Бугун 21 апрель, 2025 йил, душанба.

      • 20.04.2025 00:00
      • Лас-Пальмас
      • 1:0
      • Атлетико
      • 20.04.2025 17:00
      • Вальядолид
      • 2:3
      • Осасуна
      • 20.04.2025 19:15
      • Вильярреал
      • 2:2
      • Реал Сосьедад
      • 20.04.2025 21:30
      • Севилья
      • 1:1
      • Алавес
      • 21.04.2025 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:0
      • Атлетик Бильбао
      • 22.04.2025 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Бетис
      • 22.04.2025 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Эспаньол
  • Бундеслига
      • 20.04.2025 14:23
      • Ҳанновер-96
      • 0:0
      • Штутгарт
  • Суперлига
      • 20.04.2025 17:45
      • Андижон
      • 1:2
      • Динамо
      • 20.04.2025 18:00
      • ОКМК
      • 3:2
      • Сўғдиёна
      • 21.04.2025 20:00
      • Сурхон
      • -:-
      • Навбаҳор
  • «A» Серия
      • 20.04.2025 18:00
      • Эмполи
      • 2:2
      • Венеция
      • 20.04.2025 21:00
      • Болонья
      • 1:0
      • Интер
      • 20.04.2025 23:45
      • Милан
      • 0:1
      • Аталанта
      • 21.04.2025 21:00
      • Женоа
      • -:-
      • Лацио
      • 20.04.2025 18:00
      • Фулхэм
      • 1:2
      • Челси
      • 20.04.2025 18:00
      • Ман. Юнайтед
      • 0:1
      • Вулверхэмптон
      • 20.04.2025 18:00
      • Ипсвич
      • 0:4
      • Арсенал
      • 20.04.2025 20:30
      • Лестер
      • 0:1
      • Ливерпуль
      • 22.04.2025 00:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 23.04.2025 00:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 20.04.2025 20:00
      • Ўзбекистон
      • 2:0
      • Саудия Арабистони

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 32 73
2 Реал Мадрид 32 69
3 Атлетико 32 63
4 Атлетик Бильбао 32 57
5 Вильярреал 31 52
6 Бетис 31 48
7 Мальорка 32 44
8 Сельта 32 43
9 Реал Сосьедад 32 42
10 Райо Вальекано 32 41
11 Осасуна 32 41
12 Хетафе 32 39
13 Эспаньол 31 38
14 Валенсия 32 38
15 Севилья 32 37
16 Жирона 31 34
17 Лас-Пальмас 32 32
18 Алавес 32 31
19 Леганес 32 29
20 Вальядолид 32 16

Ўтган ўйинлар. 32-тур

32-тур Эспаньол 1-0 Хетафе
32-тур Райо Вальекано 1-1 Валенсия
32-тур Барселона 4-3 Сельта
32-тур Мальорка 0-0 Леганес
32-тур Лас-Пальмас 1-0 Атлетико
32-тур Вальядолид 2-3 Осасуна
32-тур Вильярреал 2-2 Реал Сосьедад
32-тур Севилья 1-1 Алавес
32-тур Реал Мадрид 1-0 Атлетик Бильбао

Навбатдаги ўйинлар. 26-тур

27/04 19:15 Вильярреал - Эспаньол

Сўровнома

  • Ўзбекистоннинг қаеридансиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 21611 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 21.04.2025

      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      14:05 Новости футбола.
      14:10 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      16:10 Новости футбола.
      16:15 Чемпионат Германии. "Санкт-Паули" - "Байер 04 Леверкузен".
      18:15 Новости футбола.
      18:20 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Кёльн" - "Пройссен Мюнстер".
      20:20 Новости футбола.
      20:25 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Айнтрахт Франкфурт".
      22:30 Новости футбола.
      22:35 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      23:35 Новости футбола.
      23:40 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      01:45 Новости футбола.
      01:50 Чемпионат Германии. "Санкт-Паули" - "Байер 04 Леверкузен".
      03:50 Новости футбола.
      03:55 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Кёльн" - "Пройссен Мюнстер".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 21.04.2025

      12:00 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 3 в Сургуте, Россия.
      14:10 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 1 на трассе "Ростов Арена".
      15:00 "География спорта". Кольский полуостров.
      15:30 "Физруки. Будущее за настоящим".
      16:05 Сноубординг. Чемпионат мира в Швейцарии. Слоупстайл.
      18:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      19:00 Бадминтон. Всероссийские соревнования "Крылатый Зилант" в Казани.
      21:20 Д/с "Век нашего спорта".
      21:45 "Что за спорт?". "Экстрим".
      22:15 Дзюдо. Fonbet Молодёжное первенство России в Волгограда.
      23:50 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. Millrose Games в Нью-Йорке, США.
      01:30 "География спорта". Кольский полуостров.
      02:00 "Физруки. Будущее за настоящим".
      02:35 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 3 в Сургуте, Россия.
      04:45 "Парусный спорт".
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 21.04.2025

      12:00 Новости.
      12:05 "Лица страны". Эдуард Трояновский.
      12:25 "География спорта". Ростов-на-Дону.
      12:55 "География спорта". Саранск.
      13:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Что за спорт?". "Экстрим".
      16:55 "Непобедимый".
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Громко. Прямой эфир.
      18:25 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. Плей-офф. 1/4 финала. 6-й матч. Прямая трансляция.
      20:55 Бокс голыми кулаками. Bare Knuckle FC Fight Night в Омахе, США. Дакота Кокрейн против Маркуса Эдвардса.
      22:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      23:35 LIVE Футбол. Чемпионат Италии. "Парма" - "Ювентус". Прямая трансляция.
      01:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 Фестиваль экстремальных видов спорта "Прорыв" в Москве.
      03:55 Д/ф "Энди Маррей".
      04:55 "Что за спорт?". "Экстрим".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 21.04.2025

      06:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      08:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 1. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      09:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      11:30 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 1. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      13:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      14:00 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      17:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 1 в Кэцяо, Китай. Женщины. Болдеринг. Финал.
      18:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      21:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.
      22:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      02:00 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.
      03:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 1. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      04:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 1.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жимжитлик

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Stadion.uz лойиҳалари / Мақолалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Биламан, ҳозир бунақа “ўлик” кайфият билан ёзилган мақолаларни ўқишга хафсала топишингиз қийин. Чунки футболимизда кузатилаётган охирги воқеликлар мухлислар руҳиятига қаттиқ зарба бўлгани бор гап. Шу сабабли сўзим аввалида айтиб қўя қолай, мен яна МТЖ хақида ёзаяпман. Бу билан нимага эришаман, буни олдиндан айтолмаслигим мумкин, аммо мақсадим ярангизни тирнаб асабингизни ортиқча зўриқтириш эмас, аксинча терма жамоамиз кириб қолган жимжитлик кўчасидан бош жамоамизни олиб чиқиш учун жон куйдираётган инсонлар сафида бўлишдир. Бу борада айрим журналистларимизни яхши томондан эътироф этиш мумкин. Чунки улар ҳам мамлакат бош жамоасидаги бундай ёқимсиз ва бизга аслида лойиқ бўлмаган вазиятдан олиб чиқишга, жимжитликни бузишга интилишяпти.

Қанақа жимжитлик ҳақида гап бораётганини англаган бўлсангиз керак. Биз плей-офф йўлланмасини қўлга киритиб, мундиалга чиқиш имкониятини сақлаб қолган бўлсакда, бу йўлни қандай босиб ўтамиз, бу борада кейинги режалар қандай, терма жамоа ўйинларига маъсул шахслар шулар тўғрисида қандайдир маълумот беришни исташмаяпти. Илк рақибимиз Иордания эса аллақачон янги мураббий билан тайёргарликни бошлаб юборди.

Нима учун МТЖ ҳақида ёзаётганимни яна бир сабаби бор. Охирги муваффақиятсизликларни бироз бўлсада унутишимизга сабаб бўлган ва айни дамда Туркияда ўтказилаётган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирок этаётган ёшлар терма жамоамизнинг ҳар қандай натижаси бўладими, бошқа ёш тоифасидаги қолган жамоаларимизнинг натижасими, МТЖ кейинги тақдири олдида иккинчи даражага тушиб кетади. Агар бундай бўлмаганида ўсмирларимизнинг Осиё чемпиони бўлгани-ю, имконияти чекланган ампутантларимизнинг кўп бора Жахон кубокига эгалик қилиши бизга етарли бўларди. Тўғри, булар ҳам машаққатли мехнатлар эвазига қўлга киритилган фахрланарли натижа, лекин жаҳонда айнан футбол даражаси ҳар бир мамлакатнинг МИЛЛИЙ ТЕРМА ЖАМОАСИ мисолида ўлчанади. Майли, бу мавзуга яна қайтамиз ҳозир бошқа мавзулар ҳақида.

Таққослаш
Саралаш якунига етгач, бир ҳолат пайдо бўлдики бу ҳолат айнан саралашнинг иккинчи тур учрашувлари якунига етганда ҳам содир бўлганди. Топдингиз, Абрамов-Қосимов мавзуси нафақат футбол сайтларини, турли ижтимоий тармоқларни ҳам безашга улгурди. Ҳар бир футбол мутахассиси, мухлислар икки мураббийнинг устун жиҳатларини солиштираётган пайтда яна кимлардир четдан янги мураббий олиб келиш ғоясини илгари сурди ва ҳали-ҳануз бу ҳол давом этмоқда. Ҳар бир футбол ихлосманди ўз қарашлари орқали ўзбек футболининг кейинги тақдирини кўришга интилмоқда. Кўп бора танқид қилинишига қарамай ЎФФ ҳозирча мураббийлар штабига бирор ўзгартириш киритишни хоҳламади. Федерациянинг бундай қарор қабул қилишига, аниқроғи хеч қандай қарор қабул қилмаслигига сабаб нима? Биринчидан, Абрамов термага яна қайтган тақдирда ҳам икки ой вақт давомида қандайдир йиғин ташкил этиб, футболчилар қонига сингиб кетган Қосимовнинг ўйин услубидан халос этиши қийин. Иккинчидан, ЎФФ Абрамовни бош мураббийликка қайта тайинласа, ЖЧ йўлланмасини қўлга киритишни талаб сифатида қўя олмайди. Чунки термамиз бу ёғига саралаш турнирида эмас, плей-оффда иштирок этади. Плей-оффда қандай жамоалар бизни кутиб турганини сиз каби ЎФФ ҳам жуда яхши ҳис қилиб турибди. Ўйлайманки, чет элдан келтирилган мураббийнинг муаммолари ҳам Абрамовникидан кам бўлмасди. Шуларни инобатга олган ҳолда, ЎФФ юқоридаги мавзулар юзасидан жимлик орқали муносабат билдиришни маъқул кўргандир. Бу қарорнинг тўғри ёки нотўғри эканлигини эса вақт кўрсатади.

Алоҳида мавзу
Шу ўринда яқиндагина касб байрамини нишонлаган журналистларимизга, айниқса телевидениеда фаолият юритаётган спорт журналистларига кичкина “салом” йўллаб ўтмоқчиман. Ҳаммамизга маълумки юртимизда спорт соҳасини ёритувчи биргина “Спорт” телеканали фаолият юритади. Аммо ушбу каналнинг бугунги кундаги аҳволидан у ерда қай даражадаги журналистлар фаолият юритишини билиш қийин эмас. Тўғри тажрибали журналистларимиз ҳам бор, аммо улар ўз лойиҳалари билан канал фаолиятини тўлиқ қамраб олишолмайди. Биргина футбол соҳасини мисол қилсак, бу борада ташкил қилинган кўрсатувлар сонининг озлигидан ташқари сифатини ҳам юқори баҳолаш қийин. Майли, футболимиздаги чипта муаммосига ўхшаш жиддий камчиликларни кўтариб чиқиш қийиндир, аммо терма жамоанинг кейинги режалари ҳақида ахборот бериш уларнинг вазифасику. Янаям аниқироқ қилиб айтсам, футболимиздаги жимлик моҳиятини ўрганиш, бизга етказиш уларнинг иши эмасми? Наҳотки термамиз учун маъсул шахслар ёки федерацияда иш юритаётган бирор ходимлар билан суҳбат уюштириб, интервьюлар асосида лойиҳа қилиш шунчалик қийин бўлса? Бир пайтлар эфирга берилган “Футбол плюс” каби кўрсатувлар тайёрлашга нима халал беради? Футбол ҳақидаги кўрсатувлар телеканал рейтингини оширибгина қолмасдан, биз мухлисларни футболга, спортга алоқаси бўлмаган кўрсатувлар, фильмлар, “Бернарднинг саргузаштлари” каби асаббузарликдан халос этарди. “Спорт” телеканали фаолияти алоҳида мавзу, сизни асосий мавзудан узоқлашмаслик учун мулоҳазани шу ерда тўхтатсак. Хулоса қилиш ва телеканал фаолиятига қандайдир ўзгартириш киритиш имконини тегишли шахсларга қолдирсак.

Мундиал расми
Бир ҳақиқатни тан олиб яшашга мажбурмиз, ҳануз имкониятимиз сақланиб қолган бўлсада биз мундиалдан узоқлашдик. Терма жамоамизсиз мундиални ўйлаш, тасаввур қилиш ҳозир унчалик ҳам қўрқинчли эмасдир бизга. Чунки бир томондан плей-оффдан умидимиз бўлса, иккинчи томондан ЖЧ муносиб иштирок этаётган ёшларимизнинг кўрсаткичларидан овуняпмиз. Учунчидан эса термамизнинг шу пайтгача ЖЧ иштирокчисига айланмагани учун ҳам мундиал ҳавосини олдиндан ҳис қилолмаётгандирмиз. Аммо шуни унутмайликки, МТЖ йўлланмани қўлга киритолмаса, тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақаси старт олиши билан бошқа ёш тоифасидаги ҳар қандай натижалар иккинчи ўринга тушиб кетади.

Ўтган йилнинг октябрь ойида ушбу сайтда Қахрамон Аслановнинг “ Мундиал расми” номли мақоласи чоп қилинганди. Ушбу мақолада Асланов нафақат мазкур ҳолатни тўла-тўкис очиб берган, балки ҳаммамиз учун огоҳлик қўнғитроғини ҳам чалган экан. Ушбу мақоладаги қуйдаги сатрларга бир эътибор беринг-а: “биз ҳали ҳеч қачон жаҳон чемпионати финал босқичида ўйнамаганмиз, бу биз учун бегона туйғудек. Аммо бир ҳолат борки, бу ҳатто муғулистонлик мухлисни ҳам ачинарли ҳолатга келтириб қўяди, бировга ҳавас қилишга мажбур қилиб қўяди, қалбида улкан бир ўксик ҳосил бўлади, ич-этини армон кемира бошлайди? Бу қачон юз беради? Саралаш баҳслари ниҳоясига етгандами? Йўқ! Курашиш имкониятидан маҳрум бўлингандами? Уям эмас! Бу ҳолат бироз кейинроқ бошланади.

Жаҳон чемпионати финал босқичи ўйинларига қуръа ташланганда. Терма жамоалар ўз рақиблари имкониятлари чамалай бошлаганда, ўлим гуруҳлари эълон қилинганда. Жамоалар турнир учун мақсадли тайёргарликни бошлаб юборишганда, ўртоқлик учрашувлари кўпая борганда. Футболчилар ўз терма жамоаларига номзод бўлиш учун икки баробар куч билан ўйнашга киришишганда.

Ана ўшанда турнирдан четда қолган жамоаларнинг аҳволини тасаввур қила оласизми? Жуда қийин манзара. Нега дейсизми? Чунки айнан ўша паллаларда жаҳон чемпионатининг РАСМИ барчага кўрсатилади. Парда кўтарилади, мухлисларни тўрт йил давомида чалғитиб келган мусобақалар четга чиқади, мухлис кўнглининг тубида аслида нимани кутиб юрганини англагандек бўлади. Барча ўша РАСМга тикилиб маҳлиё бўлиб қолади, футбол аслида мундиал учун яралганлигини хис қилади. Ҳар йили завқ олиб келаётганлигимиз Чемпионлар лигаси баҳслари ҳам оддий мусобақага айланиб қолади. Мана шуни билиб туриб жим туришлик, ЖЧга шунчалик яқин туриб эътиборсиз қараш, келажакдаги ЖЧ лар қизиқроқ бўлишини таъкидлаш тўғри бўлармикин ажабо?”

Мен ҳар қанча ёзишга уринмай мазкур жарённи Қаҳрамон Аслановдек очиб беролмасдим. Шуни ҳисобга олиб мақоладаги сатрлар қандай бўлса, шундайлигича эътиборингизга ҳавола қилдим. Хулоса қилиб шуни айтишим мумкин, бугун ҳеч кимнинг жим туришига, терма жамоанинг тақдирига бефарқ бўлишга хаққи йўқ! Ахир шунча меҳнат, шунча вақт фақат мундиалнинг узоқдан расмига тикилиш учун сарфланмайдику! Мендай оддий мухлиснинг ёзганлари футболимизда ҳукм сураётган жимликни бузишга ожизлик қилар, аммо умид қиламан бунга қодир бўлган қаҳрамонларимиз ҳали бор. Шуларнинг ёзганларига беэътибор бўлманг. Шуларнинг қалами синмасин...

Дилшодбек Жуманиёзов,
VIQOR никли мухлис.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:42, 07.07.2013. Ўқилди: 11379 марта. Фикрлар: 55 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Барселона Роберт Левандовски 25
2 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 22
3 Осасуна Анте Будимир 18
4 Барселона Рафинья 15
5 Атлетик Бильбао Ойан Сансет 15
6 Вильярреал Айосе Перес 14
7 Атлетико Хулиан Альварес 14
8 Атлетико Александр Серлот 12
9 Алавес Кике Гарсия 12
10 Севилья Доди Лукебакио 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.