Бугун 19 август, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 40
2 Нефтчи 19 39
3 Динамо 19 37
4 Бунёдкор 19 34
5 ОКМК 19 34
6 Пахтакор 19 33
7 Навбаҳор 19 31
8 Қизилқум 19 25
9 Сурхон 19 23
10 Андижон 19 21
11 Сўғдиёна 19 20
12 Хоразм 19 19
13 Қўқон-1912 19 18
14 Машъал 19 18
15 Бухоро 19 14
16 Шўртан 19 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Пахтакор 2-0 Сўғдиёна
19-тур Навбаҳор 0-1 Нефтчи
19-тур Динамо 1-0 ОКМК
19-тур Насаф 2-0 Шўртан
19-тур Қўқон-1912 2-0 Сурхон
19-тур Машъал 1-0 Андижон
19-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
19-тур Хоразм 0-1 Қизилқум

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1747 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 19.08.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Касымпаша" - "Трабзонспор".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Баия".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Крузейро".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Турции. "Касымпаша" - "Трабзонспор".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Фламенго".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Крузейро".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Чемпионат Турции. "Касымпаша" - "Трабзонспор".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Фатих Карагюмрюк".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Крузейро".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Касымпаша" - "Трабзонспор".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Баия".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 19.08.2025

      05:20 Дзюдо. "Большой шлем" Улан-Батора в Монголии. День 1.
      06:55 Д/ф "17 часов до вершины".
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Суперлига в Москве. 1/2 финала.
      10:05 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:35 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Дуэты. Произвольная программа. Финал.
      11:45 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанные дуэты. Произвольная программа. Финал.
      12:55 Автоспорт. Чемпионат России. Этап 4 на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 2.
      13:30 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 5 на автодроме "Moscow Raceway". Shortcut. Гонка 1.
      14:05 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 5 на автодроме "Moscow Raceway". Спортпрототип CN. Гонка 1.
      14:35 Автоспорт. Чемпионат России. Этап 4 на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 3.
      15:10 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 5 на автодроме "Moscow Raceway". Shortcut. Гонка 2.
      15:40 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 5 на автодроме "Moscow Raceway". Спортпрототип CN. Гонка 2.
      16:15 "Культовые".
      16:45 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 12 в Хожуве, Польша.
      19:00 Дзюдо. "Большой шлем" Улан-Батора в Монголии. День 2.
      20:55 "Тайны звёзд спорта".
      21:25 Бильярд. BetBoom Суперлига в Москве. 1/2 финала.
      23:30 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Акробатические группы. Финал.
      00:45 Д/с "Век нашего спорта". Николай Дроздецкий.
      01:20 "Культовые".
      01:50 Автоспорт. Чемпионат России. Этап 4 на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 2.
      02:25 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 5 на автодроме "Moscow Raceway". Shortcut. Гонка 1.
      03:00 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 5 на автодроме "Moscow Raceway". Спортпрототип CN. Гонка 1.
      03:30 Автоспорт. Чемпионат России. Этап 4 на автодроме "Moscow Raceway". SMP Formula 4. Гонка 3.
      04:05 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 5 на автодроме "Moscow Raceway". Shortcut. Гонка 2.
      04:35 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 5 на автодроме "Moscow Raceway". Спортпрототип CN. Гонка 2.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 19.08.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Бокс. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "География спорта". Норильск.
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      11:55 LIVE Бокс. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. Прямая трансляция.
      15:00 Специальный репортаж.
      15:20 Новости.
      15:25 Есть тема! Прямой эфир.
      16:50 "Что за спорт?". "Экстрим".
      17:20 "Лучшие из лучших".
      17:55 Новости.
      18:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Калуга" - "Амкал" (Москва). Прямая трансляция.
      21:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:10 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Спартак" (Тамбов) - "Металлург" (Липецк). Прямая трансляция.
      23:15 Все на Матч! Прямой эфир.
      23:50 LIVE Футбол. Чемпионат Испании. "Реал Мадрид" - "Осасуна". Прямая трансляция.
      02:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 "Культовые".
      03:30 "География спорта". Норильск.
      04:00 Пляжный волейбол. Чемпионат России. Этап в Новом Уренгое. Матч за 3-е место.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 19.08.2025

