Бугун 29 май, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Рақобатчиларни мағлуб этиш икки карра қувонарли» – Вадим Абрамов

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Динамо» - ОКМК (1:0) ўйинидан кейин дастлаб жамоамиз бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида қатнашиб, журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Аввало, ҳар ўйинда стадионимизни тўлдираётган самарқандлик мухлисларни бугун ниҳоят ғалаба билан хурсанд қила олганимиздан мамнунман. Уларнинг қўллаб-қувватлаши остида йигитлар мана шундай қийин ўйинларда куч олиб, охиригача курашишмоқда. ОКМК – асосий рақибларимиздан бири, яхши жамоа, уларни мағлуб этиш икки карра қувонарли. Тақвим зич, вақт тиғиз, шунга қарамай кейинги ўйинларгача тезроқ тикланиб олишимиз керак.

- ОКМК сўнгги дақиқалардаги камбэклари ва охиригача курашиши билан ажралиб туради. Рақибни тўхтатиш учун қайси омилларга эътибор бердингиз?

- Рақиб стандартларда кучли эканини билардик, шу боис захирадан туширилган ўйинчиларни ҳам иккинчи қаватдаги курашларда ютқазиб қўймасликни ўйлаб амалга оширдик. Шунга қарамай, рақиб жамоа босим ўтказа олди. Яна уч кун ўтиб бизни яна ўйин кутмоқда. Кучни тўғри тақсимлашимиз керак. Мана шундай ўйинлар орқали жамоа кучаяди ва ўзига ишончи ортади.

- Бугун таркибда жиддий ўзгаришлар кўрдик – Эдем Неманов Суперлигада илк бор асосий таркибда тушди, Ҳожимирзаевни ҳужум марказида кўрдик. Бу зич тақвим пайтида ротациями ёки ҳозирги вазиятда шундай ўзгаришларга мажбур бўлдингизми?

- Буни ротация ҳам дейиш мумкин. Аммо биз рақиб жамоани ўрганамиз ва уларнинг стандарт вазиятларда дарвоза олдида иккинчи қаватда ўйнашини билардик. Асосий дарвозабонимиз бўйи унча баланд эмас, шу боис бўйдор Немановга ишонч билдирдик.

Ҳожимирзаевнинг ҳужум марказига қўйганим эса Улуғбек Ҳошимовнинг жароҳати билан боғлиқ. Бу вазиятдан шундай ўзгариш орқали чиқиб кетиш мумкин эди.

- Ўтган йил вилоят ҳокимлиги жамоага қароргоҳ қуриб бериши ҳақида гапирган эдингиз. Бу борада янгиликлар бўлдими?

- Бунга вақт талаб этилади. Бу борада ўзгаришлар бор, вилоятимиз ҳокимидан миннатдормиз – жамоага эътибор қаратмоқда. Бу борада ишлар олиб бориляпти, умид қиламанки шу йилнинг ўзидаёқ жамоа ўз қароргоҳига эга бўлади. Яъни, база тайёр, фақат уни тартибга келтириб, реконструкция қилиш керак. Бу масалада ишлар олиб бориляпти.

- Марко Станоевич «Пахтакор»га қарши ўйинда кеч тушганди, бугун эса эртароқ тушиб, тезкорлиги юқори бўлмаса-да, ҳаракатлари билан майдон марказида тартиб ўрнатди...

- Марконинг майдон марказида тартиб ўрнатиши учун ҳам тушурдик. У зарба йўллаш учун яхши имкониятга эга бўлганди, аммо негадир бундай қилмади. У ва Мираҳмадов майдонга тушиб, иккинчи қаватдаги курашларга ёрдам бера олишди. Миржаҳон рақиб вазиятини боши билан қайтариб қолди.

- Улуғбек Ҳошимовнинг ҳолати қандай, уни яқин орада майдонда кўрамизми?

- Биз ҳам барчаси яхши бўлишига умид қиляпмиз. Клуб шифокорлари тавсияси билан уни бугун майдонга тушириб таваккал қилишни истамадик. «Сўғдиёна»га қарши ўйингача сафга қайтадими ёки йўқ, ўйингача маълум бўлади.

- Турнир жадвали юқори қисмида жиддий кураш кечмоқда. «Насаф», «Нефтчи» ва бошқа рақобатчилар таркиби ва бюджети жиҳатдан «Динамо»дан анча каттароқ имкониятга эга экани барчага маълум. Ҳозирги ҳолатда чемпионлик учун имкониятлар қай даражада?

- Имконият барчада бир хил. Ахир, футболни пуллар ўйнамайдику! Футболчилар майдонда ўйнайди. Курашишда давом этамиз, нима бўлишини эса кузда кўрамиз. Мавсумни «Насаф»га қарши ўйин билан тугатамиз ва умид қиламанки унгача курашда қоламиз.

Бугунги ўйин учун Самарқанд аҳли, мухлисларга раҳмат. Улар бизга 12-ўйинчи сифатида қўшимча куч бермоқда ва сўнгги дақиқаларда бу жуда муҳим. Мухлисларни хурсанд эта олганимиздан жуда мамнунман, деди Вадим Карленович матбуот анжуманида.

Киритилди: 22:54, 16.08.2025. Ўқилди: 813 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик