Миллий терма жамоа Хитойда машғулотларни давом эттирмоқда
ЖЧ-2014 саралаши 4- босқич, 9-тури доирасида сафарда Жанубий Корея терма жамоасига қарши баҳсга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси 8 июнь куни Пекинда машғулотларга киришди.
Хабарингиз бор, 6 июнь куни Миржалол Қосимов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Хитойнинг Хаххот шаҳрида Хитой миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушган ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Ушбу ўйин якунига етгач, миллий терма жамоа делегацияси 7 июнь куни Пекиндан Жанубий Корея пойтахти Сеулга учиши керак эди. Аммо, ноқулай келган об-ҳаво шароити туфайли, миллий терма жамоа делегацияси жойлашган рейс қолдирилган.
Ўзбекистон Футбол Федерацияси матбуот хизмати бошлиғи Санжар Ризаевга кўра, 8 июнь куни Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси Пекинда, Олимпиада ўйинлари учун бапро этилган шаҳарчадаги майдонда машғулотларни бошлади. Ўзбекистон миллий терма жамоаси делегацияси эса 9 июнь куни Пекиндан Сеулга учиб кетиши режалаштирилмоқда.
Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 17:29, 08.06.2013. Ўқилди: 8623 марта. Фикрлар: 138 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).