"Лацио"нинг тажрибали ҳужумчиси Педро "Милан" устидан қозонилган ғалаба (1:2) ва клубдаги келажаги ҳақида фикр билдирди.
"Ушбу ўйинда гол уриб, жамоамга уч очко олишга ёрдам берганимдан жуда хурсандман. Рақиб дарвозаси олдида яхшироқ ўйнашимиз керак, чунки биз кўп имкониятлар яратяпмиз. Натижа устида ишлашда давом этамиз. Баъзида заҳирадан майдонга тушиш қийин бўлади, бу ҳар доим ҳам натижа беравермайди, лекин бор эътиборимни "Лацио"га қаратганман".
Менинг келажагим? Бу ҳақда клуб билан гаплашамиз. Жуда хотиржамман, ўзимни бу ерда қулай ҳис қиляпман, улар жамоада қолишни исташимни билишади", - дея қўшимча қилди Педро.
Педро “Лацио”га 2021 йилнинг августида келиб қўшилганди. Бу вақт ичида 37 ёшли испаниялик футболчи клуб сафида 162 та ўйин ўтказиб, 30 та гол ва 16 та голли узатмани амалга оширган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).