Бугун 14 июнь, 2026 йил, якшанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • 4:1
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • 1:1
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • 1:1
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • 0:1
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • 2:0
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао
      • 15.06.2026 01:00
      • Нидерландия
      • -:-
      • Япония
      • 15.06.2026 04:00
      • Кот-д'Ивуар
      • -:-
      • Эквадор
      • 15.06.2026 07:00
      • Швеция
      • -:-
      • Тунис
      • 15.06.2026 21:00
      • Испания
      • -:-
      • Кабо-Верде
      • 15.06.2026 23:59
      • Бельгия
      • -:-
      • Миср

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 1 1
4 Қатар 1 1

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Шотландия 1 3
2 Бразилия 1 1
3 Марокаш 1 1
4 Гаити 1 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 1 3
3 Туркия 1 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай
1-тур Қатар 1-1 Швейцария
1-тур Бразилия 1-1 Марокаш
1-тур Гаити 0-1 Шотландия
1-тур Австралия 2-0 Туркия

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ана холос! Бир кунда уч мураббий...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Истеъфолар
Рукн: Янгиликлар
A A A

2001 кузида Италия терма жамоаси (Европа вице-чемпиони) Пьяченца шаҳрида ўртоқлик учрашувида майдонга тушганди.

Ўшанда Жованни Трапаттони жамоаси ҳозир Верона мэри лавозимида ишлаётган Дамиано Томмазининг ягона голи эвазига Марокаш терма жамоаси устидан ғалабага эришган, лекин ЖЧ-2002 турнирида муваффақиятсизликка учраганди.

1993/94-2002/03 йиллар мавсумлари оралиғида маҳаллий тадбиркор Гарилли тасарруфидаги "Пьяченца" клуби "А" сериясида тўп сурди. Кейин жамоа 2011 йилга қадар ўз савиясига анча яқин бўлган "В" сериясида иштирок этганди. Барчамизга яхши таниш ака-ука Инзагилар айнан шу шаҳарда туғилиб, улғайишган ва номдош клуб академиясида таҳсил олишган. 2006 йилда жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритган Альберто Жилардино профессионал фаолиятини шу жамоада бошлаган, кейинчалик таниқли мураббий мақомига кўтарилган Стефано Пиоли эса "В" сериядаги мавсумларнинг бирида "Пьяченца"ни бошқарганди.

Яқин ўтмиш воқеаларини эслатиб ўтишимизнинг асосий сабаби шуки, ҳозир ҳаваскорлар "D" сериясининг тубида юрган "Пьяченца" ўзининг юз йиллик тарихида шонли даврларни ҳам бошдан кечирган. Унинг Леонардо Гарилли (90-йилларда жамоани "С" сериясидан "А" сериясига олиб чиққан шахс) номидаги стадионида 2001 йилда бўлажак жаҳон чемпионлари - Каннаваро, Матерацци, Замбротта, Гаттузо ва Филиппо Инзагилар Италия терма жамоаси либосида майдонга тушишган. Лекин 2010|11 йиллар мавсуми якунига кўра "В" сериясини тарк этди: аввалига банкротга учради, кейин "D" сериясида қайтадан шаклланиб, "С" сериясига кўтарилди ва яна "D" сериясига қайтди.

Ўтган мавсумда жамоа "С" сериясига чиқиш арафасида турганди. Бироқ сўнгги турдаги мағлубият барча ҳаракатни пучга чиқарди. 1-1,2 млн. евро бюджетга эга "Пьяченца" шу мавсумда профессионал футболга қайтишни режалаштирганди. Бироқ амалда жамоанинг барча уринишлари чиппакка чиқаверди. Октябрдаги мураббий алмашуви самара бермади, 19 ноябрда эса, "Пьяченца" эҳтимол, чинакам жаҳон рекордини ўрнатгандир. Шу бир кун ичида клуб 3 нафар мутахассисни ўзининг бош мураббийи, деб эълон қилди. Эрталаб Кармине Парлато, тушликда Симоне Бентивольо, кечки пайт Стефано Россини жамоатчиликка таништирилди. Ўша куни Бентивольо кундузги машғулотни ўтказишга улгурган, Россини эса мавсум бошида "Пьяченца" билан шартнома имзолаганди: 7 октябрда Парлато унинг ўрнини эгаллаганди.

Мутасаддилар Кармине Парлато билан спорт директори Алессио Сестани жамоа "Сан-Марино" клубига имкониятни бой берган куни истеъфога чиқаришди. Қизиғи шундаки, ўша 17 ноябрь санасида Апенниндаги митти мамлакат терма жамоаси "D" дивизиондан "С" дивизионга кўтарилган, унинг таркибидаги "Сан-Марино" клуби вакиллари "Пьяченца"га қарши ўйинга келишмаганди. Бироқ бу йўқотиш клубнинг Пьяченцадан ғалаба билан қайтишига халал бермади.

Хуллас, 19 ноябрда мураббий ва спорт директори истеъфога чиқарилди, янги спорт директори Зерминьяни Парлато ўрнига Бентивольони олиб келди.

Клуб сайтидаги эрталабки хабардан сўнг, мухлислар исён кўтардилар. Аслида, 22000 мухлисга мўлжалланган стадионга 1000га яқин мухлис келади, уларнинг 100га яқини "ультрас" номли фанатлар. Ана шу шоввозларнинг 5-6 нафари мураббий ва клуб президентига кескин норозилик билдиришди: "Бентивольо ҳозироқ клубни тарк этади ёки биз уй ва сафар учрашувларига боришни тўхтатамиз".

Саросимага тушиб қолган клуб раҳбарияти аввалги мураббийни қайтаришга қарор қилди, лекин Парлатони эмас, Россинини таклиф этди. Натижада янги спорт директори Зерминьяни ўзини қониқтирмайдиган мураббий билан ишлайдиган бўлди.

Қувноқ "Пьяченца"ни қандай келажак кутмоқда?

Мураббий алмаштириш бўйича жаҳон рекорди ўрнатилган куннинг эртасига 100 000 аҳолиси бўлган шаҳар жамоаси "D" сериясидаги кубок баҳсида атиги 6000 кишилик шаҳарча жамоасини маҳв этди. "А" серияси лаззатини тотиб кўрган клуб янги мавсумда ана шу рақибига ўхшаш "Ниббиано Вальтидоне" жамоаси билан битта дивизионда тўп суриш хавфи остида турибди. Ваҳоланки, "Пьяченца" шу пайтгача ўзининг ён қўшниси бўлмиш митти жамоачага фақат юқоридан назар ташлаб турганди...

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:52, 22.12.2024. Ўқилди: 6452 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Пелé 1958 йилги мундиалда атиги 17 ёшида Жаҳон чемпиони бўлган ва финалда гол ҳам урган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Қатар Буалем Хухий 1
3 Мексика Хулиан Киньонес 1
4 Мексика Сантьяго Хименес 1
5 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
6 Марокаш Исмоил Сайбари 1
7 Бразилия Винисиус Жуниор 1
8 Чехия Ладислав Крейчи 1
9 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
10 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик