Бугун 11 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 0 0
2 ЖАР 0 0
3 Мексика 0 0
4 Чехия 0 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 0 0
2 Канада 0 0
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Керим Палич: «Ўзбекистон иккинчи ватаним бўлиб қолди...»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Хорижий легионерлар / Ўйнаётган футболчилар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Якунланган мавсум Суперлигада қолиш вазифасини бир амаллаб уддалаган «Металлург»нинг тарқатиб юборилгани ачинарли ҳол, албатта.

 Табиийки, бир қатор футболчилар ўзига яраша тарихга эга жамоа ҳаётида ёрқин из қолдиришди. Бекободда 2,5 йил фаолият олиб борган Босния ва Герцоговина вакили Керим Палични бемалол шундайлар қаторида тилга олиш мумкин. Хўш, тажрибали ярим ҳимоячи айни пайт нима билан машғул, унинг кейинги режалари қандай? Яқинда Керим билан боғланиб, шу хусусда суҳбатлашдик.

- Аввало, «Металлург» учун кўнгилсиз кечган мавсум хусусида тўхталсангиз...

- Ҳа, жамоа ўз тарихида бундай оғир мавсумни кўрмаган бўлса керак... Ахир чемпионатда узоқ вақт ғалаба нималигини билмадик. Ваҳоланки, ҳар қандай рақибга муносиб қаршилик кўрсатдик, аммо нимадир етишмади-ўхшамади. Охирги турларда бироз жонланиб, вазиятни ўнглаганимиз ва Суперлигада қолиш вазифасини бажарганимизни ҳисобга олсак, жамоа билан юз берган кейинги во­қеалар жуда аламли... 

- Умуман, «Металлург»нинг Суперлигада бу даражада ёмон иштирок этишига нима сабаб бўлди?

Бу саволга жамоа футболчилари ҳам, мураббийлари ҳам аниқ жавоб беролмасалар керак. Қайтараман, аксарият ўйинларда рақибдан асло қолишмадик, мағлубият билан якунланган баҳсларда ҳам охиригача курашдик. Омадсизлик ва вазиятлардан фойдаланолмаслик ортидан салбий натижалар кўпайгани  сари йигитларда босим кучайди. Оддий айтганда, вазият тақозосига кўра, шундай ҳолатга тушиб қолдик. Бошқа яна нима дейишим мумкин...?   

- Бошида жамоа хорижлик мутахассислар бошқарувида пастга шўнғиди, кейин ишни маҳаллий мураббийлар давом эттиришди. Балки мураббийлар штабидаги қўнимсизлик ҳам «Металлург» зарарига ишлагандир... 

Футболчи сифатида мураббийлар ишини муҳокама қилишим ножоиз. Эҳтимол, маҳаллий мутахассислар эртароқ бошқарувни қўлга олишганида, вазият бу қадар оғирлашиб кетмасми-ди...? 

Биздаги маълумотларга қараганда, «Металлург» билан шартномангиз 30 ноябрь кунигача мўлжалланган эди. Декабр­даги ўйинларда ҳам иштирок этганингизни ҳисобга олсак, келишув муддати узайтирилганди, шундайми? 

- Ҳа, «Металлург»ни оғир ўйинлар кутиб турганини назарда тутиб, битимни янгилагандик, фақат қисқа муддатга - 10 декабргача. 

- Ўзбекистонда 2,5 йил ўйнадингиз. Ички биринчилигимиз ва юртимизга боғлиқ умумий таассуротларингиз қандай?

- Маҳаллий чемпионат савияси чакки эмас. Айниқса, охирги мавсум Суперлигада ўткинчи ўйинлар қолмади, ҳисоб. Мамлакатингизга келсак, менга ғоят гўзал анъана ва маданиятга эга ўлкада фаолият юритиш насиб этганидан хурсандман. Ўзбекистон иккинчи ватаним бўлиб қолди. Бунда муболаға йўқ. Зеро, юртингизда унутилмас дамларни ўтказдим, ажойиб футбол оиласида яйрадим. Қисқаси, Ўзбекистоннинг юрагимда чуқур жой олгани тайин. 

- Энди режаларингизга ҳам тўхталсангиз. Суперлигага қайтишингиз мумкинми, ўзи клублардан чорловлар борми?

Таклифлар йўқ эмас, лекин озгина дам олишим керак. Чунки оғир мавсумдан сўнг руҳий толиқиш бор. Яна бироз ўзимга келиб олай, кейин янги чақириқлар устида бош қотираман. Агар Ўзбекистонга қайтиш учун муносиб вариант чиқса, рози бўламан, албатта.

- Бекободдаги фаолиятингиз давомида молиявий муаммолар ҳам сезилганмиди? Умуман, ўзбек футболида қандай камчиликларни пайқадингиз? 

- «Металлург»да ҳеч қачон маош ёки таъминот масаласида муаммо кўрганим йўқ. Чунки клуб ортида молиялаштирувчи механизм бор эди. Шундай клубнинг тўсатдан тарқатилиши ачинарли... Ўзбек футболидаги камчиликлар ҳақида эса мутахассислар гапиришгани маъқулроқ. 

- Охирги савол: Ўзбекистондаги фаолия­тингиз давомида нималарга эришдингиз? Бу тажриба фаолиятингиз учун қай даражада фойдали бўлди? 

- Табиатан янги тажрибага ўчман. Ўзбекистон чемпионатида ўйнаш орқали футболчи сифатида янада ўсишга эришдим, ўзгача маданият билан танишдим, янги-янги дўстлар орттирдим. Шундай экан, бу тажриба келажакда ҳам қайсидир жиҳатдан асқотишига ишонаман.

ХУРШИДБЕК суҳбатлашди

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:51, 24.01.2025. Ўқилди: 1843 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик