Бугун 8 апрель, 2026 йил, чоршанба.

      • 07.04.2026 00:00
      • Жирона
      • 1:0
      • Вильярреал
  • Суперлига
      • 07.04.2026 17:00
      • Локомотив
      • 1:1
      • Хоразм
      • 07.04.2026 18:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 07.04.2026 19:15
      • Андижон
      • 0:1
      • Навбаҳор
      • 08.04.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Насаф
      • 08.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • -:-
      • Қизилқум
      • 07.04.2026 23:59
      • Реал Мадрид
      • 1:2
      • Бавария
      • 07.04.2026 23:59
      • Спортинг
      • 0:1
      • Арсенал
      • 08.04.2026 23:59
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетико
      • 08.04.2026 23:59
      • ПСЖ
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 5 10
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 5 7
10 Андижон 6 6
11 Қизилқум 5 6
12 Қўқон-1912 5 5
13 Динамо 5 4
14 ОКМК 5 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Ал-Ҳилол"ни енгиш ўзбек клублари учун уддалаб бўлмас топшириқ эмас

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун ОФК Элит чемпионлар лигаси мусобақасининг 2-тури доирасида Қаршининг "Насаф" клуби ўз майдонида Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" жамоасини қабул қилади.

Таъкидлаш керакки, Осиё чемпионлар лигасида 4 марта чемпионликни қўлга киритган ушбу клуб шу вақтгача Ўзбекистон клублари билан 24 марта куч синашган ва атиги 3 та ўйинда ўзбек клубларига мағлуб бўлган.

Бугун "Ал-Ҳилол" клуби устидан қозонилган ғалабаларни эслаймиз.

"Машъал" 2:1 "Ал-Ҳилол" (2006)

2006 йилнинг 26 апрель санасида Муборакнинг "Машъал" жамоаси Саудиянинг "Ал-Ҳилол" клубини қабул қилди. Осиё Чемпионлар лигасининг 4-туридан ўрин олган ушбу ўйинни томоша қилиш учун Қаршидаги "Марказий" стадионга 6 мингдан ортиқ мухлис ташриф буюрганди.

Учрашув Қашқадарё вакилининг ғалабаси билан якунланди. Ўйиннинг 50-дақиқасида Ботир Қораев ҳисобни очган бўлса, 82-дақиқада Зафар Холмуродов ҳисобидаги фарқни 2 тага етказганди.

Ҳакам томонидан иккинчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда "Ал-Ҳилол" ҳужумчиси Абдуллоҳ Ал-Досари жамоасининг ягона жавоб голини киритди. Ўйин шу ҳисоб билан якунланганди.

"Локомотив" 2:1 "Ал-Ҳилол" (2016)

2016 йил Тошкентнинг "Локомотив" клуби ўз тарихида биринчи марта Осиё Чемпионлар лигасининг нимчорак финалига йўл олди. Ушбу босқичда Андрей Микляев шогирдларига Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" жамоаси рақиблик қилди. 17 май куни клублар Ар Риёд шаҳрида тўқнаш келди. Учрашув 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланганди.

24 май куни ушбу жамоалар Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида жавоб ўйинини ўтказди. Учрашувнинг 26-дақиқасида Ислом Тўхтахўжаев ҳисобни очди. 56-дақиқада Шерзод Файзиев ҳисобидаги фарқни 2 тага етказди. 89-дақиқада "Ал-Ҳилол" сардори Муҳаммад Шалҳуб пенальтидан жамоасининг ягона жавоб тўпини киритганди.

Ўйин айнан шу ҳисоб билан якунланди ва "Локомотив" жамоаси Осиё чемпионлар лигасининг чорак финалига йўл олди.

"Пахтакор" 1:0 "Ал-Ҳилол"

2025 йилнинг 4 март куни Тошкентнинг "Пахтакор" клуби ОФК Элит чемпионлар лигаси мусобақасининг нимчорак финали доирасида "Ал-Ҳилол" жамоасини қабул қилди. Ушбу ўйинни томоша қилиш учун "Жар" стадионига 5 мингдан ортиқ мухлислар ташриф буюрди.

Учрашувнинг 29-дақиқасида "Пахтакор" жамоасининг легионер футболчилари ўйин тақдирини ҳал этдилар. Браян Риаскоснинг ажойиб узатмасини Фламарион Ясин Буну қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўйди.

Ўйин айнан 1:0 ҳисобида якунланди. Шу тариқа, "Пахтакор" клуби ўз тарихида биринчи марта "Ал-Ҳилол"ни мағлуб этди.

Биз "Насаф" жамоасининг биринчи тур доирасида 2:4 ҳисобида мағлуб бўлган эрса-да, Элит Чемпионлар лигасининг амалдаги ғолибига қарши қай таҳлид қаршилик кўрсатганининг гувоҳи бўлдик. Демакки, "аждарлар"дан ушбу беллашувда ижобий натижа кутишга ҳақлимиз. Зеро, "Ал Ҳилол"ни енгиш ўзбек клублари учун уддалаб бўлмас топшириқ эмас.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 16:36, 29.09.2025. Ўқилди: 1579 марта. Фикрлар: 10 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
3 Нефтчи Алишер Одилов 3
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 Сурхон Чинеду Стефан 3
6 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
7 ОКМК Аброр Каримов 2
8 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
9 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
10 Пахтакор Пиотр Пажишек 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик