Бугун 2 май, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 01.05.2026 23:45
      • Пиза
      • 1:2
      • Лечче
      • 02.05.2026 18:00
      • Удинезе
      • 2:0
      • Торино
      • 02.05.2026 21:00
      • Комо
      • -:-
      • Наполи
      • 02.05.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Женоа
      • 03.05.2026 15:30
      • Болонья
      • -:-
      • Кальяри
      • 03.05.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Милан
      • 03.05.2026 21:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Верона
      • 03.05.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Парма
      • 02.05.2026 00:00
      • Лидс
      • 3:1
      • Бёрнли
      • 02.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:1
      • Сандерленд
      • 02.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 3:0
      • Вест Хэм
      • 02.05.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • 3:1
      • Брайтон
      • 02.05.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Фулхэм
      • 03.05.2026 18:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 03.05.2026 19:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 03.05.2026 23:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 02.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 0:1
      • Мальорка
      • 02.05.2026 17:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Леванте
      • 02.05.2026 19:15
      • Валенсия
      • 0:2
      • Атлетико
      • 02.05.2026 21:30
      • Алавес
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Барселона
      • 03.05.2026 17:00
      • Сельта
      • -:-
      • Эльче
      • 03.05.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 03.05.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 04.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Мадрид
  • Суперлига
      • 02.05.2026 19:00
      • Динамо
      • 3:1
      • Машъал
      • 02.05.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:1
      • Сўғдиёна
      • 03.05.2026 17:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Нефтчи
      • 03.05.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 03.05.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Пахтакор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бухоро 11 20
4 Бунёдкор 10 19
5 Навбаҳор 10 19
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Динамо 11 11
13 Сурхон 10 11
14 Сўғдиёна 11 9
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 11 0

Ўтган ўйинлар. 11-тур

11-тур Динамо 3-1 Машъал
11-тур Бухоро 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 11-тур

03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва футзал федерацияси раҳбарияти Осиё Кубоги олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футзал т.ж. / Аёллар футзал т.ж.
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун, 30 апрель куни Ўзбекистон футзал федерацияси Президенти Бекзод Маматқулов, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Президенти маслаҳатчилари Бахтиёр Абдуллаев ҳамда Аваз Азизхўжаев Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё кубоги финал босқичи сафарига отланган терма жамоамиз аъзолари билан учрашди.

Тадбир аввалида Ўзбекистон футзал федерацияси Президенти юртбошимиз томонидан спортга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаб ўтди. Ҳамюртларимиз футболни, хусусан футзални яхши кўриши ва спортдаги ютуқларимиз уларнинг кайфиятига бевосита ижобий таъсир қилишини қайд этди. Хусусан, халқимиз футзал бўйича аёллар терма жамоасидан ҳам юқори натижалар кутаётганини алоҳида таъкидлади.

Бекзод Маматқулов (Ўзбекистон футзал федерацияси президенти): "Биз муросасиз рақобатга отланаяпмиз. Осиё кубоги мусобақасида қитъамизнинг энг кучли жамоалари иштирок этади. Қатнашчилар орасида футзали, айниқса аёллар футзали жадал ривожланган мамлакатлар бор. Аммо бизда ижобий натижа кўрсатиш учун барча имкониятлар мавжуд. Халқимиз сизларга ишонади. Асосийси, Ватанимиз байроғини бир тану-бир жон бўлиб ҳимоя қилишимиз зарур".

Бахтиёр Абдуллаев (Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти маслаҳатчиси): "Чиндан ҳам спорт бутун халқимизнинг кайфиятига таъсир кўрсатади. Ишонамизки, келажакда бизнинг жамоаларимиз жаҳон чемпионатининг мунтазам иштирокчисига айланади. Сизлар эса мана шу йўлда тамал тошини қўйиб берасизлар. Сизларга аниқ бир босқичга етиб бориш, маълум вазифа қўйиб, босимни орттирмоқчи эмасмиз. Ишонамизки, сизлар Ватан учун бор кучингизни сарфлайсиз. Кимга қарши майдонга тушишингиздан қатъи назар бошингизни баланд кўтариб курашга киришинг!".

Аваз Азизхўжаев (Ўзбекистон футбол ассоциацияси президенти маслаҳатчиси): "Мен аёллар футзал жамоамиз кўп нарсага эришиши мумкинлигини анча олдин билгандим. Ёдингиздами, биз Сизлар билан Осиё Кубоги саралаш баҳсларидан аввал кўришгандик. Сизлар чиндан кўп нарсага қодирсиз! Муҳими, ўз кучингизга ишонинг, бир жамоа бўлиб, бир-бирингизни қўллаб-қувватланг! Елкама-елка туриб, ҳаракат қилинг, энг қийин дамларда ҳам руҳан кучли бўлинг!".

Фаррух Закиров (Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи): "Ҳақиқатдан ҳеч бир соҳа мамлакатни спорт каби тезда дунёга танита олмайди. Ўзим гувоҳи бўлдимки, футбол бўйича Ўзбекистон У-17 терма жамоаси ғалабасидан сўнг, йигитларимизнинг салоҳиятига, қобилиятига бутун дунё тан берди. Айни пайтда жаҳоннинг кўплаб таниқли футбол мутахассислари ўзбекнинг қоракўз ўғлонларига кўз тикиб ўтиришибди”.

Зумратжон Назарова (терма жамоа аъзоси): "Мусобақага яхши тайёргарлик кўрдик. Жамоадагиларнинг кайфияти ажойиб ва барчамиз бир мақсад йўлида бирлашиб, ҳамюртларимизни хурсанд қилишга астойдил ҳаракат қиламиз ҳамда юртимизга ёруғ юз билан қайтамиз".

Тадбир сўнгида мутасаддилар терма жамоамиз аъзоларига яна бир бор омад ёр бўлишини тилаб, уларга оқ фотиҳа беришди.

Ишонамизки, бугун Осиё кубогининг финал босқичига йўл олган қизларимиз ҳам Хитойда нималарга қодир эканликларини амалда исботлаб қайтишади.

Манба: https://t.me/Futsal_Uzbekistan
Киритилди: 20:41, 30.04.2025. Ўқилди: 920 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Бухоро Шерзод Эсанов 5
6 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
7 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
9 Нефтчи Зоран Марушич 4
10 Динамо Азизбек Амонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик