Бугун 23 апрель, 2026 йил, пайшанба.

      • 22.04.2026 00:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Челси
      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.04.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Алавес
      • 22.04.2026 00:30
      • Жирона
      • -:-
      • Бетис
      • 22.04.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Атлетико
      • 22.04.2026 23:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Хетафе
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Мадрид
  • Суперлига
      • 22.04.2026 18:00
      • Сурхон
      • 2:1
      • Машъал
      • 22.04.2026 20:15
      • Бухоро
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 23.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 23.04.2026 19:00
      • Насаф
      • -:-
      • Локомотив
      • 23.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • ОКМК
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кремонезе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 8 18
4 Бунёдкор 8 16
5 Бухоро 9 14
6 Насаф 8 12
7 Хоразм 8 12
8 Локомотив 8 11
9 ОКМК 8 11
10 Сурхон 9 11
11 Қизилқум 8 9
12 Қўқон-1912 8 8
13 Андижон 8 7
14 Динамо 8 7
15 Сўғдиёна 8 5
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Бунёдкор» ёшлари Фарғонада илк марта ғалаба қозонишди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ёшлар лигаси / Ўйинлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

“Бунёдкор” ёшлар таркиби Фарғонага шу пайтгача 6 мартта ташриф буюриб, нафақат ютмаган балки дурангга эриша олмаганди. Очиғи, кечаги учрашув натижасидан ҳам озгина хавотир бор эди. Биринчидан, футболчилар бир кун аввал Ироқ ёшлар термаси билан куч синашган ва “Нефтчи” билан ўйинга 5 соатлик масофадан сўнг тўғри етиб келишганди. Иккинчидан, ЎФФ Терма жамоалар маркази илтимосига кўра, ёшлар терма жамоасига номзод футболчилар кутилмаган жароҳатдан сақланиш мақсадида ички мусобақалардан озод қилинганлар. Шу тариқа ҳимоячи Камронбек Кападзе, ярим ҳимоячи Сардор Собирхўжаев ва ҳужумчи Забиҳилло Ўринбоев Фарғонага ташриф буюришмаганди.

Ёшлар лигаси, 10-тур
30 май, пайшанба
“НЕФТЧИ” – “БУНЁДКОР” 1:2
Голлар: Сардор Рашидов 10 (0:1), Отабек Зокиров 32 (1:1), Нодиржон Отажонов 86 (1:2)
“Нефтчи”: Хуршид Хўжаев (Элдор Исабоев, 46), Жасур Саидов, Шохрух Холматов, Жавлон Гусейнов, Дмитрий Бухаров (Жаҳонгир Дадабоев, 46), Муҳриддин Мамасолиев (Достон Турсунзода, 56), Иззат Ғаниев, Сайдулло Раҳматов, Жавоҳир Расулов (Отабек Ҳайдаров, 80), Умид Қодиров, Отабек Зокиров (Хабибулла Буватоев, 70)
“Бунёдкор”: Зафар Сафаев, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Хасан Асқаров, Миржамол Қосимов (Нодиржон Отажонов, 82), Жавлон Мирабдуллаев, Эргаш Исмоилов (Азиз Мамазоитов, 46), Санжар Рихсибоев (Сардор Азимов, 60), Зокир Нурматов (Хуршид Ғиёсов, 60), Алибобо Раҳматуллаев, Миразиз Жалолов (Ахрор Умаржонов, 60), Сардор Рашидов (Тимур Аюпов, 56)
Огоҳлантиришлар: Ш. Холматов (34), Д. Бухаров (45) - А. Умаржонов (71), Х. Асқаров (89)
Ҳакамлар: Б.Юлчараев (Гулистон), А.Ўринов, У.Ортиқов, Р.Кападзе (Фарғона)
Назоратчи: Р.Айтеков (Тошкент)
Фарғона. “Қиргули” спорт мажмуаси. 3020 томошабин

Бевосита “Нефтчи”-“Бунёдкор” ўйинига тўхталадиган бўлсак, жазирама иқлимга қарамасдан, иккала жамоа аъзолари ҳам шиддатли ўйин намойиш этишди.  Учрашувда ҳисоб 10-дақиқада очилди. Меҳмонларнинг қарши ҳужуми чоғида тўп олдинга етказилди. Хаводан келаётган тўпни Санжар Рихсибоев боши билан шеригига қулай равишда ошириб берди. Сардор Рашидов мўлжалда адашмади ва “қалдирғочлар”ни олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимнинг дастлабки ярмида меҳмонлар яна икки бор хавфли ҳужум уюштирдилар. Дастлаб Рашидов Раҳматуллаевни, сўнгра Қосимов Рашидовни қулай вазиятга чиқаришди. Аммо бу вазиятларда мезбонлар хавфни бартараф этишга муваффақ бўлишди.

Биринчи бўлим якунланишига 10 дақиқа қолганда қизиқ воқеа рўй берди. Мезбонларнинг ҳужумини Отабек Зокиров зарба билан якунлади. Тўп дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди. Хар холда “Қиргули” спорт базасига йиғилган мухлис ва мутахассислар шундай ҳисоблашди. Аммо “Нефтчи” футболчилари  бир-бирларини қутлашга тушишди, меҳмон ҳимоячилари ҳам ортиқча эътироз билдиришмади. Яъни ўша пайтда дарвоза ишғол қилинган экан. Кейинчалик заҳира ҳаками ва ўйин назоратчисининг изоҳларига кўра дарвоза тўри тешик бўлмаган, фақат брак натижасида битта тешик бошқаларидан кўра каттароқ бўлган ва тўп айнан ўша тешикдан ташқарига чиқиб кетган экан. Бунақаси камдан-кам бўлади. Шу тариқа дастлабки бўлим 1-1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якун топди.

Жазирама иссиқ биринчи бўлимда футболчиларни толиқтиргани боис, иккала жамоа мураббийлари ҳам иккинчи бўлим бошидан бир неча янги футболчиларни майдонга туширишди. Бироқ улар ўйинга киришиб кетиши учун вақт керак эди, унгача эса хатоликлар ҳам бўлиб турди. Ана шундай хатоликларнинг бири меҳмонларга қимматга тушиши мумкин эди. Ҳимоячи тўпни дарвозабонга оширишда сусткашликка йўл қўйди. Рақиб ҳужумчиси бундан фойдаланиб тўпга эгалик қилди, дарвозабонни алдаб ўтиб тўпни дарвоза томон йўллади. Фақат сўнгги паллада ҳимоячи Хасан Асқаров тўпни қайтариб, меҳмонларни муқаррар голдан сақлаб қолди. Кетма-кет ташкил этилган ҳужумдан сўнг эса, энди омад мезбонлар томонида бўлди. Сардор Рашидов томонидан бошланган ҳужум дарвоза тўсинига тегиш блан якун топди.

Ўйинда хал қилувчи гол учрашув тугашига 4 дақиқа қолганда меҳмонлар томонидан киритилди. Алибобо Раҳматуллаев ўнг қанотда бир неча рақибни ортда қолдириб, тўпни қулай вазиятда турган шеригига етказди. Заҳирадан майдонга тушганига хеч қанча бўлмаган Нодиржон Отажонов совуққонлик билан аниқ зарба йўллаб, жамоаси ғалабасини таъминлади.

"Нефтчи" ва "Бунёдкор" ёшларининг Фарғонада қайд этган натижалари:
2013
"Нефтчи" - "Бунёдкор" 1:2

2012
"Нефтчи" - "Бунёдкор" 3:2

2011
"Нефтчи" - "Бунёдкор" 2:1

2010
"Нефтчи" - "Бунёдкор" 3:1

2009
"Нефтчи" - "Бунёдкор" 2:1

2008
"Нефтчи" - "Бунёдкор" 2:1

2007
"Нефтчи" - "Бунёдкор" 2:0

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 10:18, 31.05.2013. Ўқилди: 3557 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 5
3 Сурхон Чинеду Стефан 5
4 Нефтчи Стипе Перица 4
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик