Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 31 72
2 Наполи 31 65
3 Милан 31 63
4 Комо 31 58
5 Ювентус 31 57
6 Рома 31 54
7 Аталанта 31 53
8 Болонья 31 45
9 Лацио 31 44
10 Сассуоло 31 42
11 Удинезе 31 40
12 Торино 31 36
13 Парма 31 35
14 Женоа 31 33
15 Фиорентина 31 32
16 Кальяри 31 30
17 Кремонезе 31 27
18 Лечче 31 27
19 Верона 31 18
20 Пиза 31 18

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Сассуоло 2-1 Кальяри
31-тур Верона 0-1 Фиорентина
31-тур Лацио 1-1 Парма
31-тур Кремонезе 1-2 Болонья
31-тур Пиза 0-1 Торино
31-тур Интер 5-2 Рома
31-тур Удинезе 0-0 Комо
31-тур Лечче 0-3 Аталанта
31-тур Ювентус 2-0 Женоа
31-тур Наполи 1-0 Милан

Навбатдаги ўйинлар. 32-тур

10/04 23:45 Рома - Пиза
11/04 18:00 Кальяри - Кремонезе
11/04 18:00 Торино - Верона
11/04 21:00 Милан - Удинезе
11/04 23:45 Аталанта - Ювентус
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Улуғбек Бақоев ОКМКдан учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Кеча Суперлига 1-туридан ўрин олган ОКМК "Бухоро" ўйинида мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бухороликлар устози Улуғбек Бақоев ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

Барча футбол ихлосмандларини Суперлига старти билан табриклайман ва барчага омад тилайман. Биз бугун кучли жамоага қарши ўйнадик. ОКМКни Миржалол Қўшоқович кўп вақтдан буён бошқариб келмоқда. Учрашувга яхши тайёргарлик кўргандик. Умуман олганда, яхши ўйин бўлди. Жамоа муносиб ўйин намойиш этди. Иштиёқ ва курашувчанлик бўйича эътирозлар йўқ. Захирадан майдонга тушган футболчиларимиз ўйинга қўшилиб кета олмагандек. Ўйин сўнггида ўтказиб юборган голимиз эса жуда аламли бўлди. Йигитларга ўйин учун раҳмат айтаман. Рақибимизни ғалаба билан табриклайман"

"Бухоро" жамоаси бугун анча курашувчан ва яхши ўйин намойиш этди. Бугунги учрашувнинг натижаси қанчалик адолатли бўлди деб ўйлайсиз? "Бухоро" бугун мағлуб бўлишга лойиқмиди?

- Фикримча, ОКМК ғалабага лойиқ ўйин намойиш этмади. Дуранг адолатли натижа бўлар эди, аммо футбол фақат 90 дақиқа ўйналмайди, қўшиб берилган дақиқаларда ҳам ўйин давом этади. Жамоам ёмон ўйнамади, гол уришимиз ва ўтказиб юборишимиз ҳам мумкин эди. Биз дурангга муносиб эдик, бироқ сўнгги 3-4 дақиқани унутиб қўйдик ва шу сабабли мағлуб бўлдик. Футболчиларимга эътирозим йўқ. Биринчи тур баҳси ҳар доим қийин кечади, буёғига чемпионат тақвимига киришиб олишимиз керак.

- Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Асилбек Қаюмовнинг ўйинига қандай баҳо берасиз? Қаюмов деярли ҳар бир вазиятда тўпни йўқотди...

- Ҳозиргина шу ҳақда айтиб ўтгандим, фақатгина футболчининг исм-шарифини айтмаган ҳолда. Ўзингиз буни сезибсиз. У тўпни қабул қилиб олган барча вазиятларда тўпни йўқотди. Бунга нима сабаб бўлди, билмайман, балки ўйинга киришиб кета олмагандир ёки майдонга тушишдан олдин етарлича қизиб олмагандир. Бу ҳақда бир нима дейиш қийин. У яхши ўйин ўтказа олмади ва ушбу муаммони ҳал этиш ҳақида бош қотириш керак. Фикрингизга қўшиламан.

- Жамоангиз тезкор гол ўтказиб юборди. Нима деб ўйлайсиз, ўтказиб юборилган тезкор гол жамоангизнинг ўйинга тайёрлаган режасини қанчалик ўзгартириб юборди?

- Жамоам Суперлига баҳсларига тайёр деб ўйлайман. Руҳий ва жисмоний ҳолатимиз анча яхши. Таркибимиз ҳам ўртачадан баланд деган бўлардим. Гол ўтказиб юборганимиздан сўнг тезда ҳисобни тенглаштира олдик. Бир нима дейиш қийин. Ўйлайманки, ўйин дурангга қараб кетаётган эди. Тўғриси, менинг фикримча ўша вазиятда фол бор эди. Ҳар бир жамоанинг ўз фикри бор, албатта. ОКМК бу вазиятда фол йўқ дейди, биз эса аксинча. Ҳакамлар ишини баҳолайдиган органлар ушбу вазиятни кўриб чиқишади ва якуний қарор чиқаришади.

- "Бухоро"нинг жорий мавсумдаги мақсадлари қандай? Йиғилган таркибдан қанчалик қониқяпсиз?

- Анча яхши жамоани йиға олдик. Биз "тўрт" баҳоли таркиб йиғдик. ОКМК ҳам анча жиддий рақиб эди. Улар ҳар мавсумда медаллар учун курашади. Чемпионат анча қизиқарли ва курашларга бой кечади деб ўйлайман. Сўнгги дақиқадаги голлар ва бундай ўйинлар сони кўп бўлади дея тахмин қилишим мумкин.

Киритилди: 06:05, 08.03.2025. Ўқилди: 829 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 16
2 Комо Анастасиос Дувикас 11
3 Комо Нико Пас 10
4 Ювентус Кенан Йылдыз 10
5 Наполи Расмус Хейлунд 10
6 Удинезе Кинан Дэвис 10
7 Аталанта Никола Крстович 9
8 Милан Рафаэл Леау 9
9 Интер Хакан Чалханоглу 9
10 Сассуоло Андреа Пинамонти 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик