Лондоннинг "Вест Хэм" клуби вингери Муҳаммад Қуддус Англиянинг икки топ-клуби қизиқишлари доирасида бўлиб турибди, деб хабар беради TBR Football. Гап Лондоннинг "Арсенал" ва "Ливерпуль" клублари ҳақида кетмоқда.
24 ёшли футболчининг эҳтимолий трансфери 77-83 миллион еврога тушиши мумкин. "Болғачилар" бундай нархдаги таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Жорий ўйин кампаниясида Кудус лондонликлар сафида 33 та ўйин ўтказди. Муҳаммад 4 та гол ва 4 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Вингернинг "Вест Хэм" билан шартномаси 2028 йилнинг ярмигача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).