Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • 2:1
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • 1:1
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • 4:1
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • -:-
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • -:-
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао

«Бу футбол учун шармандалик». Раде Богданович Роналдунинг ЖЧ–2026даги иштироки ҳақида фикр билдирди [5526]

Zo'r TV телеканали 13-июнь куни ЖЧ-2026нинг 4 та ўйинини жонли трансляция қилади [4386]

“Реал” “Арсенал” футболчиси билан музокара бошлади [3391]

Левандовски шартнома муддатини ўзи танлаши мумкин — унинг янги клуби маълум [2677]

«Манчестер Юнайтед» Фернандеш трансферига яқин [2486]

Марсело ЖЧ-2026 стартидан сўнг полиция томонидан эвакуация қилинди [2250]

Колумбия тарихидаги энг яхши тўпурар: “Барчаси Ўзбекистонга қарши ўйиндан бошланади” [2122]

Мбаппе Аргентина билан эҳтимолий ўйин ҳақида фикр билдирди Месси [2080]

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоамиз боксчиларимиз талқинида! [1759]

“Аввалги мураббийнинг тактикасига мос келмагандим”. Азиз Ғаниев жароҳати ва ЖЧ—2026 даги иштироки ҳақида гапирди [1667]

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 0 0
3 Туркия 0 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шахмат. Гукешнинг шашти пасайди, Абдусатторов ва Праггнанандха ғолиблик остонасига яқин

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / шахмат
Рукн: Янгиликлар
A A A

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зее шаҳрида шахмат бўйича давом этаётган “Tata Steel Chess-2025” турнирининг ортда қолган 11-тур баҳсларида “Мастерс” гуруҳида етакчиликка даъвогар бўлган Гукеш ва Абдусатторов дурангга эришган бўлса, Рамешбабу Праггнанандха ғалабага эришди.

Ушбу турда Нодирбек Абдусатторов қора доналарда германиялик Винсент Кеймер билан куч синашди. Нодирбек қора доналарда ҳаракатланган бўлса-да, ғалабага яқин келди. Бироқ, 38-юриш ҳолатидаги хатолик ва бундан унумли фойдаланган германиялик шахматчи ҳамюртимизнинг устунликка эга бўлишига йўл қўймади. Натижада ўйинда муроса йўли танланди.

11-турда “Мастерс” гуруҳида пешқадамлик қилаётган ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу оқ доналарда хитойлик Вэй Ига қарши дона сурди. 30-юриш вазиятида дуранг натида қайд этилиши амалдаги жаҳон чемпиони Гукешнинг яққол етакчилик шиддатини бироз пасайтирди.

Абдусатторовдан кейинги поғонани банд этган Рамешбабу Праггнанандха мазкур турда қора доналарда АҚШлик Фабиано Каруана билан баҳс олиб боришига қарамасдан ғалабага эришди.

Бугун ўтказиладиган 12-тур остонасида Гукеш ҳисобида 8 очко мавжуд бўлса, кейинги поғонада бораётган Абдусатторов ва Праггнанандха 7,5 очкога эга бўлиб турибди. Улардан кейинги қаторларда ўрин эгаллаган Вэй И, Аниш Гири ва Владимир Федосеев 6 очкога эгалик қилишган.

“Tata Steel Chess-2025”нинг якунланишига 2 та тур қолганда етакчилар ва даъвогарларнинг очколаридаги фарқидан ҳам кўриниб турибдики, ғолиблик айнан 3 нафар шахматчи ўртасида кечади. Аммо, сўнгги турларда турнир давомида ҳали мағлубиятга учрамаган 3 нафар шахматчидан бири хитойлик Вэй эканини, у охирги ўйинларни Гири ва Федосеев билан ўтказишини назарда тутсак, чин юрти вакили етакчилар қаторидан ўрин эгаллаш имконияти сақланиб турибди.

Бироқ, пешқадамлар қаторида бораётган қайси шахматчи Вэйга ўрнини бўшатиб беради? Бу саволга жавобни олдиндаги ўйинлар натижаси орқали билиб оламиз.

Бугун, 1 февраль куни ўтадиган 12-турда Нодирбек Абдусатторов қора доналарда 3,5 очко билан 13-ўриндан жой олган ҳиндистонлик Аржун Эригаиси билан баҳслашади. Турнир пешқадами Гукеш мазкур турда қора доналарда нидерландиялик Йорден ван Форест билан, Праггнанандха оқ доналарда сербиялик Алексей Сарана билан куч синашади.

“Челленжер“ гуруҳида қатнашаётган ҳамюртимиз Нодирбек Ёқуббоев 11-турда қора доналарда аргентиналик Фаустино Орони мағлуб этди ва очколари сонини 6 тага етказиб, қўшимча кўрсаткичлар эвазига 6-ўринга кўтарилиб олди.

Бугун ўтадиган 12-турда Ёқуббоев оқ доналарда нидерландиялик Артур Пейперс қаршилигини енгишга ҳаракат қилади. Айтиш лозим, Нодирбек Ёқуббоевнинг бугунги рақиби 5 очко билан 11-қаторда бормоқда.

Эртага мусобақанинг сўнгги 13-турида Нодирбек Абдусатторов ҳиндистонлик Пентала Харикришна билан рўбарў келса, Нодирбек Ёқуббоев хитойлик Лу Мяои билан баҳс олиб боради.

Киритилди: 12:59, 01.02.2025. Ўқилди: 4631 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Мексика Хулиан Киньонес 1
3 Мексика Сантьяго Хименес 1
4 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
5 Чехия Ладислав Крейчи 1
6 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
7 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1
8 АҚШ Жованни Рейна 1
9 Парагвай Маурисио 1
10 Канада Кайл Ларин 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик