Бугун 12 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • 1:2
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • 2:0
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • 2:1
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • 1:0
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 14.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Лидс
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:3
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • 1:0
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • 4:1
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • 2:1
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • 1:1
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал
      • 14.04.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • 1:0
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • 2:1
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • 0:3
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • 0:1
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • 2:1
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • 1:1
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 13.04.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лацио
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • 2:0
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • 1:2
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • 1:2
      • ОКМК
      • 13.04.2026 18:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 13.04.2026 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал
      • 13.04.2026 20:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 6 13
5 Бунёдкор 6 13
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 6 8
9 ОКМК 7 8
10 Сурхон 7 8
11 Динамо 7 7
12 Андижон 7 6
13 Қўқон-1912 6 6
14 Қизилқум 6 6
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 7-тур

13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
14/04 18:00 Хоразм - Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Адриен Рабьо: "Модрич фантастик футболчи, қолаверса ажойиб инсон ҳам"

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Италия «А» Серияси
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ёзги трансферлар ойнаси ёпилишига бир кун қолганида «Милан» сафига қўшилган франциялик ярим ҳимоячи Адриен Рабьо Италияда аллақачон мухлислар ёқимтойига айланиб улгурди. Албатта унинг янги жамоага бу қадар тез мослашиб кетишида олдинроқ «А» Серияда тўп сургани ҳамда «россонеррилар» таркибида унинг ҳамюртлари борлиги қўл келди. 30 ёшли тажрибали футболчи DAZN нашрига берган интервьюсида Миланга кўчиб ўтиш қарори ва келажак режалари билан ўртоқлашди.

— Трансфер ойнаси ёпилишидан бир кун аввал «Милан» билан шартнома имзоладингиз. Айтингчи клуб раҳбарияти билан музокаралар қандай ўтди?

— «Милан»дан таклиф келиб тушгач, дастлаб жамоа бош мураббийи Максимилиано Аллегри билан гаплашдим. У жамоадаги вазифамни тушунтиргач, онам ва клуб директори билан қолган масалаларни муҳокама қилдик. Умуман олганда ҳаммаси жуда тез содир бўлди. Мен терма жамоа йиғинида қатнашиш учун Парижга бордим ва у ерда тиббий кўрикдан ўтиб, «россонеррилар» билан шартнома имзоладим. Натижада халқаро танаффус якунлангач, дарҳол Миланга отландим.

— Сизга биринчи бўлиб Аллегри қўнғироқ қилгани ростми?

— Ҳа албатта, Аллегри билан муносабатларимиз аввалдан яхши эди. Масалан, у ёзги таътил пайтида қўнғироқ қилиб аҳволимни билмоқчи бўлди ҳамда келажак режаларим билан қизиқди. «Милан» бош­қарувига тайинланганидан ке­йин эса жамоага таклиф этди.

— Олдингизда бир қатор қизиқарли таклифлар турганда нега айнан «Милан»ни танладингиз?

— Бу, ахир ақл бовар қилмайдиган тарихга эга дунёдаги энг яхши клублардан бири-ку! Ўзингиз ўйлаб кўринг, уларга қандай қилиб йўқ дейиш мумкин? Қисқаси танлов аниқ эди ва албатта, мураббий ҳам мени ишонтира олди. У 3-4 йил давомида йўлга солиш керак бўлган катта лойиҳа ҳақида гапирди. Шунингдек, «Милан»ни Чемпионлар лигасига қайтариш, Скудетто учун курашиш, умуман жиддий мақсадларга эришиш кераклиги ҳақида сўз борди. Натижада, ҳеч қандай иккиланишсиз ушбу чорловни қабул қилдим. Хуллас, «Милан»да ўйнаш, бу жамоа либосини кийиш мен учун катта шараф. Қолаверса, Италияга қайтиш ҳам жуда ёқимли бўлди.

— Италияни чиндан соғинганмидингиз?

— Бўлмасамчи, ахир бу ерда «Ювентус» сафида 5 йил фаолият олиб бордим ва ўзимни жуда яхши ҳис қилдим. Менга мамлакат, одамлар шаҳар маданияти... барча-барчаси ёқади. Шунингдек, Италияда футбол алоҳида маънога эга...

— Миланеллода сизни биринчи бўлиб ким кутиб олди?

— Аввал раҳбарият, кейин мураббий ва футболчилар кутиб олишди. Тўғриси, Аллегри штабидаги барча мутахассисларни анчадан бери билганим боис улар билан яна учрашиш жуда қувонарли бўлди.

— «Милан»га трансферингиз арафасида Майк Меньян билан ҳам гаплашиш имкони бўлдими? Унинг фикрлари сизнинг қарорингизга қай даражада таъсир ўтказди?

— Трансфер ҳақидаги миш-мишлар бошланиши билан у дарҳол қўнғироқ қилиб «Милан»га келишим кераклигини тушунтирди. Ростини айтсам, Меньян мени бир неча йиллардан бери юқори даражада ўйин намойиш эта олишимга ишонтиришга ҳаракат қилмоқда. У менга қандай ёрдам бериш кераклигини жуда яхши билади. Чунки, Майк иккимиз «ПСЖ»да узоқ вақт бирга ўйнадик ва қадрдон дўст эдик. Тўғри, орада йўлларимиз бироз айрилди, аммо, мана у билан яна биргамиз.

— Ҳозир ким бахтлироқ — сизми ёки Меньян?

— Иккимиз ҳам хурсандмиз. Эҳтимол кийиниш хонасида француз футболчилари кўплиги ҳам ўз таъсирини ўтказаётгандир. Умуман олганда жамоадаги муҳит, футболга нисбатан ёндашув ҳамда ўзаро муносабатлар жуда ажойиб.

— Модрич билан бирга ўйнаш имконияти сиз учун нимани англатади?

— Сир эмаски, Модрич афсонавий футболчи ва энг яхши «Олтин тўп» соҳибларидан биридир. Ҳа, у фаолияти давомида ақл бовар қилмайдиган ютуқларга эришди. «Милан»га келгач эса Модричнинг нафақат фантастик футболчи, балки ажойиб инсон эканлигини ҳам англадим. Лука билан бирга ўйнаш катта шараф. Умид қиламанки, унинг ёрдамида катта ютуқларга эришамиз. Бизда кучли жамоа бор: ёшлик ва тажрибанинг уйғунлашган версияси.

— Туриндаги стадионга қайтиш қандай бўлади, деб ўйлайсиз?

— «Ювентус»да ўтказган 5 йил фаолиятимдаги муҳим босқич эди. Яширмайман, у ера ёқимли хотиралар бор. Аммо ҳозир мен «Милан» футболчисиман. Тўғри, ўтмишдан воз кечишни хоҳламайман; бу муҳим, лекин энди менинг вазифам — «Милан»га ёрдам бериш. Албатта, «Ювентус»га қарши ўйнаш қизиқарли бўлади.

— Аллегрининг «Юве»дан кетиши сизни хавотирга сол­ганми? Ўшанда қачондир яна бирга ишлашга келишиб олганмидингиз?

— Тўғриси ҳеч қачон келажак учун режалар тузмаганмиз, лекин доимо алоқада бўлиб турдик. Аллегри тез-тез Францияга ташриф буюрарди ва у ерда вақти-вақти билан учрашиб гаплашиб ўтирардик. Айтиш керак биз бир-биримизни яхши тушунамиз, фикримиз ва амбицияларимиз ўхшаш. Иккаламиз ҳам ғалаба қозонишни хоҳлаймиз. Менинг трансферимда унинг роли жуда катта эди, лекин албатта, клуб раҳбариятининг ҳаракати ҳам бундан кам бўлмади.

— Янги жамоангиздан нималар кутмоқдасиз?

— «Милан»да жуда кучли иқтидор ва тажриба эга футболчилар жамланган. Бироқ биринчи навбатда бир-биримизни яхшироқ билиб олишимиз ва кийиниш хонасида ижобий муҳит яратишимиз керак. Биласиз, мавсум аввалида таркибда жуда кўп ўзгаришлар бўлди. Кўряпманки, бу ерда ишлаётган ҳар бир инсоннинг амбициялари бор, сифат ҳам шундай. Олдимизда турган вазифа — ўйинимизни яхшилаш ва ўзимизга бўлган ишончни ҳис қилиш. Ҳозир энг муҳими имкон қадар кўпроқ ўйинда ғалаба қозониш. Аслида нималарга қодирлигимизни эса февраль ва март ойларига бориб билиб оламиз.

— «Милан» мухлислари сизни қандай кутиб олишди?

— Яхши. Тўғри, «Марсел»дагидек эмас, у ерда ҳамиша мухлислар гавжум бўларди. Аммо барибир таассуротлар ажойиб. Шунингдек, клуб ходимлари ҳам янги келганларга нисбатан илиқ муносабатда бўлишди. Қисқаси, бу ерда оила ҳисси бор ва бу футболчи учун жуда муҳим.

— «Ювентус»даги биринчи йилингизда дарҳол Скудеттони қўлга киритгандингиз. «Милан»да ҳам худди шундай бўлишига ишонасизми?

— Албатта! Биз ўша йили буюк ғалабани қўлга киритгандик. Лекин афсуски, пандемия туфайли чемпионликни мухлислар билан нишонлай олмагандик. Насиб қилса бу гал Скудеттони «Милан» қўлга киритади ҳамда уни мухлислар кўз ўнгида бирга нишонлаймиз! Шахсан мен буни амалга ошириш учун қўлимдан келган барча ишни қиламан.

Хуршид ЮСУПОВ тайёрлади

Манба: Интерфутбол газетаси
Киритилди: 23:52, 08.10.2025. Ўқилди: 954 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Нефтчи Алишер Одилов 3
6 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
7 Нефтчи Зоран Марушич 3
8 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
9 ОКМК Аброр Каримов 2
10 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик