Бугун 19 февраль, 2026 йил, пайшанба.

      • 18.02.2026 01:00
      • Бенфика
      • 0:1
      • Реал Мадрид
      • 18.02.2026 01:00
      • Монако
      • 2:3
      • ПСЖ
      • 18.02.2026 01:00
      • Боруссия Д
      • 2:0
      • Аталанта
      • 18.02.2026 22:45
      • Қорабоғ
      • 1:6
      • Ньюкасл
      • 19.02.2026 01:00
      • Олимпиакос
      • 0:2
      • Байер
      • 19.02.2026 01:00
      • Брюгге
      • 3:3
      • Атлетико
      • 19.02.2026 01:00
      • Буде-Глимт
      • 3:1
      • Интер
      • 18.02.2026 23:15
      • Ан-Наср (СА)
      • 1:0
      • Аркадағ
      • 18.02.2026 23:15
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 1:0
      • Сепоҳон

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 15 8 10 33
2 Италия 9 5 12 26
3 АҚШ 7 11 6 24
4 Франция 6 7 4 17
5 Нидерландия 6 7 2 15
6 Швеция 6 6 3 15
7 Германия 5 8 8 21
8 Австрия 5 8 4 17
9 Япония 5 6 11 22
10 Швейцария 5 4 3 12
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тюрам - "Интер"нинг самарали трансфер намунаси

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Расман тасдиқланган
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Юксак савияли футболчини эркин агент сифатида ўз таркибига қўшиб олиш, кейин унинг трансфер қийматини ошириш учун зийраклик талаб этилади.

«Нерадзурри» шундай фазилатга эга жамоа - молиявий муаммолар туфайли харидларга катта маблағ сарфлай олмайди ва асосий эътиборини эркин агентлар бозорига қаратади. Шартнома муддати тугаб қолган топ-ўйинчи топилса, раҳбарият дарҳол ишга киришади ва ўша футболчининг жамоаси билан музокара бошлайди. «Наполи»да зерикиб қолган польшалик Пётр Зелиньскини «Нерадзурри» шу йўсинда харид қилди. Ундан аввалроқ Маркус Тюрам илиб олинганди - «Боруссия Мёнхенгладбах» билан хайрлашган франциялик ҳужумчи Миланга йўл олганди.

Лекин Маркуснинг Италия грандида амалга оширган сакраши муҳимроқ. «Боруссия»дан у шунчаки, яхши оиладан чиққан ва 2022|23 йиллар мавсумида Германия-даги энг яхши (30та ўйинда 13та гол ва 6та ассист) натижага эришган маҳоратли футболчи мақомида йўл олганди. «Интер»да у барчага ибрат бўладиган плеймейкерга айланди ва ҳужумчи Лаутаро Мартинес билан тил топишиб олди. Ўтган мавсумда янги жамоасига «А» Серияда 26 (13}13) балл тортиқ этган француз, жорий мавсумда рекорд сари интилмоқда - 15та ўйинда 11та гол ва 6та ассист. Тюрам ўзининг сўнгги аниқ зарбасини Римда, «Лацио»га қарши фантастик баҳснинг (6:0) 90-дақиқасида амалга оширди.

«Интер» Маркусни текинга ўз сафига қўшиб олди, лекин унинг трансфер қийматини 32 млн. евродан 60 млн.га кўтариб қўйди.

«Нерадзурри» ҳанузгача ЕЧЛда фаворит бўлишмади

2028 йилгача мўлжалланган келишув, юксак кўрсаткичлар, етакчилик мақоми - клуб учун Тюрам билан хайрлашишдан ҳеч қандай наф йўқ. Бироқ Маркуснинг ўзи ўйлаб кўриши лозим. «Интер» «А» Серияда топ даражасига кўтарилиб олди, Скудеттони қўлга киритиш имконияти катта. Айниқса, «Юве»даги қайта қуриш, «Милан»даги инқироз ва бошқа даъвогарлардаги беқарорликни инобатга олганда.

Лекин ЕЧЛда чўққи забт этилгани йўқ. Энг нуфузли еврокубок турнирида «Нерадзурри» фақат 2022|23 йиллар мавсумида жамоа финалгача етиб борганди. Бироқ кейинги мавсумда бўлиб ўтган «Атлетико»га қарши баҳс «Интер» айнан шу босқичда муаммоларга дуч келишини исботлади.

«Энг зўр» - «яхши»нинг душмани» ибораси бежиз эмас. Топ-клубни бошқасига алмаштирган футболчи ҳеч нарсасиз қолиши мумкин. Лекин Тюрамга бўлган талаб жуда кучли - уни қишда ўз сафига қўшиб олиш ниятидагилар етарли. ЕЧЛда ғолиб чиқишни истаган жамоа ундан фойдаланиши шарт.

«Реал» еврокубоклар кафили эди - Мбаппе билан ҳаммаси ўзгарди

Ҳа, айнан сўнгги йиллардаги «Қироллик клуби» ЕЧЛда ғалабага кафолат бера оладиган жамоа бўлиб қолди. Охирги 3 мавсумда 2та, охирги 8 мавсумда 5та финал ва ҳаммасида ғалаба. Рақиби «Юве»ми, «Атлетико» ёки «Боруссия Д.»ми, фарқи йўқ. Қўшимчасига, қўмондонлик тизгини жамоа руҳиятини мукаммал ҳис этадиган Карло Анчелотти қўлида.

Фақат ҳозир «Реал» ўта беқарор даврни бошдан кечирмоқда. Бирданига бир неча нохуш воқеалар рўй берди. Мбаппенинг таркибга қўшилиши кутилганидек мадридликлар учун ўта оғир синовга айланиб қолди. Килиан эса бутун жамоа унинг атрофида саф тортишини хуш кўрадиган футболчи. Битта харид бутун бир жамоани остин-устун қилиб юборди. Тўғри, сўнгги пайтларда ишлар юришиб кетди - етакчилар жонланиб қолишди, натижалар кела бошлади.

Бундан ташқари, клуб мутасаддилари олдида мураббийни алмаштириш вазифаси ҳам кутмоқда. Анчелотти Мадридда узоқ вақт меҳнат қилди. Ҳозир қайта қуриш жараёни ниҳоясига етмоқда, жамоа мустаҳкам негизга эга, остонада навқирон ва иззатталаб Хаби Алонсо кутмоқда. Флорентино Перес каби, «Карло ота» ҳам ишни чўзмаслик кераклигини яхши тушуниб турибди. Мазкур ўзгаришлар яқин келажакда нималарга олиб келиши маълум эмас.

«Барса» порлоқ келажак ва Левандовскига ўринбосарни орзу қилади

Каталонияликлар мавсумни ажойиб старт билан бошладилар - Флик футболига ишонган ҳолда рақибларини янчиб ташладилар. Ўша босқичда Роберт Левандовски иккинчи навқиронлигига қайтди, Ямал ва Рафинья ундан ортда қолмасликка интилишди. Лекин польшалик фахрийнинг ҳолати ўйинида яққол сезилиб турди - 36 ёшли ҳужумчи юксак спорт формасини сақлаб қолишга қийналмоқда, унга ўриндош топиш лозим.

Тюрам - олдинги чизиқдаги универсал ижрочи - ҳужумни ўзи самарали якунлаши ёки жамоадошини қулай вазиятга олиб чиқиши мумкин. Ўта ҳужумкор «Барселона» учун бу муҳим аҳамиятга эга.

Бундан ташқари, Маркуснинг отаси Лилиан Тюрам 2 йил Каталония гранди шарафини ҳимоя қилган. Агар кичик Тюрам ҳам келадиган бўлса, отадан мерос бўлмиш шонли тарихга янги саҳифаларни битиб, иккинчи авлод қаҳрамони бўлади.

«Ливерпул»да тўпурар бор, лекин чинакам топ-ҳужумчи йўқ

Мерсисайдликлар Слот раҳбарлигида янада ёрқин ўйин кўрсатишмоқда ва турнир жадвалини бошқариб боришмоқда. Жароҳатлар гирдобига тушиб қолган «Арсенал» аста-секин ўз ўйинини топиб олди, «Манчестер Сити» ҳанузгача ўзини тиклай олмаяпти, «Челси»га эса тажриба камлик қилмоқда, «қизиллар» шахдам қадамлар билан шоҳсупага интилишмоқда.

Бироқ бу жамоада муаммолар йўқ, дегани эмас. Айниқса, олдинги чизиқда. Мавсум стартида мураббий соғ-лом Нуньесдан фойдаланиш ўрнига, Диогу Жота ёки Луис Диасни майдонга туширгани бунга мисол бўла олади. Жота ва Диас - вингерлар. Муаммо Дарвиннинг самарадор эмаслигида. Уругвайлик футболчи ҳужумни якунлаш вазифасини уддалай олмаяпти. Натижада бу юмушни ўз зиммасига олган Муҳаммад Салоҳ ҳозир 15та гол билан АПЛ тўпурарлари рўйхатида пешқадамлик қилмоқда. Диас ҳисобига 7та, Жота ҳисобида 3та гол бор.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, «қизиллар»нинг якуний босқичдаги ҳолати Салоҳнинг спорт формаси билан боғлиқ. Фирмино ва Мане билан Муҳаммад ҳужумкор триони ташкил этишганди. Ҳозир «Ливерпул»га шундай ҳамжиҳатликда тўп сурадиган ҳужумчи керак. Тюрамнинг жуда мос эканлигини ҳатто Юрген Клопп ҳам яхши биларди.

Нима бўлганда ҳам, энг муҳими, «Интер»нинг розилигини олиш. Чемпион совринни қўлга киритишда салмоқли ҳисса қўшган футболчини қўйиб юбориши жуда қийин.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 10:01, 03.01.2025. Ўқилди: 1328 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.