      06:00 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 10. Пуэнтеареас - Байона.
      07:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      09:00 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 10. Пуэнтеареас - Байона.
      10:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 12 в Мадриде, Испания. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      11:30 Зал славы. Олимпиада 2024 в Париже.
      12:30 Велоспорт. Женщины. Тур Романдии в Швейцарии. Этап 2.
      13:15 Велоспорт. Женщины. Тур Романдии в Швейцарии. Этап 3.
      14:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      16:00 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 13. Луго - Пуэрто-де-Анкарес.
      18:00 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 15. Инфьесто - гора Куиту-Негру.
      20:00 LIVE Теннис. US Open Mixed Doubles Championship. Раунд 1. Прямая трансляция.
      00:00 LIVE Теннис. US Open Mixed Doubles Championship. Раунд 2. Прямая трансляция.
      02:00 Парусный спорт. The Ocean Race Europe. "На борту", 3 эп.
      02:30 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 15. Инфьесто - гора Куиту-Негру.
      03:00 Американский футбол. "Полоса испытаний. Тренировочная база Баффало Биллс", 1 эп.
      04:15 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 13. Луго - Пуэрто-де-Анкарес.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Биз ҳаракат қилдик... ми?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Расмий учрашувлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ўзбекистон ва Қатар терма жамоалари учрашуви якунига етаётган вақтда, гарчи йигитларимиз йирик ҳисобда ғалаба қозонаётган бўлсалар-да, мухлисларнинг ранжишига сабаб бўлган натижа эълон қилинди: Жанубий Корея термаси ўз уйида эронликлардан мағлубиятга учради! Бу натижани кутилмаган деган мухлислар ҳам бўлди, кутилган деганлар ҳам... Бу ҳақда сал кейинроқ фикр билдирамиз, ҳозир эса, асосий гапга ўтсак...

Чиндан ҳам жамоа мағлубиятидан сўнг “Биз ҳаракат қилдик, йигитлар масъулиятни ҳис қилиб тўп суришди, фақат омад бироз биздан юз ўгирди, аммо ҳали имконият бор, ундан албатта самарали фойдаланамиз” каби жумлаларни аксарият мураббийлар тилга олишади, биз бунга кўникиб ҳам кетганмиз. Мураббийларнинг мана шу жумлалари мухлислар дилидаги умидни охирги лаҳзагача сўндирмайди — мухлис энг сўнгги дамгача севимли жамоасини қўллаб-қувватлайди... Минг афсуски, ҳатто мураббий айтаётган имконият қайсидир маънода чўкаётган одамнинг хасга ёпишишига ўхшаб кетишини ич-ичидан ҳис этса ҳам, том маънодаги мухлис умидини узмайди, “имконият бор” дея ўзига таскин беради... Ҳолбуки, шу вақтда назарда тутилаётган имконият аслида қўшимча имконият эканлигини кимдир ҳис қилади, кимдир эса йўқ. Бундай вақтда эса ҳар қанча ҳаракат қилинмасин, у кутилган натижани бермаслигини Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларининг 4-босқичи яна бир карра исботлади...

Келинг, аввало имконият ва қўшимча имконият деганда нимани назарда тутаётганимизга ойдинлик киритиб олсак... Бунинг учун гапни қуръа жараёнидан бошлаш керак. Қуръа ташлаш маросимини ўзбекистонлик миллионлаб мухлислар кузатганига шубҳам йўқ... Ҳатто “Ишқилиб Япония билан Австралия бизнинг гуруҳдан жой олмасин-да”, деган умид кўплаб мухлислар дилидан ўтгани ҳам бор ҳақиқат (чунки бизга жиддий хавф туғдирувчи Осиё жамоалари қайсилар эканлигини барча мухлислар жуда яхши билишади). Қуръа бизга катта имконият берди — мухлислар умид қилганидек, Япония ва Австралия бизнинг гуруҳдан жой олмади. Шунда аксарият мухлис ва мутахассислар биз учун асосий рақиб фақат Жанубий Корея саналиб, қолган термаларнинг кучлари ўртасидаги тафовут катта эмаслиги, Ўзбекистон термаси эса қолган уч жамоа (Эрон, Қатар ва Ливан) ичида иккинчи йўлланмага асосий даъвогар эканлигини қайта-қайта таъкидлашди. Бизнингча, бирдан-бир имконият мана шу бўлиб, мухлису мутахассисларни сўнгги дамгача умидлантириб турганлари эса фақатгина қўшимча имкониятлар эди...

Келинг, гуруҳимиздаги ўйинларда барча жамоаларга берилган бирдек имконият (ҳар бир жамоа билан уйда ва меҳмонда ўтказилувчи иккитадан ўйин, яъни 24 очко жамғариш) дан термамиз қандай фойдаланганига эътибор қаратайлик. Гуруҳда биринчи ўринни эгаллаган Эрон термаси ана шу имкониятдан энг самарали фойдаланган жамоа бўлди — у 8 очко йўқотди... Бизга асосий рақиб саналган Жанубий Корея биринчи ўринни эгаллай олмади (14 очко, 10 очко бой берилди). Термамиз жанубий кореяликлар билан бир хил очко жамғарди, аммо тўплар нисбатига кўра ортда қолди. Чиндан ҳам, бир қарашда биз ҳаракат қилдик, аммо қандай ҳаракат қилдик, нимага интилдигу, нимага умид боғладик — асосий муаммо шунда бўлса ажаб эмас.
Аслида мухлислар дилидаги умид биринчи учрашувдаёқ бир титраган эди. Ёдингизда бўлса, Эронга (гуруҳдаги энг кўп очко жамғарган жамоага) Тошкентда уч очко ҳадя қилдик. Ҳолбуки, ғалаба қозониш имкониятимиз йўқ эмасди шунда... Энди эътибор беринг, агар ўша ўйинда биз ғалаба қозонганимизда, Эрон билан жамоамизнинг очколари ўртасидаги тафовут қандай бўларди? Яшанг, Эронда — 13, бизда эса — 17...

Сўнг Ливан билан бўлган дуранг: биз яна икки очко йўқотдик. Аслида асосий имкониятимиз ўша вақтдаёқ жиддий хавф остида қолганди. Тилга олинган “қолган имкониятлар” эса биз учун бошқа ўйинларга умид боғлаш кўринишидаги қўшимча имкониятларга айланиб бўлганди... Сабаби биздан Тошкентда уч очко тортиб олган Эрон ҳам Ливандан очко ололмади ва бизга қўшимча имконият дарвозасини очиб берди.

Эрон ва Жанубий Корея термаси ўзаро куч синашган 5-турда Ўзбекистон термасининг кўплаб мухлислари корейсларнинг ғалаба қозонишини кутгани ҳам бор ҳақиқат (худди сўнгги турдагидек). Корейслар биздан илгариласа илгариласин, аммо бизда очколар бўйича Эронни қувиб ўтиш учун имконият кўпроқ қолади, деганлар ҳам бўлди... Чунки шу турда биз Қатарни меҳмонда мағлуб этдик. Аммо кутилгандек бўлмади, корейслар Эронга мағлуб бўлишди. Шунда барча мухлислар, десак-ку, бироз муболаға бўлар, аммо аксарият мухлислар қўшимча имкониятларни ҳисоблаб, Ўзбекистон гуруҳда биринчи ўринни эгаллашга ҳам имконияти бор, дея фикр билдириб, буни асослашга ҳам тушишди. Бунинг учун Эрон ҳам, Жанубий Корея ҳам очко йўқотиши керак эди. Бунинг устига нафақат биз билан ўйинларда, балки ўзаро ўйинда ҳам... 6-тур ўзбекистонлик мухлислар ишончини яна ҳам мустаҳкамлади. Боиси айнан шу турда Ўзбекистон Эронни очко йўқотишга мажбур қилди ва қўшимча имкониятини том маънодаги имкониятга айлантирди. Энди биз учун имконият — Кореядан очко олиш эди... Аммо 9-турда шу имкониятни йўққа чиқардигу, кунимиз яна қўшимча имкониятга қолди. Тасаввур қилинг... Бўш ўйин кўрсатган Жанубий Кореяга биттагина тўп киритолмадигу, Қатар билан ўйинда 6 та тўп фарқи билан қозониладиган ғалабага умид боғладик, шунда ҳам Эрон ва Жанубий Корея ўйинининг натижасига кўз тиккан ҳолда...

Қолгани эса ҳаммага аён — оммавий ахборот воситалари иккала ўйин натижасини мухлисларга тезкорлик билан етказди. Ғалвир сувдан кўтарилди, ўзимиз йўққа чиқарган имконият боис кўз тикканимиз, умид боғлаганимиз — қўшимча имконият ҳам бизга ҳеч нарса бермади. Бунинг учун эса ўз уйида Эрон билан ҳеч бўлмаганда дуранг ўйнолмаган Жанубий Корея ҳам, қатарликлар дарвозасига яна иккита тўп киритолмаган йигитларимиз ҳам, ана шу қўшимча имкониятга умид билан кўз тикканча футболчиларимизни астойдил қўллаб-қувватлаган мухлислар ҳам айбдор эмас... Мухлисларнинг бугунги ранжигани бежиз эмас, натижа — ягона айбдорнинг виждонига ҳавола... Энг муҳим ўйинда зарур имкониятдан фойдалана олмаган, ҳатто бунга ҳаракат ҳам қилмаган бош мураббийни ҳар қанча айбласа арзийди.

Ўтиш ўйинида осиёлик рақибимиз кимлиги ҳам аниқ бўлди — Иордания термаси. Қатар билан бўлиб ўтган ўйиндан сўнг терма жамоамиз бош мураббийининг бўлажак баҳслар борасидаги фикрлари uff.uz сайтида эълон қилинди. Ажабланарлиси шундаки, бош мураббий мухлисларни Ўзбекистон термасида имконият борлигига ишонтиришга уриняпти. Ҳолбуки, бу ҳам қўшимча имконият, аслида биз асл имкониятдан фойдалана олмадик, тўғри, фойдаланишга ҳаракат қилдик, аммо уддалай олмадик... Энди ҳар доимгидек, мухлисларнинг умиди қўшимча имкониятга боғланяпти.

Тан олиш жоиз, Ўзбекистон термасининг Иордания тўсиғидан ўта олишига мухлисларда ҳам, мутахассисларда ҳам ишонч катта. Аммо кейин-чи??? Осиё жамоаларига берилган қолган яримта йўлланма (уни шундай аташ ҳақиқатга яқинроқ) улар учун назарий жиҳатдангина яримта йўлланма, асли унинг 90 фоиздан зиёди бу сафар Жанубий Америка жамоаларидан бириники эканлигини кўпгина мутахассислар ҳам инкор эта олишмаса керак.

Шу ўринда яна бир гап: Қатар билан бўлган ўйинда йигитлар ҳатто ўз имконияти даражасидан ҳам ортиқ ўйнашди, деб айтиш мумкин, бу асло муболаға бўлмайди. Аммо жамоанинг ҳар доим ана шундай сермаҳсул ўйин кўрсатмаслиги ҳам имкониятларни йўққа чиқарувчи омиллардан бири десак, янглишмаган бўламиз. Бунинг учун эса асосий сабаб сифатида бош мураббий танлаган ўйинчилар ва ўйин тактикасини кўрсатиш жоиз. Аслида, юқорида қаламга олганимиздек, сўнгги асл имконият, яъни Жанубий Кореядан очко олишни уддалаганимизда, йигитларимиз якуний босқичнинг сўнгги баҳсидаги жуда чиройли ўйинлари билан ҳам, ЖЧ йўлланмаси билан ҳам мухлисларни шод қилган бўлардилар. Аммо кутилган самарани бермаган бу чиройли ўйин мухлисларни барибир тўла хурсанд қила олмади, боиси бош мураббий таъкидлаган кейинги имконият (тўғрироғи, қўшимча имконият) термамиз учун жаҳон чемпионати финал қисмининг эшигини очиб бера олмаслигини кўпчилик ҳис этиб турибди.

Масаланинг яна бир жиҳати бор: саралашнинг тўртинчи босқичи бошланмай туриб, кўплаб мухлислар ва мутахассислар Жанубий Кореянинг биринчи ўринни олишини, иккинчи йўлланма учун эса кураш асосан Ўзбекистон ва Эрон ўртасида кечишини тахмин қилишганди. Ўзбекистон ҳамда Эрон термаларининг имкониятларини ўша вақтда баравар дея ҳисоблаган ҳар бир мухлисни бугун бир нарса қийнаяпти: ўзаро ўйинда Эрон билан кучларимиз тенг келганига қарамай, Эрон фаворит саналган Жанубий Кореяга бирорта очко бергани йўқ, биз эса бу жамоадан бор-йўғи бир очко ололдик, холос. Ҳолбуки, Эрон нисбатан кучсизроқ саналган Қатарга қарши ўйинда икки очко йўқотди, биз эса бу жамоага қарши ўйинда юз фоизлик натижани қайд этдик. Демак, айрим ўринларда бизнинг Эрондан устунлигимиз бор, дейишга ҳақлимиз, бу жамоадан кучсиз жиҳатимиз эса имкониятдан оқилона фойдаланмасликда, деб айтиш нотўғри бўлмайди, чамамда.

Яна бир мисол. Сўнгги учрашувда бизга етмаган иккита тўпни биз Ливанга қарши Тошкентда ўтказилган ўйинда ҳам киритишимиз мумкин эди. Аммо ўша кунги жамоамиз қўлга киритган натижа тасодифий ғалабалар сирасига киритилиши ҳам мумкин. Эрон термаси эса ўзбекистонлик футболчилар (аслида гап фақат футболчилардамикин?) уддалолмаган ишни қилишди — Ливан термаси дарвозасига тўрт бора тўп киритишди.

Биз учун сўнгги имконият саналган Жанубий Кореяга қарши ўйиндан кейин мухлисларни бир савол ўйлантираётганди. Биз Жанубий Кореядан Эронга қарши кечувчи навбатдаги турда ғалаба ёки дуранг кутишимизга қарамай, аксарият мухлислар дилида “Жанубий Кореянинг ўйини шу бўлса, ғалабани Эрон илиб кетмасмикин?” деган ҳадик ҳам йўқ эмасди. Ҳатто шундай бўлган тақдирда ҳам 6 та тўп фарқи билан қозонилган ғалаба қўшимча имконият бизга ҳадя қилиши мумкин бўлган йўлланмани нақдга айлантирарди. Бироқ халқимизнинг “узоқдаги қуйруқдан...” деган нақлини эслар эканмиз, яна асл имкониятнинг қўшимча имкониятдан устунлигини тан олишга мажбур бўламиз.
Саралашнинг ЖЧга чиқиш учун бизга яхшигина имконият берган 4-босқичи якунланди. Бош мураббий эса яна термамизда имконият борлиги ҳақида фикрлар билдиряпти. Демак, ўз-ўзидан бош мураббий “имконият”, камина эса “қўшимча имконият” деб баҳолаётган ўйинлардан кейин бу мавзуга яна қайтишга тўғри келади, чоғи. Аммо ҳозир мақола якунида кўп бора айтилган “Биз ҳаракат қилдик”, жумласига муносабат билдирмоқчи эдим. Чиндан ҳам биз ҳаракат қилдик, аммо самарасиз ҳаракат қилдик, имконият деярли қолмаганда ҳам рақибларимиз биз учун қўшимча имконият яратиб беришди. Улардан фойдаланишга ҳам “ҳаракат қилдик”. Олдинда турган қўшимча имкониятдан фойдаланишга “ҳаракат қилишимиз” ҳам шубҳасиз, аммо қандай ҳаракат қиламиз, гап ана шунда! Аслида эса йигитлар ҳаракат қилишди, бош мураббий эса тактика ва ўйинчи танлашда йўл қўйган хатолари учун имкониятларни ҳам, қўшимча имкониятларни ҳам йўққа чиқарди. Агар аҳвол шу тарзда давом этаверса, биз келгуси имкониятлардан ҳам фойдаланишга фақат “ҳаракат қиламиз”, самара эса... билмадим...

Маъруф ТОШПЎЛАТОВ

Манба: bdm.uz
Киритилди: 16:57, 20.06.2013. Ўқилди: 8283 марта. Фикрлар: 45 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
10 Андижон Рустам Турдимуродов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.