Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футболда майда-чуйдалар бўлмайди ёки масофанинг таъсири ҳақида

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Осиё Чемпионлар лигасининг чорак финалига йўлланма олган саккиз жамоанинг барчаси аниқланди.

Мусобақанинг кузги босқичида Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” ва “Ал-Шабаб” клублари, шунингдек, “Истиқлол” (Эрон), “Лаҳвия” (Қатар), “Бурирам Юнайтед” (Таиланд), “Гуанчжоу” (Хитой), “Кашива Рейсол” (Япония) ҳамда “Сеул” (Жанубий Корея) жамоалари бош соврин учун курашни давом эттиришади.

Жаҳон футболи тажрибасидан маълумки, мусобақада иштирок этаётган жамоанинг муваффақиятларга эришишида жудаям кўп омиллар ўзаро боғлиқ ҳолда муҳим аҳамият касб этади. Бақувват ҳомийлар, клуб раҳбарияти томонидан олиб борилаётган оқил сиёсат, мураббийлар штабининг тажрибаси, таркибдаги маҳоратли футболчилар, майдоннинг ҳолати ва шу каби бошқа жиҳатлар, ҳатто футболчилар эгнидаги клуб либоси ҳам жамоа кайфиятига таъсир ўтказиши хеч кимга сир эмас. Биз бугун бир, лекин муҳим бўлган омилга эътибор қаратмоқчимиз.

Осиё қитъаси ер майдонининг катталиги ва мусобақа географиясини қамраб олган юртлар орасидаги масофа, ОЧЛ ва ОФК Кубоги мусобақалари иштирокчиларига муаммолар туғдирмаслиги учун Осиё футбол конфедерацияси гуруҳ босқичи ва нимчорак финал ўйинларини 2 зона – Шарқ ва Ғарбга ажратган. Бу Австралиядан бошқа барча мамлакатлар учун қулай вариант. Гап иқтисодий томонда ҳам эмас (ОФК сафар ҳаражатлари учун маблағнинг маълум қисмини қоплайди), балки узундан-узун парвозлар, вақтлар орасидаги фарқлар ҳақида бормоқда. Австралияга тўхталсак, бу уларнинг муаммоси, сабаби бошқа қитъа бўла туриб Осиё мусобақаларида қатнашишни ўзлари танлаганлар. Лекин икки йилдирки, Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолда ҳудудларни “алмаштириб” қўймоқда. Яъни ғарб зонасига қарашли Ўзбекистон чемпионати иштирокчиси қитъа мусобақаларида шарқликлар билан беллашмоқда. Яъни “Бунёдкор” билан бир гуруҳга тушган Япония, Жанубий Корея ва Хитой клублари ўзаро ўйинлардан ташқари бир мартта Тошкентга келиб-кетишса, “Бунёдкор” барча сафар учрашувларини олис шарқда ўтказишга маҳкум қилинган. Олис парвозлар инсонни жисмоний жиҳатдан чарчатишдан ташқари, вақтлар орасидаги фарқлар организмга жиддий таъсир ўтказади. Яъни кун тартиби, ухлашга ётиш ва уйғонишдаги ўзгаришлар таъсир кўрсатмасдан қолмайди. Бу бирданига бўлмайди. Акс ҳолда клуб сафардаги барча ўйинларда очко олишга қийналарди. Бориб-қайтиш, яъни ўрганган муҳитга мослашиш пайтида организмнинг “бунт кўтариши” албатта изсиз кетмайди. Тажрибали мутахассис Игорь Шквирин икки йилдан бери бу омилдан унумли фойдаланмоқда ва Олмалиқда “Бунёдкор”ни мағлубиятга учратмоқда.

Гуруҳ босқичи баҳслари якунланиши биланоқ, 1/8 финалга йўлланма олган жамоалар орада айтарли танаффусга чиқмаган ҳолда чорак финал йўлланмаси учун курашни давом эттиришди. Айнан ушбу босқичга келиб, Чемпионлар лигасида энг узоқ парвоз қилган икки жамоа мусобақадан чиқиб кетди.

Осиёда кўп мамлакатларда ўзаро  тўғридан-тўғри рейсларнинг йўқлиги ёки икки давлат ўртасидаги парвозлар ҳафтада бир маротаба амалга оширилиши оқибатида жамоалар қўшимча транзит худудлар орқали белгиланган манзилга етиб боришмоқда. У рейсдан бунисига ўтиш чоғида аэропорт худудида бир неча соатлаб кутиш эса энг катта муаммолардан бири.

Тўғри, “Бунёдкор”нинг мусобақани 1/8 финалдаёқ  тарк этишини биргина парвозлар билан боғлаш мантиқсиз. Қолаверса ҳудди шу муаммо ўтган йили бўлса ҳам, жамоа ярим финалгача етиб боришни уддалаганди. Лекин футболда майда-чуйдалар бўлмаганидек, “Бунёдкор”нинг бу йил нимчорак финалда тўхташида сафарнинг борди-келдилари ҳам ўз таъсирини ўтказди, дейишга асослимиз.

Бу мавсумда “Бунёдкор” ФК делегацияси томонидан амалга оширилган сафар маршрутлари билан танишиб чиқиб, ўзингиз ҳам фикримизга қўшилишингиз мумкин.

1-тур
“САНФРЕЧЧЕ ХИРОСИМА” (Япония) - “БУНЁДКОР”
Етиб бориш:
Тошкент - Токио 5998 км
Токио - Хиросима 663 км
Қайтиб келиш:
Хиросима - Токио 663 км
Токио - Тошкент 5998 км

4-тур
“БЕЙЦЗИН ГОАНЬ” (Хитой) - “БУНЁДКОР”
Етиб бориш:
Тошкент - Сеул 4892 км
Сеул - Пекин 954 км
Қайтиб келиш:
Пекин - Тошкент 3942 км

6-тур
“ПОХАНГ СТИЛЕРЗ” (Жанубий Корея) - “БУНЁДКОР”
Етиб бориш:
Тошкент - Сеул 4892 км
Сеул - Поханг 273 км
Қайтиб келиш:
Поханг - Сеул 273 км
Сеул - Тошкент 4892

1/8 финал
“БУРИРАМ ЮНАЙТЕД” (Таиланд) - “БУНЁДКОР”
Етиб бориш:
Тошкент - Олма-Ота 815 км
Олма-Ота - Бангкок 3982 км
Бангкок - Бурирам 410 км
Қайтиб келиш:
Бурирам - Бангкок 410 км
Бангкок - Тошкент 4306 км

Жами: 43363 км

P.S. Мусобақани айнан “Бунёдкор” билан бир босқичда тарк этган Австралиянинг “Централ Коаст Маринерс” клубининг умумий маршрути 56240 кмни ташкил этади. Турнирда ўта ишончли қатнашиб келаётган Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” клуби 12174 км, Жанубий Кореянинг “Сеул” жамоаси эса  13168 км йўлни босиб ўтди. Ҳаммаси таққослаганда ойдинлашади...

Баҳодир МИРЗАЕВ

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:05, 23.05.2013. Ўқилди: 4333 марта. Фикрлар: 18 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик