Бугун 10 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

01/01 06:00 Брайтон - Ман. Юнайтед

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ёпиқ иншоотлардаги 4-Осиё Ўйинлари футзал мусобақаларига қуръа ташланди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Ёпиқ биноларда Осиё ўй.
Рукн: Янгиликлар
A A A

2013 йилнинг 29 июнь - 6 июль кунлари Жанубий Кореянинг Инчхон шаҳрида Ёпиқ иншоотлардаги 4-Осиё Ўйинлари бўлиб ўтади. Осиё Ўйинлари доирасидаги футзал баҳсларида Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари билан иштирок этади.

23 май куни Ёпиқ иншоотлардаги 4-Осиё Ўйинлари футзал баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, футзал бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси чорак финал йўлланмаси учун мусобақанинг «G» гуруҳида Афғонистон ва Қатар терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Қайд этиш жоиз, футзал бўйича баҳслар Осиё Ўйинлари очилишидан уч кун аввал старт олади. Шу сабаб, Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичидаги илк учрашувни 26 июнь куни Афғонистонга қарши, 28 июнь куни эса Қатарга қарши ўтказади.

Осиё Ўйинларида аёллар терма жамоалари ўртасидаги футзал мусобақаларида ғолиблик учун жами тўққиз терма жамоа кураш олиб боради. Қуръа натижаларига кўра, футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси «В» гуруҳида Япония, Индонезия ва Хитой терма жамоаларига қарши баҳс олиб борадиган бўлди. «А» ва «В» гуруҳида дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар ярим финалда ўзаро тўқнашишади.

Ёпиқ иншоотлардаги 4-Осиё ўйинлари
Футзал бўйича эркаклар терма жамоалари мусобақаси
«А» гуруҳи: Жанубий Корея, Кувайт, Гонгконг, Макао.
«В» гуруҳи: Таиланд, Малайзия, Бутан.
«С» гуруҳи: Ливан, Вьетнам, Фаластин.
«D» гуруҳи: Эрон, Ироқ, БАА.
«E» гуруҳи: Хитой, Индонезия, Хитой Тайпейи.
«F» гуруҳи: Япония, Туркманистон, Саудия Арабистони.
«G» гуруҳи: ЎЗБЕКИСТОН, Қатар, Афғонистон.
Изоҳ: Етти гуруҳ ғолиби, шунингдек, энг яхши натижа кўрсатган битта иккинчи ўрин эгаси чорак финал босқичи йўлланмасини қўлга киритади.

Футзал бўйича аёллар терма жамоалари мусобақаси
«А» гуруҳи: Таиланд, Малайзия, Гонгконг, Эрон, Вьетнам.
«В» гуруҳи: Япония, Индонезия, Хитой, ЎЗБЕКИСТОН.
Изоҳ: Гуруҳларда дастлабки икки ўринни эгаллаган терма жамоалар ярим финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 17:15, 23.05.2013. Ўқилди: 3625 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик