Бугун 2 март, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 01.03.2026 00:45
      • Интер
      • 2:0
      • Женоа
      • 01.03.2026 16:30
      • Кремонезе
      • 0:2
      • Милан
      • 01.03.2026 19:00
      • Сассуоло
      • 2:1
      • Аталанта
      • 01.03.2026 22:00
      • Торино
      • 2:0
      • Лацио
      • 02.03.2026 00:45
      • Рома
      • 3:3
      • Ювентус
      • 02.03.2026 22:30
      • Пиза
      • -:-
      • Болонья
      • 03.03.2026 00:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Фиорентина
      • 01.03.2026 01:00
      • Реал Овьедо
      • 0:1
      • Атлетико
      • 01.03.2026 18:00
      • Эльче
      • 2:2
      • Эспаньол
      • 01.03.2026 20:15
      • Валенсия
      • 1:0
      • Осасуна
      • 01.03.2026 22:30
      • Бетис
      • 2:2
      • Севилья
      • 02.03.2026 01:00
      • Жирона
      • 1:2
      • Сельта
      • 03.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Хетафе
  • Суперлига
      • 01.03.2026 19:00
      • ОКМК
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 01.03.2026 19:15
      • Насаф
      • 1:0
      • Хоразм
      • 01.03.2026 19:00
      • Фулхэм
      • 2:1
      • Тоттенхэм
      • 01.03.2026 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • 2:1
      • Кристал Пэлас
      • 01.03.2026 19:00
      • Брайтон
      • 2:1
      • Ноттингем Форест
      • 01.03.2026 21:30
      • Арсенал
      • 2:1
      • Челси

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

АПЛ. "Арсенал" стандарт вазиятлардан киритилган голлар эвазига "Челси" устидан жуда муҳим ғалабага эришди [37]

Месси 900 та голга яқинлашмоқда: Лионель Роналдунинг натижасини такрорлаш арафасида [11]

Эроннинг ЖЧдаги ўрнини БАА ёки Ироқ эгаллаши мумкин: Эрон футбол федерацияси раҳбаридан хавотирли баёнот [10]

Дунёнинг энг яхши футбол клублари рейтинги (2021-2025): Кучли ўнликдан кимлар жой олди? [7]

MLS: "Интер Майами" "Орландо Сити" майдонида суперкамбэк амалга оширди, Мессидан дубль [6]

"Барселона" учун яна бир оғир йўқотиш юз берди [6]

Месси яна бир тарихий натижани қайд этди [5]

"ПСЖ" билан бўлган "камбэк" қаҳрамони Серхи Роберто "Барса" "Атлетико"ни ютиши учун нима қилиш кераклигини айтди [5]

Мессидан "Орландо" устозига жавоб: "Дастхат керакми?" [4]

"Арсенал"нинг март ойидаги ўйинлар тақвими билан танишинг [4]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 26 64
2 Реал Мадрид 25 60
3 Атлетико 26 51
4 Вильярреал 26 51
5 Бетис 26 43
6 Сельта 26 40
7 Эспаньол 26 36
8 Реал Сосьедад 26 35
9 Атлетик Бильбао 26 35
10 Осасуна 26 33
11 Севилья 26 30
12 Жирона 26 30
13 Хетафе 25 29
14 Валенсия 26 29
15 Райо Вальекано 25 27
16 Алавес 26 27
17 Эльче 26 26
18 Мальорка 26 24
19 Леванте 26 21
20 Реал Овьедо 25 17

Ўтган ўйинлар. 26-тур

26-тур Леванте 2-0 Алавес
26-тур Райо Вальекано 1-1 Атлетик Бильбао
26-тур Барселона 4-1 Вильярреал
26-тур Мальорка 0-1 Реал Сосьедад
26-тур Реал Овьедо 0-1 Атлетико
26-тур Эльче 2-2 Эспаньол
26-тур Валенсия 1-0 Осасуна
26-тур Бетис 2-2 Севилья
26-тур Жирона 1-2 Сельта

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

04/03 23:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Янги блог ва янги мақола

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Stadion.uz лойиҳалари / Блоглар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Сайтимизда яна бир блог пайдо бўлди. Ишончимисиз комил, бу ижодкор ҳам сайтда шахсий блогига бўлиш учун ҳақли эди. Сафарали Сиддиқов “Чемпион” газетасининг сўнгги йилида ўзининг мақолаларини Ўзбекистон почтаси орқали бизга юбориб турди. Унинг қўлда — қалам билан қоғозга ёзган мақолаларини бажонудил компьютерга тушириб, уни газетада чоп этиб турдик. Боиси, уни ижоди бунга муносиб эди.

Сафарали Сиддиқов 1979 йил Қашқадарёда туғилган. Ҳозирги кунда ҳам Касби туманида истиқомат қилиб, шу тумандаги мактабларнинг бирида ўқитувчилик қилади.

Ушбу ҳамкасбимиз тахминан 10 ёшларидан футболга ошуфта тутинган. Ўша пайтда бутун республика мухлислари каби иттифоқ чемпионатида иштирок этаётган “Пахтакор”нинг ашаддий мухлиси эди. “Пахтакор” ҳақида ёзган мақолалари “Чемпион”да чоп этилган. Насиб қилса, улар ҳам блогга қўйилади. Аммо унинг блогга қўяётган дастлабки мақоласи “Дастлабки финал” деб аталади. Сафарали Сиддиқов ўз ҳаётидаги Европа чемпионлар лигасининг дастлабки финали ҳақида таассуротлари билан ўртоқлашади.

Дарвоқе, муаллифнинг блогидаги суратни кўриб ҳайрон бўлманг. У ўзининг севимли футболчиси Лотар Маттеуснинг расмини блогига қўйишни лозим топди. Сафарали Сиддиқовга омад тилаган ҳолда, унинг илк мақоласини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

ДАСТЛАБКИ ФИНАЛ!

Эртага Европа Чемпионлар Лигасининг финал ўйинини томоша қиламиз. "Бавария" ҳам, "Боруссия" ҳам бу йил анча мазмунли ўйин намойиш этишди. Финалда икки немис жамоасининг учрашиши кўпчилик учун катта қизиқиш уйғотмоқда. Умуман, ўзи ҳаммамиз еврокубок учрашувларини севиб томоша қиламиз. Футболга бефарқ бўлмаган ҳар бир инсон борки, албатта, "Кўҳна қитъа"даги ҳар бир футбол мусобақасини катта қизиқиш билан кузатиб боради. Мана ўзим ҳам 20 йилдан ошиқроқ вақт давомида Европа футболининг Мажнуниман. Шундан хулоса қилиб, "Кўҳна қитъа" футболи ҳақидаги дастлабки таассуротларимни қоғозга туширгим келди.

1991 йил. Март ойининг бошлари. Синфдошларим билан мактабдан қайтаётганимизда футбол ҳақида гурунглашардик. Ўтган йили севимли жамоамиз "Пахтакор" учун омадли келгани суҳбатимизнинг бош мавзуси эди. 10 март куни "Пахтакор" Одессанинг "Черноморец" жамоасини қабул қиларди. Барчамиз "Пахтакор"га омад тиладик ўшанда.

Йўлнинг ярмига етганда мен синфдошларимдан ажралиб қолдим. Почтахонага келган янги газета-журналларга бир-бир кўз югуртиб чиқмасам кўнглим хотиржам бўлмасди. Ўшанда спорт ҳақидаги, айниқса, футбол ҳақидаги мақолаларнинг ҳақиқий шайдоси эдим. Ўзимизда чиқадиган "Спорт", "Ёш ленинчи" ҳамда Москвадан келадиган "Советский спорт", "Футбол-хоккей" газеталаридаги мақолаларни сонма-сон кузатиб борардим. Янги газeта келган кун мен учун байрам эди. Айримлари рус тилида бўлиб, тилига тушунмасам ҳам, ўша газеталарда чоп этиладиган жамоаларнинг ўйинлардаги таркиблари мени жуда қизиқтирарди. Мен ҳозиргача ҳар бир кўрган футболимнинг ўйин статистикаларини дафтарга қайд этиб бормоқдаман. Газетахонага борсам, ўзимга ўхшаган футболнинг ашаддий фанати бўлган — Ғайбулла тоғам газета варақлаб ўтирибди. Мен у кишининг диққатини бўлиб юбормаслик учун секингина олдига якинлашдим.

— Тоға, 10-мартдаги "Пахтакор"нинг ўйини соат нечада бошланади, — деб сурадим секингина.
— Тошкент вақти билан соат 18:00 да, — дедилар газетадан кўзларини узмай. Кейин эса менга юзланиб: — Бугун ҳам футбол бор биласан-а? Бир эмас, 3 та. "Реал" билан "Барселона" келади бугун. Ўтказиб юборма, — дедилар.

Мен шу пайтгача фақат "Пахтакор" иштирокидаги ўйинларни кузатиб юрардим. "Реал", "Барселона" деган жамоалар борлигини, очиғи, умримда биринчи марта эшитгандим. Шунинг учун кун кеч бўлишини интизорлик билан кўтдим. Телевизор каналини Москвага тўғриладим. Ниҳоят, дастлаб "Динамо" (Киев) - "Барселона" ўйини бошланди. Бу даврга келиб "Динамо" сафини кўпгина етакчилар тарк этишган, ўтган йили собиқ Иттифоқ чемпиони бўлган жамоанинг асосий таркибидан фақат Олег Лужний, Олег Саленко ва Сергей Юран қолишганди. "Барса" эса юлдузли таркиб билан Киевга ташриф буюрганди. Болгариялик Христо Стоичков, голланд Рональд Куман, даниялик Микаэль Лаудруп, шунингдек Субисаррета, Амор, Эйсебио, Гвардиола каби маҳаллий футболчилар "Барса"нинг ўша даврдаги сараланган таркиби эди.

Тажриба ва маҳорат жиҳатдан устун бўлган каталонияликлар ўйинда 3:2 ҳисобида ғалаба қозондилар. Кейин Москвадаги "Лужники" стадионида "Спартак" - "Реал" (Мадрид) учрашуви бошланди. Буни қарангки, собиқ Иттифоқнинг икки етакчи жамоасига қарши Испаниянинг икки гранди чорак финалда кураш олиб боришди. Собиқ Иттифоқ чемпионатидаги "Спартак" билан "Динамо" (Киев) ўртасидаги рақобат Премьеродаги "Барса" ва "Реал" ўртасидаги тортишувдан ҳам ошиб тушишини катта ёшдаги футбол мухлислари яхши эслашади. Ўйинда иккала жамоада ҳам кўплаб вазиятлар бўлганига карамай ҳисоб очилмади. "Спартак" - "Реал" ўйини якунланганидан сўнг, УЕФА Кубоги чорак финалидаги "Брондбю" (Дания) - "Торпедо" (Москва) ўйинини кузатдим. Ўйинда данияликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ўша кунги ҳаяжонимни сўз билан тасвирлаб бўлмасди. Ўйинлардан олган таассуротларимни эртаси куни мактабда синфдошларимга сўзлаб бердим.

Икки хафтадан кейин ўтказиладиган жавоб ўйинларини интизорлик билан кутдим. Аммо биргина "Торпедо" - "Брондбю" ўйинини томоша қилиш насиб этди. "Торпедо"нинг тожикистонлик ярим ҳимоячиси Олег Ширинбеков 88-дақиқада икки ўйин натижасига кўра ҳисобни тенглаштирди. Жамоалар қўшимча вақтда ўз кучларни синаб кўришди. Вазият пенальтилар сериясигача чўзилди. Машҳур дарвозабон Петер Шмейхель торпедочиларнинг иккита зарбасини қайтариб жамоасини ярим финалга олиб чиқди.

Эртаси куни собиқ Иттифоқнинг икки етакчи жамоалари — "Спартак" ва "Динамо" (Киев) Испания грандлари — "Реал" ва "Барселона"га қарши майдонга тушишди. Лекин ўйинларни томоша қилиш менга насиб қилмади. Ўша пайтлари Наврўз байрамига бaғишланган бир кунлик узлуксиз кўрсатув бўларди. Шунинг учун менинг футбол ҳақидаги арз-додимни биров тингламади.

Кечқурунги "Время" информацион дастури орқали ўйинларнинг голлари ва хавфли вазиятлари намойиш этилди. "Спартак" "Сантьяго Бернабеу"да "Реал"ни 3:1 ҳисобида тор-мор келтирди. Қишги трансферда "Зенит"дан "Спартак"га кўчиб ўтган 21 ёшли Дмитрий Радченко учрашувда дубль қайд этди. "Динамо" (Киев) эса ўз майдонидаги мағлубиятдан сўнг "Камп Ноу"да "Барса"ни 1:0 ҳисобида ютаётган эди. Яна битта гол "Динамо"ни ярим финалга олиб чиқарди. Аммо 2-бўлимнинг 44-дақиқасида "Барса" ярим ҳимоячиси Гильермо Амор ҳисобни тенглаштирди.

Ярим финал баҳсларида фақат Москва спартакчиларигина собиқ Иттифоқ шарафини ҳимоя қилишди. Ўша кунларда яна Ғайбулла тоғам билан у кишининг акалари Хайрулла тоғамни учратдим. Мен Хайрулла тоғам ҳақида гапирмадим. Бу инсон мендан ҳам, Ғайбулла тоғамдан ҳам ўтиб кетган фанат. Ўзи мени футболга қизиқтирган инсон шу киши бўладилар. У киши "Спартак"нинг ашаддий мухлиси. Борсам, иккаласи ҳам хафа бўлиб ўтиришибди. Нима гаплигини сўрадим.

— Э, сўрама, жиян. Қуръа омадсиз келди. "Спартак"ка кучли рақиб тушди. Франциянинг "Марсель"и, кимсан мусобақанинг охирги йилдаги ғолиби бўлган "Милан"ни мусобақадан чиқариб юборибди, — дедилар афсусланганча.

1991 йилнинг 10 апрель куни " Спартак" - "Марсель" ўйини бўлиб ўтди. Меҳмонлардан ганалик Абеди Пеле, инглиз Крис Уоддл, бразилиялик Карлoс Мозер, шунингдек, Франция терма жамоаси аъзолари — Бернар Казони, Жан-Пьер Папен, Жан Тигана, Базиль Боли, Эрик ди Меко, Мануэль Аморосдан тузилган таркиб " Спартак"ни худди мактаб болаларидек қилиб ўйнатиб ташлади. Французлар 3:1 ҳисобида ютуққа эришиб, жавоб ўйини олдидан яхшигина имкониятга эга бўлишди. Жавоб ўйинида ҳам улар "Спартак"ни ҳар жабҳада мағлуб эта олишди. Финалда марселликларга Югославиянинг "Црвена Звезда" жамоаси рақиблик қиладиган бўлди.

ФИНАЛ
Кўҳна қитъанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнири финалида "Марсель" билан "Црвена Звезда" учрашишини, ҳозирги кун билан солиштирадиган бўлсак, бу эртакка ўхшаб кўриниши мумкин. Чунки у пайтлар энг кучли ўйинчилар ҳозиргидек 3-4 та чемпионатда тупланиб олишмаганди. "Кучли бешлик" деган сўзнинг ўзи йўқ эди. 1991 йилнинг 29 май куни Италиянинг Бари шаҳридаги "Сан-Никола" стадионида 58000 томошабин шоҳидлигида "Црвена Звезда" - "Марсель" ўйини бошланди. Иккала клуб ҳам ҳали eврокубокларда ғалаба қозонмаган, ўз тарихларида янги саҳифа очиш учун қизғин кураш олиб бордилар. Яна бир қизиқ маълумот: дунё футболига Платини, Фонтен, Тигана, Папен, Кантона, Копа каби футбол юлдузларини етиштириб берган Франция клубларидан бирортаси бирорта ҳам еврокубокда ғолиб бўлмаган экан.

Учрашувда кўпчилик "Марсель"нинг имкониятини юқори баҳолади. Аммо "Црвена Звезда"ни кучсиз дейиш аҳмоқлик бўларди. Хорватиялик Роберт Просинечки, румин Миодраг Белодедичи, серблар — Синиша Михайлович, Деян Савичевич, Владимир Югович, македониялик Дарко Панчевнинг ўз даврида қандай футболчи бўлганини барчамиз яхши биламиз. Бу мен томоша қилган биринчи финал эди. Ҳақиқий финалга хос ўйин бўлди. Ўйинда кўпроқ "Марсель"нинг устунлиги сезилиб турса-да, аммо "Црвена Звезда" ҳам бўш келмади. Уларнинг дарвозабони — жамоа сардори Стеван Стоянович ўзининг юксак маҳоратини намойиш этиб, марселликлар томонидан йўлланган бир нечта хавфли зарбаларни бартараф этди. Асосий вақтда ҳисоб очилмади. Қўшимча вақтда ҳам дарвозалар дахлсиз қолди. Пенальтилар сериясини томоша қилдик. Биринчи зарбани белградликлар хавбеки Роберт Просинечки бехато амалга оширди.

Французлардан биринчи зарбани тепган Франция терма жамоаси аъзоси Мануэль Аморос ўша куни ўйинни жуда юксак савияда ўтказган Стеван Стояновичнинг олдида ожиз қолди. Қолган зарбаларда ҳеч кайси жамоа хато қилмади. Бу дегани ўз-ўзидан мазкур учрашувда "Црвена Звезда" ғалаба қозонди дегани эди. Марселликлар ўз тарихларидаги энг буюк ғалабани тантани қилиш учун астойдил тайёргарлик кўриб боришганди. Аммо болқонликларнинг қайсар жамоаси хоҳиш борасида "Марсель"дан ҳам устун чиқиб қолди. Французлар аламдан кўз ёш тўкишди. Лекин ўз тарихида биринчи марта Чемпионлар кубогидаги ғалабани нишонлаётган "Red Star" учун бунинг ҳеч қизиғи йўқ эди.

Бу ўйинни бундан 22 йил муқаддам томоша қилгандим. Яна ўша ёркин хотиралар соғинчи мени Интернет кафе томон етаклади. Интернетдан компьютер оркали fannet.org сайти саҳифасини очдим. "Црвена Звезда" - "Марсель" ўйинининг хавфли вазиятлари ва ўйиндан кейинги пенальтилар сериясини томоша қилдим. Не кўз билан кўрайки, "Црвена Звезда"нинг мухлислари орасида машҳур югославиялик киноактёр Гойко Митич ҳам ўтирибди. У бизга "Чингачгук", "Апачи", "Лочин изидан", "Оқ бўрилар" каби ёввойи одамлар ҳақидаги фильмлар орқали яхши таниш. Унинг ижросидаги "Апачи" фильми Ўзбекистоннинг қадимий ва гўзал шаҳарларидан бири Самарқандда тасвирга олинганини ҳаммамиз яхши биламиз. Компьютер олдида туриб ҳаммасини кўриб турибман, хаёлим эса ўтмишда, болалигимда. Яхши кўрган китобимни, севимли асаримни ўқиган янглиғ ўша қадрдон вазиятларни 22 йил ўтиб томоша қилиб завқландим. Ҳаммаси учун Яратганга шукрона билдирдим.

Сафарали СИДДИҚОВ.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:44, 24.05.2013. Ўқилди: 5689 марта. Фикрлар: 39 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ламин Ямаль 13
4 Барселона Ферран Торрес 12
5 Осасуна Анте Будимир 12
6 Барселона Роберт Левандовски 11
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.