Бугун 1 май, 2026 йил, жума.

  • «A» Серия
      • 01.05.2026 23:45
      • Пиза
      • -:-
      • Лечче
      • 02.05.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Торино
      • 02.05.2026 21:00
      • Комо
      • -:-
      • Наполи
      • 02.05.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Женоа
      • 02.05.2026 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Бёрнли
      • 02.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 02.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 02.05.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Брайтон
      • 02.05.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Фулхэм
      • 02.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Мальорка
      • 02.05.2026 17:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Леванте
      • 02.05.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Атлетико
      • 02.05.2026 21:30
      • Алавес
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Барселона

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

5 та гол урилган ўйинда «Андижон» Польша клубига имкониятни бой берди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Андижон
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Хабар берганимиздек, «Андижон» клуби бугун Анталия йиғини давомидаги яна бир ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Полшанинг “Вишиста Краков” жамоасига қарши беллашув кескин ва голларга бой тарзда ўтди. Ўйин эса кутилмаганда рақибнинг тезкор голлари билан бошланди. Беллашув бошида полшаликлар ҳисобни очишди ва 6-дақиқада иккинчи голни ҳам киритдилар. Албатта, учрашувнинг бундай бошланишини ҳеч ким кутмаганди. «Андижон» эса бундай ҳолатдан тушкунликка тушиб қолгани йўқ ва рақиб дарвозаси олдида бирин-кетин хавфли ҳужумларни уюштира бошлади.

Фақат бўлим охирларига яқин кескин ҳужумларимиздан бири гол билан якунланди. Рақиб жарима майдони ичидаги чиройли комбинациямиз чоғида Фарҳод Соҳибжоновни полшалик ҳимоячи йиқитди. Қирғизистонлик бош ҳакам иккиланмасдан 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Буни ҳужумчи Рустам Турдимуродов муваффақиятли бажарган ҳолда ҳисобни қисқартирди.

Олдиндан режалаштирилганидек, танаффусдан кейин таркибимизда ўзгаришлар кузатилди ва бир қатор футболчилар ўйинга қўшилишди.

Иккинчи бўлимни тажовузкорлик билан бошлаган жамоамиз 53-дақиқада рақибнинг яна бир кутилмаган ҳужумидан кейин тўп ўтказиб юборди. Лекин футболчиларимиз бу ҳолатга тезда реакция кўрсатиб, ҳисобни қисқартиришди. Қанотдан Бектемир Абдуманноновнинг тезкор ҳужумидан сўнг у тўпни жарима майдони ичига узатган пайтда тўп рақиб футболчисининг қўлига тегди. Қирғизистонлик Алимардон Байназаров иккинчи маротаба “Вишиста Краков” дарвозаси томон пенальти белгилади. Абдуманнонов 11 метрлик нуқтадан зарба беришда адашмади.

Жамоамиз шиддат билан ўйинни давом эттираётган маҳалда бош ҳакам Ислом Маматказинни рақиб билан тўп учун курашда қўполлик ишлатди, дея унга сариқ ва сўнг қизил карточка кўрсатиб, майдондан четлатди. Ҳакам ўйин олдидан кимдир четлатилса, ўрнига бошқа футболчи тушишига рухсат йўқлигини айтди ва натижада жамоамиз қолган дақиқаларда майдонда бир футболчи кам ўтказишига тўғри келди. Қолаверса, ҳакам бир неча бор чўнтагидан сариқ карточкаларни чиқаришига тўғри келди.

Шунда ҳам «Бургутлар»да голли имкониятлар бўлди. Россиялик ҳужумчи Ислам Машуков 2-3 маротаба хавфли зарбалар йўллади. Гоҳида дарвозабон голлардан сақлаган бўлса, гоҳида омад юз ўгирди.

Ўйин давомида ёмғир ёғиб турди. Шунга қарамай, футболчиларимиз бўш келишгани йўқ ва кескин қаршилик кўрсатишди. Бир футболчи кам бўлиб қолганда ҳам йигитларнинг шиддати камаймади. Лекин рақиб ўйинчилари бир мунча қўпол ўйин намойиш қилишгани билан ҳам ёдда қолди. Нима бўлганда ҳам «Андижон» футболчилари майдонда мардонавор курашдилар.

«Андижон» навбатдаги учрашувини 20 февраль куни Чехиянинг “Зброёвка Брно” жамоасига қарши ўтказади.

«Андижон» – Вишиста Краков” (Полша) – 2:3 (1:2)
18 февраль. Анталия. «Кая» спорт мажмуаси.
Бош ҳакам: Алимардон Байназаров
Ёрдамчи ҳакамлар: Азамат Садибакасов, Барсбек Джуншбаев
Захира ҳаками: Бексултан Парпибаев
«Андижон»: Моҳир Комилов, Миомир Журичкович, Ислом Маматказин, Абдулвоҳид Ғуломов, Усмонали Исмоналиев, Фарҳод Соҳибжонов, Дониёр Абдуманнопов, Шохжаҳон Ёрқинбоев, Альтин Крезиу, Илҳом Абдуғаниев, Рустам Турдимуродов.
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Валижон Раҳимов, Абдураҳмон Комилов, Искандар Шойқулов, Олег Зотеев, Сардор Азимов, Муҳаммадкарим Тоиров, Абубакир Ашуров, Бектемир Абдуманнонов, Ислам Машуков.
“Вишиста Краков”:  Антони Микулко, Бартоз Брзек, Даниел Миколаевски, Михал Паздан, Даниел Сандовал, Мануел Торрес, Томас Сведровски, Давид Пакулски, Роман Гоку, Лисандро Семедо, Чума.
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Оскар Миелкарс, Конрад Касолик, Давид Киедрович, Карол Даниелек, Михал Трабка, Якуб Волосик, Якуб Песек, Михал Феликс.
Голлар: Чума, 2 – 0:1. Семедо, 6 – 0:2. Рустам Турдимуродов, 36-пен. – 1:2. Роман Гоку, 53 – 1:3. Бектемир Абдуманнонов, 56-пен. – 2:3.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 20:26, 18.02.2025. Ўқилди: 1506 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик