Бугун 21 август, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 40
2 Нефтчи 19 39
3 Динамо 20 38
4 Бунёдкор 19 34
5 ОКМК 19 34
6 Пахтакор 19 33
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 19 25
9 Сурхон 19 23
10 Андижон 19 21
11 Сўғдиёна 20 21
12 Хоразм 19 19
13 Қўқон-1912 19 18
14 Машъал 19 18
15 Бухоро 19 14
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 20-тур

20-тур Шўртан 3-3 Навбаҳор
20-тур Сўғдиёна 1-1 Динамо

Навбатдаги ўйинлар. 20-тур

21/08 19:00 Нефтчи - Машъал
21/08 20:00 Бухоро - Қўқон-1912
22/08 19:00 Андижон - Пахтакор
22/08 20:00 Қизилқум - Бунёдкор
23/08 18:30 Сурхон - Насаф
23/08 19:30 ОКМК - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1953 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 21.08.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Баия".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Крузейро".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Касымпаша" - "Трабзонспор".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Фатих Карагюмрюк".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Баия".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      17:35 Новости футбола.
      17:40 Чемпионат Турции. "Гёзтепе" - "Фенербахче".
      19:40 Новости футбола.
      19:45 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Эюпспор".
      21:45 Новости футбола.
      21:50 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Палмейрас".
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Фламенго".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Крузейро".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Турции. "Касымпаша" - "Трабзонспор".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 21.08.2025

      05:20 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Многоборье.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Суперлига в Москве. Финал.
      10:00 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 13 в Лозанне, Швейцария.
      12:10 "Страна спортивная".
      12:25 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Группы. Многоборье. Прямая трансляция.
      13:00 "Сюрпляс".
      13:25 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Многоборье. Прямая трансляция.
      15:30 "География спорта". Норильск.
      15:55 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Группы. Многоборье. Прямая трансляция.
      16:30 "Культовые".
      16:55 LIVE Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Многоборье. Прямая трансляция.
      19:00 Московские экстремальные игры 2025.
      20:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      20:30 "Тайны звёзд спорта".
      21:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      22:30 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины.
      23:45 Хай-дайвинг. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины.
      01:30 "Культовые".
      02:00 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Группы. Многоборье.
      02:35 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Многоборье.
      04:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Группы. Многоборье.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 21.08.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Бокс. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      11:55 LIVE Бокс. Чемпионат России в Екатеринбурге. Мужчины. 1/2 финала. Прямая трансляция.
      15:00 Специальный репортаж.
      15:20 Новости.
      15:25 Есть тема! Прямой эфир.
      16:50 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway".
      17:20 "Лучшие из лучших".
      17:55 Новости.
      18:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Авангард" (Курск) - "Broke Boys" (Одинцово). Прямая трансляция.
      21:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:10 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Текстильщик" (Иваново) - "Тверь". Прямая трансляция.
      23:15 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:20 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Магомед Анкалаев против Джонни Уокера.
      02:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 "Культовые".
      03:30 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway".
      04:00 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 13 в Лозанне, Швейцария.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 21.08.2025

      06:00 Теннис. US Open Mixed Doubles Championship. 1/2 финала.
      06:30 LIVE Теннис. US Open Mixed Doubles Championship. Финал. Прямая трансляция.
      08:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      09:30 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 1.
      10:30 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Обзор.
      11:30 Гольф. Тележурнал "Discovery Golf".
      12:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 1.
      13:00 Парусный спорт. Гран-при. Этап 8 в Заснице, Германия. Обзор.
      14:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      16:00 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 16. Луанко - гора Лагос-де-Ковадонга.
      17:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 1.
      18:30 LIVE Велоспорт. Renewi Tour. Этап 2. Прямая трансляция.
      20:15 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 19. Логроньо - перевал Альто-де-Монкальвильо.
      21:30 Теннис. "Ролан Гаррос". Женщины. Финал. Арина Сабаленка - Кори Гофф (США).
      23:00 Киберспорт. Кубок мира в Эр-Рияде, Саудовская Аравия. Обзор, 3 эп.
      23:30 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      01:00 Велоспорт. Renewi Tour. Этап 2.
      02:00 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 19. Логроньо - перевал Альто-де-Монкальвильо.
      03:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Вуэльта" 2024. Этап 19. Логроньо - перевал Альто-де-Монкальвильо.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мурод Ризаев: Айб — айбсиз айбдорлардами?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Статистика ва фактлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Терма жамоа хақида ёзилаётган мақолаларнинг аксарияти жаҳл устида ёзилаётганлиги сезилиб турибди. Ҳамма хафа. Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри чиқа олмаганимизни ҳазм қила олишолмаяпти.

Қандай қилиб ҳазм қилишсин. Жаҳл чиққанда эса ақл кетади дейишади. Матмусанинг ўғли ва эшаги ҳикоясида бўлгани каби? Матмусанинг бошини қотирган фикрлар тўрт қишлоқда тўрт хил бўлган эди. Ҳа шунақа, фикрлар турли хил бўлади. Фақат уларнинг қанчалик тўғри эканлигини исботлаш керак, холос. Мен фикрларимни исботи билан келтиришга харакат қиламан. Чунки пашшадан фил ясайдиган баъзи бир хамкасбларим "Абрамовчи"га ёки "Қосимовчи"га қолаверса лаганбардорга чиқариб қўйишлари мумкин.

Ўқиган бўлсангиз "айбни юқорироқдан изланг деганлар кўп бўлди. Лекин айб Мираброр Усмоновда дейдиганлар янглишишади. Бу инсон раҳбар бўлганларидан сўнг футболимиздаги ишлар анча олдига силжигани яққол кўриниб турибди. Ўсмирлар ва ёшлар термаларининг ютуқлари фикримизга мисол була олади. Футболимиз раҳбари миллий термамизни ЖЧга чикиши учун нафақат хар қанча керакли маблағ, балки жонини ҳам аямаслигига мен ишонаман. Факат ЖЧга олиб борадиган "йўл"ни тўғри кўрсата оладиган мард бўлса бўлди. Мени фикримча мана шу "йўл"ни курсатишда ўтган йили баъзи "маслаҳатчилар" адашишди ва катта хатога йўл қўйишди.

Ҳа, бу сийқаси чиққан эски мавзу. Олдин хам кўп гапирганмиз. Аммо бошқа сабабларни қидиришдан фойда бормикин.

НОТЎҒРИ ҚАРОР ЁКИ БИРОВНИНГ ХАҚИ

ЖЧга бериладиган йулланмани тўғридан-тўғри қўлга киритилмаганлигига ҳар ким турлича баҳо бермоқда. Янги стадионнинг пайдо бўлишию, майсасини тайёр бўлмай қолиши, япониялик ҳакамларнинг хатоларию, эронлик футболчиларнинг рақиб "совға"ларидан унумли фойдаланиб қолишлари, корейсларнинг 97-дақиқада киритилган голларию, об-ҳавонинг нокулай келиши туфайли сирпанчиқ майдондаги автогол, яратилган хавфли вазиятлардан унумли фойдалана олмаслигу, 100-200 минг сўмга чипта сотиб олиб стадионга кирганларнинг ҳақи. Буларнинг ичида ҳақ борасидаги сабаб таъсирлироқ чиққан бўлса ажаб эмас. Қолаверса, омадсизликдаги ана шу кўрсатилган сабабларнинг умумий жамланмасида ҳақга боғлиқ қандайдир ҳикмат бордек.

Қани айтинг-чи дўстларим, Осиё чемпионатида ярим финалгача етиб бориб (Иордания 2:1), 3-урин учун кураш олиб борган (Ж. Корея 2:3), ЖЧ саралашининг 2- ва 3-босқичларида 8 учрашувда 7 ғалаба ва бир дурангга эришган (Қирғизистон 4:0, 3:0; Тожикистон 1:0, 3:0; Япония 1:1, 1:0; Ш.Корея 1:0, 1:0; тўплар нисбати 15-1) терма жамоадан мураббийни четлатиш, алмаштириш мумкинмиди? Шу қарор тўғримиди?! Мураббий алмаштирилаётганда биринчи навбатда натижадан ҳам муҳимроқ бўлган жамоадаги ички муҳитга эътибор қаратиш керакмасмиди?

Ҳа, Абрамов олимпия ва миллий терма жамоада катта ютуқларни орзу қилганди. Ўзига, жамоаларига ишонганди. Лекин у анча кучайтирган олимпия терма жамоаси унинг келгуси фаолиятига таъсир қилишини хаёлига ҳам келтирмаган эди. Агар билганида аввалроқ олимпия термасини бошқа бировга берарди-қўярди. Ўзи эса ОТД да маслаҳатчи мураббий бўлиб юраверарди. Лекин у бу терма жамоаларни бир-бирига боғлаб узок йиллик режа асосида иш қилмоқчи бўлди. Балки ўша режа унинг хатоси бўлгандир.

Афсуски, унга ишонмайдиган ўша "маслаҳатчилар" ва футболни тушунмайдиган "заказ" мақола ёзувчи журналистлар раҳбарни чалғитишди. Энг ёмони бу қарорни нотўғри эканлигини билган мутахассислар (бу ерда федерация ходимлари ҳам бор) ўз фикрларини раҳбарга баён қилишга қўрқишди! Ҳа, ҳа, била туриб индашмади. Фарзандлар дардини айтмаса ота қаердан ҳам билсин…

"Абрамов барибир МТЖни ЖЧга олиб чиқолмасди", дейдиганларга эса қуйидагиларни айтмоқчиман.

Биринчидан, назаримда, футболчиларнинг барчасида Абрамовга бўлган меҳр баланд эди. Бу футболда энг муҳим жиҳат ҳисобланади.

Эронликлар бизга мағлуб бўлишгандан сўнг имкониятлари жуда пасайиб кетган бўлса-да (уччала уйинда ҳам уларга ғалаба керак эди) баъзи бир футболчиларнинг илтимосига кўра Кейрушни термада олиб қолишди. Охир-оқибат Кейрушга бўлган ишонч уларга кетма-кет 3 галаба ва биринчи ўринни тақдим этди. Энди фараз қилинг, Кейруш кетганда нима бўларди?!

Иккинчидан, Абрамов жамоаси Эронга қарши зўр ўйин намойиш этган эди. Ҳакамларнинг хатоси туфайли (Одилнинг ҳисобга олинмаган голи) шу куни улар ютқазишди. Қолаверса у руҳшунос эди. Ҳар қандай рақибга қарши ўйнаганда — у Бразилия терма жамоаси бўладими фарқи йуқ — рақибдан қўрқмасликни, чўчимасликни, энг асосийси совуққонликни футболчиларга сингдира олган эди. ФИФАга арз қилиш мумкин бўлган ҳолатларни, футболда майда-чуйда нарсалар бўлмаслигини (сариқ карточкаларни эсланг) яхши тушунган мутахассис эди. Қолаверса, қўлга киритилган ғалабаларда (юқорида келтирдим), умуман, ўйинларда Абрамов услуби шаклланган эди.

Учинчидан, мен учун энг асосийси ҳар қанақасига қолган етти ўйин ҳам унинг ҳаққи эди. Келишув бўйича ҳам, адолат нуқтаи назаридан ҳам, у бошлаган ишини охиригача етказиши керак эди. Энди "мен охиригача ишимни давом эттирганимда ЖЧга олиб борармидим", деган ўй унга, баъзиларга армон бўлиб қолаверади. Шартномада нима деб кўрсатилгани менга қоронгу. Лекин шунча ютуқдан сўнг битта ютқазсанг кетасан деган жойи бўлмаса керак, ахир?!! Қолаверса, қайси миллат вакили бўлишидан қатъий назар ўзбекнинг ютуғи билан фахрланаётган инсон эди.

Савдогарликдан хабарим борлиги учун ҳам бировнинг ҳақи хусусида кўп гапираман. Чунки ҳақ чинакам мўъжизадир. Бу ҳақда кўплаб ривоятларни биламан. Бир ривоятнинг қисқача мазмунини айтиб берай.

Бир қишлоқда Пари исмли қиз тўйда рақсга тушаётиб дугонасининг қўлидан узуги тушиб кетганлигини кўриб қолади. У тиллага жуда қизиқанлиги учун ердан узукни олиб бекитади. Орадан анча вақт ўтгач Парини уйига яхши жойлардан совчилар кела бошлашади. Лекин нимагадир айниб кетаверишади. Бир куни у кечаси билан йиғлаб Худога илтижо қилади. Тонгда кўча супураётганда бир нуроний чол олдидан ўтиб қолади. Қиз ниманидир сезиб ундан сўраганда, чол "сенда бировни хақи йуқми?" деб сўрайди. Пари дугонасига омонатини олиб бориб беради. Пари хам хурсанд уйига қайтади. Қайтса уйида ўзи ёқтирган йигит томонидан йулланган олдин хам келган совчилар айвонда ўтиришган бўлади...

Футболда омад катта аҳамият касб этишини яхши биласиз. Омад эса кучлиларга, аниқроғи, руҳан кучлиларга кулиб боқар экан. Иримга ишонмасам-да, кўпчиликнинг февраль ойидаёқ ўйинларни "Бунёдкор"да эмас, "Пахтакор" стадионида ўтказиш керак деган фикрлари менга хам ёққан эди. Айникса отахонларнинг "у ерда ўтганларнинг руҳлари ҳам қуллайди", деган гаплари... Ливанни мағлуб этганимизда барча хурсанд эди. Чунки биз учун тескари якунланиши мумкин бўлган 7 та ҳолатдагина жадвалда 3-ўринга тушиб қолишимиз мумкин эди. Ажабо, 7 та ҳолатда ҳам биз хоҳлаган натижалар қайд этилмади. Бунақаси эртакларда ҳам бўлмайди. Мана ўша омадсизликлар. 
1. Ж. Корея – Қатар 2:1. 97-дақиқада гол. Дуранг бўлганидами?!
2. Катар –Эрон 0:1. Рикошетдан гол. Афсус дуранг бўлмади 
3. Ливан – Ж.Корея 1:1. 97-дақиқада корейсларнинг голи. 
4. Ж.Корея – Ўзбекистон 1:0. Автогол
5. Эрон – Ливан 4:0.  Майли, бу уўйинда дуранг бўлиши қийин эди. 
6. Ж.Корея – Эрон 0:1.  Битта хато ва учта зўр имкониятдан фойдалана олмаслик
7. Ўзбекистон – Қатар 5:1. Рақибнинг иккинчи таркибини 6 тўп фарқи билан енга олмадик. 
Буларнинг ҳаммасини тасодиф, деб кўрингчи! Алам қиладиган томони — биз бу сафар таркиб борасида Эрондан ҳам Ж. Кореядан ҳам кучлироқ эдик!

ЙУҚОЛАЁТГАН РУҲИЯТ ЁКИ ЯНА ХОРИЖИЙ МУРАББИЙМИ?

Ҳамма айбни Миржалол Қосимовга ағдарётганларга ҳам айтадиганларим бор. У жуда қийин вазиятда терма жамоани қабул қилиб олди, аниқроғи, мажбуран унга бировнинг ҳақини олиб беришди. Миллий терма жамоани бошқаришга руҳан тайёрми ёки йуқми, уни раъйига қараб ҳам ўтиришмади.

Демак, Абрамовнинг ҳақини у тортиб олгани йуқ. Унинг олдида қийин вазифа турарди. Ўз-ўзидан у биринчи навбатда ички муҳитга эътибор қаратиши, Абрамовнинг "болалари"ни ўзиники қилиб олиши керак эди. Қолаверса, юлдузлар билан ишлаш анча қийинлигини машҳур ва ўта тажрибали Моуриньонинг "Реал"даги фаолиятида хам кўрдик. "Реал"нинг 15 очко ортда қолишига Моуриньо билан юлдуз футболчиларнинг келишмовчиликлари, яъни ички муҳит сабаб бўлди. Миржалол Қосимов ҳам жамоани тўлиқ ўзиники қилиб олишига улгурмаганлиги туфайли Ливан билан бўлган меҳмондаги баҳсда 3 очко ололмасдан янада қийин вазиятга тушди. Шунга қарамасдан, у терма жамоани ЖЧга олиб чиқиш учун бор тажриба маҳоратларини ишга солиб, юракдан, астойдил ҳаракат қилди.

Тўғри, Миржалолга мураббийлик борасида тажриба етишмади, дегувчиларга ҳам қўшиламан. Чунки терма жамоада олдинги руҳият кўзга ташланмади. Назаримда, олдинлари фақат ютуқ учун эмас ўз ўйинларини намойиш этиш учун ҳам қўрқмасдан майдонга тушишарди. Ҳаттоки Австралия терма жамоасига ютқазган термамизда ҳам руҳий ҳолат кучлироқ эди. Бундай руҳиятнинг етишмаслиги Ҳонгконг, БАА, Ливан, Жанубий Корея, Қатарга қарши кечган ўйинларда ҳам яққол кўриниб қолди.

Айниқса, Жанубий Кореяга қарши ўтган сафар учрашувида. Чунки ҳар қандай мураббий рақибнинг ўша пайтдаги кучига, ҳолатига тўғри баҳо бера олиши керак экан. Мисол учун Жанубий Корея билан бўлган меҳмондаги ўйинда сиз қайси вариантни танлаган бўлардингиз:

1) Ҳужумга эътибор қаратиб, рақиб дарвозасига кўпроқ гол уриш;
2) Ҳимояда ўта эҳтиёткорлик билан ўйнаб, қарши ҳужумлардан унумли фойдаланиш.

Тўғри, ҳозир хоҳлаганча гапиришингиз мумкин. Лекин инсоф юзасидан айтадиган бўлсак, "қудратли" дейилаётган бу жамоа билан меҳмондаги ўйинда ғалабага ўйнаб, очко олишдан кўра мураббий хоҳлаганидек дурангга ўйнаб очко олиш фоизи юқорироқ эмасмиди?  Бир очко, бу — йўлланма дегани эдику!? Сирпанчиқ майдондаги автогол бўлмаганда ўйин дурангга қараб кетаётган эдику?! Ҳозир "ажойиб тактика", деб оғиз кўпиртираётган бўлардингиз-ку?!

Тезкор жамоага қарши таваккал ҳужумда ўйнашга ким ҳам ботина оларди. Ундан ташқари рақибни унчалик хам қудратли эмаслигини, бундай эҳтиёткорона ўйин намойиш этишларини учрашувдан олдин ким ҳам ўйлабди, дейсиз.

Тўғри, дуранг кайфиятида майдонга тушган футболчиларимизга ҳисобни тенглаштириш учун тезкор мотивациями хуллас нимадир етишмаслиги маълум эди. Чунки бу оддий ҳолат. Лекин Жанубий Корея ҳам ғалабага тўлиқ ишонган ҳолда майдонга тушганлигига ишонмайман. Бу ўйинда куриниб қолди-ку? Дуранг улар учун хам натижа эди. Аммо улар кўпроғини олишди.

Агар ҳужумга зўр бериб қарши ҳужумда гол утказиб юборганимизда ҳозир сиз "ҳимояда ўйнаш керак эди", деб айтаётган бўлардингиз. Аслида, Миржалол томонидан дуранг учун энг қулай ва энг яхши вариант танланган эди. Фақат омадсизлик ва уша руҳият панд берди...

Демак, қайтараман, мураббий рақибнинг ўша пайтдаги кучига, ҳолатига тўғри баҳо бера олиши ва тўғри қарор чиқара олиши шу билан бирга жамоасини руҳий тайёрлай олиши керак экан.

Баъзи бир мутахассису, ёши каттароқ бўлган мухлисларнинг фикрлари эса мени ҳалигача ўйлантиради. Яъни "Бизга натижа ёки Жаҳон чемпионати керак эмас. Бизга ҳақиқий мардонавор, ҳужумкор ўзбекча футбол услуби керак. Шунда натижанинг ўзи келади".

Ҳа, тўғри, аслида ҳимояда совуққонлик билан ўйнашга, ҳужумкор футболга мослашиб колган футболчиларимизга ҳам кўпгина ўйинларда бироз қийин бўлганлиги аниқ. Лекин шундай бўлса-да, агар кореялик футболчи уч метрдан Эрон дарвозасига гол урганда (ўша 22-рақамли уйинчи) ўша мутахассису, мухлислар ёки Қосимовни кетишини хоҳлаётган журналистлар, ҳозир уни кўкка кўтаришаётган бўлишардику?! Ўзи журналист халқи шунақа бўлади. Осмонгаям олиб чиқишади, ергаям туширишади.

ИОРДАНИЯ БИЛАН УЙИН

Терма жамоаларнинг ҳозирги ҳолатини солиштирадиган бўлсак, биз Иорданиядан кучлироқмиз. Лекин 6 сентябрга келиб, қандай ҳолатда бўламиз, билмадим. Агар руҳан тайёр бўлсак, бу терма жамоадан албатта ўтамиз, аммо Жанубий Американинг 5-жамоасидан ўтишимизга нимагадир ўзимни ишонтира олмаяпман.

Шундай бўлса-да, ҳамкасбларимнинг қолган иккита ёки тўртта ўйинга хорижлик мураббий чақирилиши керак, деган фикрларига ҳам қўшилмайман. Мураббий қўлқопмаску алмаштирилаверса. Хорижлик мураббий у Хиддинк бўладими, Капелло бўладими то Олег Зотеевни ёки Фозил Мусаевни ўргангунча сентябрь тугул ноябрь хам ўтиб кетади.

Балким маслаҳатчи мураббий сифатида хориждан тажрибалироқ мутахассисни чақириш мумкиндир. Лекин ана шу ўйинларда Миржалол Қосимов ва Вадим Абрамовдан яхши вариант йуқ. Менимча, бу циклда Миржалол Қосимовга охиригача имкон бериш керак. Бошқа чора йуқ. Агар ЖЧга олиб чикса, у хам Кейрушдек қаҳрамонга айланади.

Жаҳон чемпионатига олиб чиқиш орзуси ушалмаса уни учун бу сафарги уриниш хам тажриба мактаби бўлиб қолади. Асосийси, у ўз камчиликларини, қаерда хато қилганини аниқ-равшан билиб олади. Кўрсин, ҳис қилсин, қаерда хато қилганини.

Мен Қосимовчимасман! Лекин унинг мураббийлик фаолиятига ҳали кўп бўлмаганлигини, ҳали анча тажриба ортириши кераклигини, ўз вактида футболчилик фаолиятида ўзининг чиройли ва муҳим голлари, голли узатмалари билан миллионлаб мухлисларимизга олам-олам қувончли онларни тақдим этганлигини ёддан чиқармаслигингизни сўрардим. Зеро, ўзбек футболининг катта ютуқларида унинг хам улкан ҳиссалари бор. Гап — инсонийликда! Агар ҳозир орзуси ушалмаса, ҳали ҳаммаси олдинда. Хали вақти келади, ойлар ўтади, йиллар ўтади, вақти келиб тажрибасини анча бойитган Миржалол ҳам мураббийлик фаолиятида терма жамоани албатта чўққиларга олиб чиқади.

Футболимиз раҳбаридан эса вақти келганда мураббий танлашда ақл заковат билан иш тутишларини сўраб қоламан. 

Мурод РИЗАЕВ,
ЎзМТРК "Спорт" телерадиоканали шарҳловчиси

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:50, 11.07.2013. Ўқилди: 15120 марта. Фикрлар: 166 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
10 Андижон Рустам Турдимуродов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.