Бугун 30 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бунёдкор 10 19
4 Навбаҳор 10 19
5 Бухоро 10 17
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Динамо 10 8
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф
10-тур Қизилқум 0-0 Хоразм
10-тур Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
10-тур Бунёдкор 2-1 Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Математикага навбат эронликларга

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Саралаш турнирлари / ЖЧ саралаш
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Эрон ўта муҳим учрашувда ғалабани қўлга киритганидан хабарингиз бор. Терма жамоага бағишланган Эроннинг teammelli.com сайти Карлос Кейруш жамоаси имкониятлари чамалаган ҳолда, таҳлилий мақола эълон қилди.

Эрон учун энг камида учинчи ўринни олиб, "плей-офф"га йўл олиш имконияти деярли нақд. Аммо бу йўлнинг анча мураккабликлари ҳам бор. Жаҳоннинг бошқа нуқтасига учиб бориш ва у ерда анча кучли бўлган терма жамоа билан куч синашишга тўғри келади...

Айни пайтда мусобақа жадвалига қараб реал фикрлаган ҳолда айтиш мумкинки, Ливан ва Қатар ЖЧ йўлланмасидан умидини узиб бўлди. Математика юритиб кўрсак, Қатар учун истисно ҳолатлар йўқ эмас, масалан Эрон "Озодий"да Ливанга имкониятни бой бериши ва кейин Қатарнинг ўзи Ўзбекистонни Тошкентда бешта тўп фарқи билан мағлуб этиши... Очиғини айтганда, қатарликлар ўйиндан чиқди ва энди 2та тўғридан-тўғри йўллама учун курашаётганлар учта қолдик - Корея, Ўзбекистон ва биз.

Келаси сешанба куни икки гуруҳ етакчиларининг баҳсига гувоҳ бўламиз. Эрон "Озодий"да Ливан билан "кўнгилхушлик" қилаётганида, Ўзбекистон Сеулда Корея меҳмони бўлади. Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг ўзида Ливанни Осиё кубоги саралашида 5:0 ҳисобида мағлуб этгандик. Ливанни мағлуб этиб 13 очкога эга бўламиз ва Корея пойтахтидаги ўйиндан дуранг натижа кутиб қоламиз. Агар шу таҳминимиз тўғри чиқса, Кореяда ва Ўзбекистонда 12тадан очко бўлади ва Эрон терма жамоаси 13 очко билан гуруҳда биринчи ўринга кўтарилади.

Воқеалар ривожи юқоридагидек кўриниш олиб, 10-тур олдидан Эрон гуруҳда пешқадамлик қилаётган бўлсада, хавотирланиш учун етарлича асос бор: агар терма жамоа Улсанда Кореяга имкониятни бой берса ва Ўзбекистон Қатарни енгса, уларнинг иккаласида 15 очкодан бўлади ва натижада Эрон "плей-офф"га равона бўлади...

Яна бошқа вариантда, келаси ҳафта Сеулда кимдир ғалаба қозонса, ғолибда 14 очко бўлади, мағлуб жамоа эса 11 очкоси билан қолади. Ушбу вариантда сўнгги турда Эрон Кореяга қарши энг камида дуранг ўйнаши талаб этилади.

Умуман олганда, ҳар қандай ҳолатда терма жамоа тўғридан-тўғри йўлланма олиши учун "Озодий"да Ливанни мағлуб этишимиз ва Улсандан камида дуранг билан қайтишимиз лозим.

Манба: www.teammelli.com
Киритилди: 10:21, 05.06.2013. Ўқилди: 9858 марта. Фикрлар: 91 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Нефтчи Зоран Марушич 4
9 Бухоро Шерзод Эсанов 4
10 Пахтакор Фламарион 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик