Бугун 20 июль, 2025 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Нефтчи 15 30
3 Динамо 15 29
4 Бунёдкор 15 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 15 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф
15-тур Нефтчи 2-0 Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистонлик футболчи Лондоннинг энг қадимги клубида ўйнайди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистонлик вингер Нодирбек Бобомуродов Лондоннинг энг қадимги ҳамда дунёнинг энг қадимги жамоаларидан бири бўлган клуб сафида тўп суради. Бу ҳақда Sports.kz журналист Александр Троицкийнинг телеграм-каналига таянган ҳолда хабар бермоқда.

Бобомуродов Англия чемпионатида куч жиҳатидан еттинчи дивизионда иштирок этадиган «Крэй Уондерерс» клуби билан шартнома имзолади.

Мазкур клуб 1860 йилда ташкил этилган бўлиб, Лондондаги энг қадимги жамоа ҳисобланади. Бутун дунёда ундан фақат «Шеффилд» клуби кўпроқ тарихга эга.

Нодирбек — Англия футболи тарбияланувчиси. Фаолиятининг асосий қисмини Англиянинг пастки дивизионларида ўтказган. 2023 йили «Сурхон» клубида ўзини синаб кўрган, аммо жамоада мустаҳкам ўрин эгаллай олмаган ва ярим йилдан сўнг яна Англияга қайтган. Ўтган йилнинг охирида эса Афғонистоннинг «Аттак Энержи» клуби билан шартнома имзолаб, чемпионатда кумуш медал соҳиби бўлган. Аммо жамоа кейинчалик таркатиб юборилди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:02, 20.07.2025. Ўқилди: 1450 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.