Бугун 1 февраль, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 31.01.2026 00:45
      • Лацио
      • 3:2
      • Женоа
      • 31.01.2026 19:00
      • Пиза
      • 1:3
      • Сассуоло
      • 31.01.2026 22:00
      • Наполи
      • 2:1
      • Фиорентина
      • 01.02.2026 00:45
      • Кальяри
      • 4:0
      • Верона
      • 01.02.2026 16:30
      • Торино
      • -:-
      • Лечче
      • 01.02.2026 19:00
      • Комо
      • -:-
      • Аталанта
      • 01.02.2026 22:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Интер
      • 02.02.2026 00:45
      • Парма
      • -:-
      • Ювентус
      • 31.01.2026 01:00
      • Эспаньол
      • 1:2
      • Алавес
      • 31.01.2026 18:00
      • Реал Овьедо
      • 1:0
      • Жирона
      • 31.01.2026 20:15
      • Осасуна
      • 2:2
      • Вильярреал
      • 31.01.2026 22:30
      • Леванте
      • 0:0
      • Атлетико
      • 01.02.2026 01:00
      • Эльче
      • 1:3
      • Барселона
      • 01.02.2026 18:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 01.02.2026 20:15
      • Бетис
      • -:-
      • Валенсия
      • 01.02.2026 22:30
      • Хетафе
      • -:-
      • Сельта
      • 02.02.2026 01:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Реал Сосьедад
  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 31.01.2026 13:00
      • Таиланд
      • 1:0
      • Вьетнам
      • 31.01.2026 13:00
      • Кувайт
      • 7:2
      • Ливан
      • 31.01.2026 17:00
      • Индонезия
      • 1:1
      • Ироқ
      • 31.01.2026 17:00
      • Қирғизистон
      • 3:2
      • Жанубий Корея
      • 01.02.2026 13:00
      • Япония
      • -:-
      • Ўзбекистон
      • 01.02.2026 13:00
      • Тожикистон
      • -:-
      • Австралия
      • 01.02.2026 17:00
      • Эрон
      • -:-
      • Афғонистон
      • 01.02.2026 17:00
      • Саудия Арабистони
      • -:-
      • Малайзия
      • 31.01.2026 20:00
      • Лидс
      • 0:4
      • Арсенал
      • 31.01.2026 20:00
      • Вулверхэмптон
      • 0:2
      • Борнмут
      • 31.01.2026 20:00
      • Брайтон
      • 1:1
      • Эвертон
      • 31.01.2026 22:30
      • Челси
      • 3:2
      • Вест Хэм
      • 01.02.2026 01:00
      • Ливерпуль
      • 4:1
      • Ньюкасл
      • 01.02.2026 19:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Фулхэм
      • 01.02.2026 19:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 01.02.2026 19:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Брентфорд
      • 01.02.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Манчестер Сити

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 22 55
2 Реал Мадрид 21 51
3 Атлетико 22 45
4 Вильярреал 21 42
5 Эспаньол 22 34
6 Бетис 21 32
7 Сельта 21 32
8 Реал Сосьедад 21 27
9 Осасуна 22 26
10 Алавес 22 25
11 Жирона 22 25
12 Эльче 22 24
13 Севилья 21 24
14 Атлетик Бильбао 21 24
15 Валенсия 21 23
16 Райо Вальекано 21 22
17 Хетафе 21 22
18 Мальорка 21 21
19 Леванте 21 18
20 Реал Овьедо 22 16

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Эспаньол 1-2 Алавес
22-тур Реал Овьедо 1-0 Жирона
22-тур Осасуна 2-2 Вильярреал
22-тур Леванте 0-0 Атлетико
22-тур Эльче 1-3 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

19/02 00:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЖЧ-2018га тайёргарликни ҳозирданоқ бошлаш керак!

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Йиғинлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Кўнглимдагини баландпарвоз сўзларга ўраб-буркаб ўтирмайман ва масалани мақола бошиданоқ кўндаланг қўяман: "Нега Миржалол Қосимов МТЖга бош мураббийликка тайинланиб, муваффақиятсизликка учрасак, миллий чемпионатимизнинг савияси пастлиги, иқтидорли футболчилар камлиги, футбол тизимизнинг чириб бораётганию, ҳаттоки Мираброр Зуфарович ЎФФ президентлигига лойиқ эмаслиги" тилга олинади дарров? Ўтган ЖЧ-2010 саралаш босқичида ҳам шундай бўлган эди, бу марта ҳам такрорланаяпти. Очиғи, менинг ғашимни келтиряпти бундай гаплар.

Биласизми, тепада қорайтириб берилган гаплар фақат мухлисларники эмас! Бу муаммоларнинг асл мазмун-моҳияти қаерда эканлигидан чалғитиб, калтабин мухлисларнинг ҳам фикрини чалғитишга уринаётган айрим ҳамкасбларимиз гуруҳи оғзидан чиқаётган гаплар эканлиги ғалати.

Келинг, МТЖ нимаю, ЎФФ нима ажратиб олайлик. Ростдан ҳам Мираброр Зуфарович раҳбарлик қилаётган ЎФФ кўнгилдагидек иш юрита олмаяптими? МТЖнинг IV саралаш босқичини муваффақиятсиз тугатишида футболимиз раҳбарининг айби борми? Менимча, қандайдир миқдорда айби бўлса ҳамки, Ливанга қарши ўйин олдидан шошилинч равишда терма жамоага мураббийи ўзгартирилганида бўлса керак. Янаям билмадим. Алмаштириш керак бўлса, саралаш цикли бошланмасдан аввал алмаштирилиши керакмиди...

Қилинаётган ишларга бир кўз югуртиринг ахир! Сколари юртимизга келганида илк берган интервьюларида стадионлар ҳолатини яхшилаш, кераклиги айниқса майдонлар ҳолатини яхшилаш кераклигини қистириб ўтган эди. Жаҳоннинг манаман деган чемпионати — АПЛдан юртимизга келган мутахассиснинг гаплари эди бу! Ҳозирги кунда юртимиз Олий лигасида тўп сураётган жамоалар стадионларида майдон ҳолати кун тартибидан олиб ташлаб бўлинди. Кўзларимиз ҳам ўрганиб кетди, майдон "чет элдагидек" бўлишига. Ким бош-қош бўлди бу ишларга?

Миллий чемпионат... ОФК кўрсатмасига биноан ҳозир мамлакат чемпионатини алоҳида ташкилот ўтказмоқда. ПФЛ деб номланади, биласиз. Янгича йўналиш яратилмоқда. Ўзини ўзи бошқара оладиган ва боқа оладиган футбол тизими яратиш устида иш кетяпти. Шунда ҳам Мираброр Зуфарович ҳомий корхоналар топиш, жойлардаги футбол инфратузилмаларини яхшилаш йўлида вилоят ҳокимлари билан музокаралар олиб бораётганига гувоҳ бўлиб турибмиз.

Масалан, илгарилари турнир жадвалининг тубидаги жамоаларни эсланг. Ҳамма нарсадан умидини узиб бўлган, ҳаммасига қўл силтаган, керак бўлса техник мағлубиятни бўйнига олиб, сафар учрашувларига бормай қўяқоладиган жамоалар бўларди. Ҳозирги аутсайдерлардан бири – Самарқанднинг "Динамо"си ҳақида шундай деб бўладими? Шароит, маблағ масаласида ПФЛнинг энг забардаст жамоаларидан бири-ку? Шунчаки, йил бошида мавсумга нотўғри тайёргарлик кўрганлик ва жамоа рулига номуносиб одам тайинлангани боис жамоа ўзига хос бўлмаган жойларда юрибди. Жамоалар учун йирик сметалар белгилаб, футболимизнинг янги сифат босқичига кўтариш ташаббуси кимдан чиққан эди?

Миллий чемпионатимиз савиясиз, иқтидорлар камлиги ҳам сафасата эканлиги аён. Бўлмаса ҳам 17, ҳам 20 ёшли футболчиларимиз жаҳон чемпионатига чиқиб, мана, ёшларимиз мазмунли ўйинлари билан ҳаммани хурсанд қилиб ўтирмаган бўларди. Ахир шуларки, аламли мағлубиятдан сўнг туз сепилган ярамизни бироз совутиб турганлар. Шу йигитларнинг ҳаммаси миллий чемпионатимизда тўп сураётган болалар эмасми? Уларнинг муваффақияти сири ҳаммасининг бошини бир қила олган, керакли нуқталарга керакли футболчиларни топа олган ва ўйната олган мураббийларда эмасми?

Футболимизга, клубларимизга, терма жамоаларимизга мислсиз имкониятлар яратилган, яратилмоқда. Федерация таркибида 14 та терма жамоа бекаму-кўст фаолият кўрсатаётгани, ахир шу эмасми, ЎФФ президенти томонидан изчил ва оқилона олиб борилаётган сиёсат маҳсули? Лекин, бош жамоамиз — МТЖнинг муваффақиятсизлиги фонида ана шундай хайрли ишларга ҳам кўланка тушади. Чунки ҳар қандай умумий ютуқ мужассамлаштирилганда унда миллий терма жамоамизнинг улуши салмоқли ўрин тутади ва якуний баҳо беришда катта омил бўлиб хизмат қилади.

Энг йирик спорт федерациясида ишларни аъло даражада ташкиллаштиргани учун Мираброр Зуфаровичга депсиниб турган Миллий олимпия қўмитасининг ҳам ишларини юргизиб юбориш давлатимиз раҳбари томонидан ишониб топширилди-ку?! Наҳотки, саралаш турнирини муваффақиятсиз ўтказган, тўғри стратегия ва таркиб танлай олмаган мураббийни ҳимоя қилиш учун, айбни бошқаларга тўнкаш, муаммони бошқа жойдан қидириш инсофдан бўлса?!

Ўйин вақтининг мослаштирилиши ва ФИФАга хат ёзиш... яна майда чуйда нарсалар борки, шуни ҳам Мираброр Усмоновга юклаётганлар бўлаяпти. Бундай майда чуйда нарсалар Федерация президенти даражасида ҳал қилинмайди. Унга масъул бўлган мутасаддилар бор, улар лоқайдлик ва ҳаракатсизлик учун ўзига яраша жазосини олиши керак.

Мираброр Усмонов ўзи бош-қош бўлиб йиғинлар ташкил этиб бермайди-ку?! Унга 14 та терма жамоа мураббийи ҳисобот беради ахир. Мураббий жамоасини кучайтириш йўлида ўз режаларини баён этади. Зарур талабларни қўяди. Одатда, мураббий талаб этмаса, раҳбар "ҳаммаси жойида экан", деб унга ишониб қолаверади. Ахир раҳбар етук футбол мутахассиси эмас, яхши ташкилотчи бўлса, қаердан билади жамоа учун нималар кераклигини? Мураббий ўзига керакли шароитни баён этиб, шуни талаб қилиб, асослаб бериши керакмасми? Ёки сиз ишонасизми, мураббий "жамоани кучайтириш учун мана шунча маблағ ва мана бунақа шароитлар керак", деганигаю, Мираброр Зуфарович "йўқ, бундай шароитларни қилишга қурбимиз етмайди", деганига?

Ҳа, Мираброр Зуфаровичнинг бош вазифаси — миллий футболимиз олдида зарур шароитларни яратиб бериш, футболнинг ривожланишига бош-қош бўлиш. Шароитлар яратилаяпти. Яратилган шароитлардан унумли фойдаланган мураббийлар эса ўз жамоалари билан Жаҳон чемпионатига чиқиб боришмоқда. Тан олиш керак, Мираброр аканинг ўзбек футболи қитъамиз — Осиёда ўз ўрнига эга бўлишида беқиёс меҳнати сингди.

Мен Миржалол Қосимовни футболчи, мураббий ва инсон сифатида жуда ҳурмат қиламан. Унда билим ҳам, тажриба ҳам етарли. Унга нисбатан зиғирча адоватим йўқ. Фақат, жуда муҳим босқичда "Бунёдкор" футбол клубини ҳам бошқарганини асло ҳазм қила олмаяпман. (Бу борада ҳар қандай оқлов, баҳонаю, важ-корсонларни ҳам ҳазм қила олмайман).

Менинг наздимда, Жаҳон чемпионатига чиқишни мақсад қилган бош мураббий барча ишини йиғиштириб, футболчиларни кузатиш билан банд бўлиши керак эди! Ўзингиз ўйланг, миллий чемпионатимизда бирор клубда, айтайлик "Металлург"да МТЖнинг маълум бир чизиғига муносиб футболчи бўлсаю, Бекобод жамоаси "Насаф"ни қабул қилаётганда М.Қосимов "Бунёдкор"нинг "Қизилқум"га қарши ўйинида мураббийлик қилиб ўтирса? Ёки Қосимов 13 та жамоанинг ўртача 15-16 та асосий таркибнинг стабил ўйинчиси дейлик, жами 200 нафар футболчининг салоҳияти қандай эканлигини ёддан биладими?

Билмайди! Билолмайди, тўғрироғи. Натижалардан кўрдик-ку?! Худди шунингдек, четда ўйнаётган легионерларнинг ўйинларини жонли кузатиш ишларини ҳам қўшимча қилсак бўлади.

Хулосам шуки, Мираброр Усмоновнинг футболимизга жонкуярлигини унутмаган ҳолда, миллий терма жамоамизга янги бош мураббий кераклигини тан олишимиз керак. Шароит эса бизда доим яратилган. Мураббий бўлганда ҳам ана шу шароитлардан фойдаланадиган, унга узоқ вақт имконият бериладиган, биринчи мағлубиятданоқ ишдан бўшатиб юборилмайдиган, барча ёшдаги терма жамоалар устидан назорат қиладиган, ҳар бир футболчига персонал ёндашадиган, миллий терма жамоамиздаги авлодлар алмашинувини сезилмайдиган қилиб ўказиб бера оладиган мураббий керак! Шундагина Россияда ўтадиган Жаҳон чемпионатига чиқиш учун бизда ажойиб имконият пайдо бўлади. Тайёргарликни ҳозирданоқ бошлаш керак.

Шуҳрат ШОКИРЖОНОВ.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 15:19, 28.06.2013. Ўқилди: 16998 марта. Фикрлар: 224 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 21
2 Мальорка Ведат Мурики 14
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 10
5 Барселона Роберт Левандовски 9
6 Барселона Ламин Ямаль 9
7 Вильярреал Альберто Молейро 8
8 Барселона Рафинья 8
9 Бетис Кучо Эрнандес 8
10 Сельта Борха Иглесиас 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.