари билан қўллаб-қувватланадиган, шунингдек, муваффақиятли иқтисодий моделни ҳам қурган “ПСЖ” бундай шароитларда омон қолиши мумкин. Deloitte Моней Леагуэ — 2024 га кўра, дунёнинг энг кўп даромад кўрадиган клублари рейтингида парижликлар “Реал” ва “Манчестер Сити”дан кейин учинчи ўринни эгаллади. Клуб 802 миллион евро ишлаб топган, шундан 400 миллион евро тижорий даромадлар, 249 миллион евро телевидение ҳуқуқларини сотишдан ва яна 153 миллион евро чипталар сотувидан тушган.

“Бордо” тўртинчи дивизионга тушириб юборилди

Бошқа француз клублари бундай имкониятларга эга эмас. Энг ёмони, улар ўз бизнесларига бепарволик билан қарайди ва бу натижада ҳалокатли оқибатларга олиб келади. 2024 йилнинг ёзида олти карра мамлакат чемпиони “Бордо” профессионал мақомини йўқотди. Активанияликлар сўнгги ўн йилликнинг охирида Малком, Тчуамени ва Жюл Кунде каби футболчилар трансферларидан олинган 100 миллион евродан кўпроқ маблағни исроф қилди ва иккинчи дивизионга тушиб кетди. Зинедин Зиданнинг собиқ клуби 40 миллион евро қарз бўлиб ҳам қолди. Ёзда клубни “Ливерпуль” ва НҲЛ нинг бир нечта франшизасига эгалик қилувчи Фенwай Спорц Group (ФСГ) қутқаради деган умид бор эди, аммо “Бордо”нинг кредит тарихини батафсил ўрганиб чиққанидан сўнг, америкаликлар уни сотиб олишга рад жавобини берди.

Ноябрь ойи ўрталарида “Лион” Миллий назорат ва бошқарув дирексиясининг (ДНCГ) нишонига тушиб қолди. ЛъЭқуипе нашрининг маълумотларига кўра, бу вақтда клубнинг қарзи 505,1 миллион еврога етган. Катта эҳтимол билан жамоа қишда бир неча футболчиси билан хайрлашиши лозим. Бундан 2 йилл аввал “Лион”ни 800 миллион еврога сотиб олган америкалик миллиардер Жон Текстор мухлисларга жамоани “ПСЖ” билан рақобатчи қилишга ваъда берганди. Баёнот жуда асосли бўлиб туюлган, чунки Tekstor Eagle Football Group (ЭФГ) империясининг эгаси ҳисобланади, унга “Лион”дан ташқари Либертадорес Кубоги ғолиби “Ботафого” ва Бельгиянинг “Моленбек” клублари киради, шунингдек, Жон “Кристал Пэлас” клубининг 40 фоиз акциясига эгалик қилади.

“Лион” эгаси Жон Текстор Либертадорес Кубоги билан. Француз клуби-чи?

“Лион”нинг муаммоси шундаки, Текстор бор эътиборини “Ботафого”га қаратган. Эндиликда клуб клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этади ва инвестор бу орқали яхшигина даромад кўради. Америкалик тадбиркор “Лион”ни харид қилганидан кейин ҳам Бразилия жамоасига сармоя киритишдан тўхтамади, хусусан, ўтган йили у “Лион” бюджетидан ҳам пул олиб, “Ботафого” клуби базасини қайта таъмирлаган.

LFP президенти маошини уч баравар оширган

Инқирозли даврда ҳар қандай ташкилот бошқарувида изчил қарорлар билан вазиятни барқарорлаштиришга қодир бўлган малакали менежер бўлиши жуда муҳимдир. 2024 йилнинг кузида LFP президенти Винсент Лабрюн деярли бир овоздан (85% овоз) иккинчи тўрт йиллик муддатга қайта сайланди, бу унинг ислоҳотлари билан манфаатдор томонларнинг кўпчилиги розилигини кўрсатиш мумкин эди. Бироқ, аслида, амалдор атрофини фақат содиқ одамлар билан ўраб олган ва унинг қарорлари шу қадар резонанс уйғотдики, Франция ҳукумати улар билан қизиқиб қолган. Олти ой олдин Сенат LFP фаолияти бўйича текширувни бошлаган, унинг натижаси эса катта шов-шувга сабаб бўлди.

