Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бокс. Ғиёсов оқшомининг асосий жанги иштирокчилари ҳам тарозига чиқди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бизнинг вақт билан эртага тонг саҳарда АҚШнинг Нью-Жерси штати, Атлантик-Сити шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади.

Биз учун аҳамиятлиси, турнир доирасида яримўрта вазн тоифасидаги чарм қўлқоп устамиз Шаҳрам Ғиёсов (16-0, 9 КО) аргентиналик Франко Максимилиано Окампо (17-2, 8 КО)га қарши рингга кўтарилади. Бугун тонгда боксчилар тарозидан ўтиш маросимида иштирок этишди. 31 ёшли Ғиёсов 67,6 кг, 28 яшар Окампо эса 69,4 кг тош босди. Шаҳрам рақибидан деярли 2 кг енгилроқ экани ойдинлашди. Айнан шу жанг асосий кардни очиб беради.

Оқшомнинг асосий жанги яримўрта вазнда IBF чемпиони Жейрон Эннис ҳамда WBA камари соҳиби Эймантас Станионис ўртасида кечади. Ҳар икки чемпион ҳам бир белгиланган вазн меъёрини бажаришди. Америкалик 27 ёшли Жейрон Эннис 66,4 кг, литвалик боксчи эса 66,6 кг вазн қайд этди. Ушбу жанг ғолиби вакант бўлиб турган The Ring чемпионлик камарини ҳам қўлга киритади.

Эннис - Станионис жанги биз учун ҳам аҳамиятли ҳисобланади. Боиси, Шаҳрам Ғиёсов ўз жангида ғалаба қозонган тақдирда, икки чемпион ўртасидаги тўқнашув ғолибига қарши рингга чиқиш ҳуқуқини қўлга киритади. Ҳамюртимиз айнан шу шарт билан бу жангнинг ўтказилишига розилик берган.

Манба: Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси матбуот хизмати
Киритилди: 12:14, 12.04.2025. Ўқилди: 884 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик