Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • 1:2
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • 0:1
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Иван Бошкович: “Наманганда ўйнаш осон эмас”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган «Навбаҳор» – «Сўғдиёна» (1:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида жиззахликлар бош мураббийи Иван Бошкович қатнашиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди.

— Аввало бугунги ўйин ҳақида фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз...

— Ўйлайманки, бугунги баҳс мухлисларга ёқди. Баъзи вазиятларда секин ҳаракат қилдик, бунинг аниқ сабабини ҳозир билмайман. Ўйинни таҳлил қилиб, хатолар устида ишлаймиз. Ўйинимиз бошида қовушмади, кейин эса сифатли футбол намойиш этишга ўтдик. Умуман олганда, иккинчи бўлимдаги ўйинимиздан қониқдим. Кўп вазиятларда тўпни назорат қилдик. Рақиб жуда кучли эди ва сафарда дуранг қайд этдик. «Навбаҳор»нинг қанот ярим ҳимоячилари фаол ўйин кўрсатишади, лекин биз бунга тайёр эдик ва ҳимоячиларга алоҳида уқтиргандик. Наманганда ўйнаш осон эмас, биз таслим бўлмадик ва охиригача курашдик. Руҳан чўкиб қолмаганимиз мени хурсанд қилди. Чемпионат тугашига ҳали 13 та тур бор. Ишлашда давом этамиз.

— «Сўғдиёна» ўтган турда «Насаф»га мағлуб бўлганди, бугун эса дуранг қайд этди. Бу ҳақда нима дея оласиз?

— Биринчи даврадаги ўйинимиз билан таққослаганда анча ўсганмиз, дея оламан. Ўтган тур ҳам чиройли ҳаракат қилгандик. Асосийси, жамоамизда ўйин бор. Муаммо — вазиятларни голга айлантиришда бўляпти. Бунинг устида ишлаймиз. Таркибимизда яхши футболчилар бор, шундай экан ўз мақсадимиз йўлида курашишда давом этамиз. Мен жамоамдан янада яхшироқ натижа кутаман. Футболда икки карра икки ҳар доим ҳам тўрт бўлавермайди, футбол шуниси билан қизиқ. Умумий очколаримиз кам. Чунки кўп учрашувларда очколарни бой бериб қўйдик. Аммо айтганимдек, ҳали олдинда 13 тур бор ва шу ўйинларда кўпроқ очко ишлашга ҳаракат қиламиз. Футболни алдаб бўлмайди, якуний жадвалда қайси ўринни олсак, шу ҳаққоний бўлади.

— Ўйинда кўрдикки, жамоа асосан Люпчо Дориевга таяниб қолган. Ушбу футболчисиз ўйнаш қийинми?

— Аксар жамоалар яхши сифатли футболчиларга таяниб ўйнайди ва бу нормал ҳолат. Бизда ҳам яхши ўйинчилар кўп. Майдонда Дориевдан ташқари, яна 10 нафар футболчи ҳаракат қилади ҳамда ҳар бирининг ўз вазифаси бор. Лекин Люпчо Дориев алоҳида мавзу. Балки у чемпионатнинг энг яхши футболчисидир. Бир маромда юқори савияда ўйнаш осон эмас. Дориев буни қўлдан келганча уддалаб келяпти ва бунинг учун хурсандман. Жамоамизда ҳар бир ўйинчининг ўз вазифаси бор ҳамда ҳамма ўз ишини яхши бажаришга ҳаракат қиляпти.

— Таркибга янги қўшилган футболчилар жамоага киришиб кета олишдими?

— Ўтган ўйиндан кейин мен бу саволга жавоб бергандим. Жамоадаги ҳамма бор куч билан ёрдам беришга ҳаракат қиляпти. Янги футболчиларнинг келишганига кўп бўлмади, аммо улар машғулотларда яхши ишлашмоқда. Жамоага мослашиш жараёни давом этмоқда. Ҳали кўрасиз, 3-4 та учрашувдан кейин ҳамма яхши ўйин кўрсата бошлайди. Мен доим талабчанман, ҳеч қачон тўлиқ қониқмайман.

«Навбаҳор» ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 05:37, 07.08.2025. Ўқилди: 594 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик