Бугун 10 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

01/01 06:00 Брайтон - Ман. Юнайтед

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тухель: "10 йилдан кейин Рэшфорд амалга оширилмаган, чегараси йўқ салоҳиятдан ҳафсаласи пир бўлиши мумкин"

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Англия терма жамоаси бош мураббийи Томас Тухель жамоанинг 27 ёшли форварди, жорий мавсум "Барселона" сафида тўп тепаётган Маркус Рэшфорднинг имкониятларини юқори баҳолади.

"Маркус ўз имкониятларидан максимал даражада фойдаланишда давом этиши муҳим. Унинг планкаси жуда-жуда баланд. Балки бошқаларникидан баландроқдир. Унда бу салоҳият бор, лекин "салоҳият" катта спорт учун хавфли сўз. Мунтазам равишда ўз қобилиятингизни максимал даражада кўрсатишингиз керак. Бу истеъдод масаласи эмас. Бу унинг асосий таркибда ёки захирадан майдонга тушишидан қатъи назар, клуб ва халқаро миқёсда буни исботлай оладими, деган савол бор.

Маркус дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири бўлиши мумкин. Унинг даражасини машғулотларда кўриб турибман, икки оёғи ва боши билан ҳужумларни якунлайди. У портловчи, тезкор, иккинчи қаватдаги ўйинда кучли, шундай экан, унинг чегараси қаерда? Чегара йўқ, лекин кўрсаткичлар унинг салоҳиятини акс эттирмайди. У голли ҳужумларда иштирок этишга ҳаракат қилиши керак. Мен унга бу ҳақда гапирдим.

Рэшфорд ҳали ҳам ўйинини тиклаш жараёнида. У қарор қабул қилиши керак. У тўғри қарор қабул қилиш ва таслим бўлмаслик учун етарлича ёш. