Жейми Каррагернинг айтишича, Рубен Аморимда энг яхши мураббийнинг аураси бор. “Ливерпул”нинг собиқ ҳимоячиси португалияликни Грем Поттер ва Эрик тен Хагга қиёслади.
"Манчестер Юнайтед"нинг лигадаги сўнгги олти ўйинидаги бешта мағлубияти - бу фалокат. Ҳатто "Манчестер Сити" устидан қозонилган сўнгги ғалаба ҳам 90 дақиқа давомида сифатли ўйиндан кўра ҳайратланарли якуний натижа бўлди.
Аморим ҳам худди Поттерга ўхшаб кетади деган хулосага келишдан олдин, Поттернинг "Челси"даги ўйини ва "Юнайтед"даги вазият ўртасидаги асосий фарқларни таъкидлаш керак.
Мен ҳеч қачон инглизнинг "Стемфорд Бриж"да ишлаш учун тўғри одам эканлигига ишончим комил эмас эди. Мухлислар Жозе Моуриньо, Карло Анчелотти ва Антонио Конте каби тайёр суперюлдуз менежерларни кўришга ўрганиб қолган клуб маданиятига асосланган бу туйғу эди. Мен ҳар доим "Челси"га ўзининг ёрқин феъл-атвори билан ҳатто матбуотга гапирганда ҳам ўз обрўсини исботлай оладиган экцентрик етакчи керак деган таассуротда бўлганман. Поттер – бу шахснинг мутлақо бошқа тури.
Аморимда эса топ мураббийнинг аураси бор. Эрик тен Хагдан фарқли ўлароқ, у юқори савияли мураббий қандай бўлиши керак, кўриниши ва овози эга. Уни тинглаб, у ўз ўйинчиларидан нимани хоҳлашини аниқ билишига ва вақт ва ресурсларни ҳисобга олсак, у муваффақиятга эришишига ишонч ҳосил қилишингиз мумкин", - дейди собиқ футболчи.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).