“Француз футболи даромадидан кўра кўпроқ пул сарфлайди. Иллюзиялар ўз ўрнини умидсизликка бўшатиб берди. Лига 1 нинг телевидение ҳуқуқи ҳозирги кўринишида барқарор ривожланишни кафолатлай олмайди. Мен профессионал футболдаги барча сўнгги ўзгаришлар пайтида ҳукумат аъзолари ва Франция футбол федерациясининг (ФФФ) сукут сақлаётганини кузатмоқдаман. Жумладан, жамоат манфаатларини ҳисобга олган ҳолда, бирдамлик тамойили, LFP ни ФФФ билан боғлайдиган давлат хизматларини субделегация қилиш тўғрисидаги келишувни ўрганиш ва амалга ошириш. Бу ташкилотлар ўзларининг барча қадамлари ҳақида спорт вазирлигини хабардор қилиши шарт, аммо бу амалга ошмади”, — дейди Сенат вакили Мишел Савин.  

Сенат текшируви шуни кўрсатдики, Лабрюн ўзининг йиллик маошини 400 минг евродан, 1,2 миллион еврогача оширган, бу LFP ҳисоботларида айёрлик билан яширилган. Шунингдек, президент “клублар учун катта молиявий йўқотишларга олиб келган ва маҳсулотнинг келажакдаги қийматини пасайтирган” Медиапро билан шартнома учун ҳам танқид қилинди. Ноябрь ойида LFP офислари ва унинг президенти уйи “давлат маблағларини ўғирлаш” бўйича тергов доирасида тинтув ўтказилган. Лабрюннинг ўзи эса ҳозирча вазифаларидан озод этилган — унинг ўрнини эса Арно Руже эгаллади.

Инвестицион фонд билан можароли битим

Бу иш билан шуғулланаётган коррупцияга қарши курашувчи прокуратуранинг асосий эътибори 2022 йилги келишувга қаратилди. Медиапро билан кўп миллион долларлик келишувни бой берганидан сўнг, Лабрюн ўзи келтириб чиқарган бош оғриғини қандай енгиллаштириш ҳақида бош қотира бошлади, чунки Винсентнинг ўзи обрўсини ошириш учун хавфли келишувни талаб қилган. Қийин вазиятга тушиб қолган одам микрокредит олади — LFP президенти шунга ўхшаш нарсани ташкил этиши керак эди.

У ёрдам сўраб Люксембургда жойлашган CVC Cапитал Partners сармоя фондига мурожаат қилди, у лиганинг медиа ҳуқуқларини бошқарувчи LFP Медиа компаниясининг келажакдаги даромадларининг 13 фоизи эвазига лигага 1,5 миллиард евро ажратди. Бу пул кўплаб француз клублари учун қийин пайтларда гўё ҳаёт манбайидек эди, аммо унинг мақсадли ишлатилиши кўплаб саволларни туғдирди. Гап шундаки, маблағ жамоаларининг сўнгги 10 йилдаги муваффақиятига қараб тақсимланган, жумладан, “ПСЖ” 200 миллион евро олган бўлса, “Ренн” каби клубларга атиги 35 миллион евродан берилган.

Франция прокуратураси CVC Cапитал Partners билан транзакция учун бонусларни мисли кўрилмаган коррупциянинг намоён бўлиши деб ҳисоблайди. Лабрюннинг уйқусиз тунлари ва истеъдоди 8,5 миллион еврога баҳоланган, 24 миллион евро тенг нисбатда битим учун масъул бўлган икки банкка, яна 5 миллион эса юридик ёрдам кўрсатган нотариал идорага ўтказилган.

Франция футболи очкўз ва принципларсиз раҳбар бошқарувидан сўнг ўзига келиши учун узоқ вақт ҳамда ресурслар керак бўлади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:41, 15.12.2024. Ўқилди: 859 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 7
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.