Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Умри, но победи» (фотожамланма)

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Бошқа расмий турнирлар / Ёшлар (U20) ўртасида ЖЧ
Рукн: Репортажлар
A A A

Аввало барчангизни муносиб ғалаба билан табриклайман! Айниқса, йигитларимизга тасанно, улар Греция билан бўлган учрашувда ўзларидан кутилганиданда яҳши ўйин кўрсатдилар.

Туркиядаги мухлислар ҳақида хабар ёзмаганимизга ҳам анча бўлди! Сабаби Уругвай билан бўлган учрашувдан кийин тарвузларимиз қўлтиғимиздан тушгандек эди, шукрким, бу мағлубият Греция билан бўлган ўйиндан сўнг худди мураббийлар стратегиясидек ТАКТИКАдек туюлди.

Демак, янгиликларга ўтамиз. Анталиядаги учрашувдан сўнг аксарият мухлислар Ўзбекистонга қайтиб кетишди, 80га яқин ватандошларимиз эса Истанбулда ярим финал баҳсини кутиб туришибди, насиб қилса, Истанбулда яна бирлашамиз. Анталиядан Газиантеп шаҳрига фақат автобусда борса бўлар экан ва йўлдаги вақт 14 соатни ташкил этади. 11 кишидан ташкил топган мухлислар 30 июнь куни кеч соат 19:30да Газиантепга йўлга чиқдик ва тонг соат 9:00да манзилга етиб келдик.

Шаҳар тоғ ҳудудида жойлашган бўлсада об-ҳавоси Ўзбекистонни эслатади. Шаҳар гавжум, аксарият аҳоли курд миллатига мансуб, лекин кўпчилик турк тилида суҳбатлашар экан. Шахар кўчаларида Сурия рақамларида ҳаракатланувчи автомашиналар ҳам учраб туради.

Эгнимизда ЎЗБЕКИСТОН ёзувли футболкани кўрган маҳаллий аҳоли футбол куни биз албатта сизларга мухлислик қиламиз, Юнонистонни енгасиз, деб далда бўлишарди.
Мана ҳаяжон ила кутилган 2 июль санаси ҳам келди, соат 15:00. Биз жойлашган меҳмонхонадан стадионга қадар 1 километрлик масофа ва биз бу масофани пиёда босиб ўтишга аҳд қилдик. Барчамиз Ўзбекистон рамзларидаги кийим бошларимизни кийиб ноғораларни чалиб, стадион сари йўлга чиқдик. Барчаси биз кутганданда аъло даражада кечди. Газиантеп кўчаларида барча бизни қўллаб-қувватларди, автоуловлар эса тинимсиз сигнал чалишиб, бизни олға чорлашарди. Стадионга келганимизда кўплаб “Газиантепспор” клуби мухлислари бизга қўшилишди!

Жамоамиз автобусининг қайси йўлдан стадионга киришини билиб, олдиндан режалаштирган энг муҳим вазифамизни бажариш ҳаракатини қилдик. Биринчи бўлиб стадионга греклар автобуси кириб келди, уларни чиройли дўстона қарсаклар билан кутиб олдик. Орадан 3-4 дақиқа ўтиб Ватанимиз жамоаси автобуси ҳам кириб келди. Биз олдиндан тайёрлаб қўйилган бироз қўпол сўзлар ёзилган бўлсада, ЙИГИТЛАРНИ ВАТАН УЧУН ОЛҒА ЧОРЛОВЧИ БАННЕРни кўтардик ва уни деярли барча футболчилар ўқишди! Баннерда улар бугун 30 миллион ўзбекистонликлар учун майдонга тушишларини англатувчи сўзлар ва рус тилида "УМРИ, НО ПОБЕДИ" деган ёзувлар бор эди. Албатта биз БАННЕРимиз иш берди демоқчи эмасмиз!

Эсингизда бўлса, ГУАНЖОУда бўлган Осиё Ўйинларида ҳам олимпия терма жамоамиз 1/8 финалига гуруҳдан 3-ўрин билан чиқыанида худди шунга ўхшаш баннер ёзган эдик. Буни ҳам бир яхши ниятда ёздик. Ўйин вақтида эса стадионга ташриф буюрган туркиялик мухлисларнинг барчаси биз билан бирга ЎЗ-БЕ-КИС-ТОН дея жамоамизни қўллаб-қувватлашди. Барчамизга буюк ғалабалардан бири муборак бўлсин!

Энди биз 3 июль куни Газиантепдан 600 километр узоқда жойлашган РИЗЕ шаҳрига йўл оламиз ва Францияга қарши 1/4 финал учрашувида жамоамизнинг ҳақиқий 12-ўйинчиси бўлишга ҳаракат қиламиз.

Барчангизга ҳурмат ва эҳтиром билан бир гуруҳ ўзбек мухлислари.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:04, 03.07.2013. Ўқилди: 12175 марта. Фикрлар: 85 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик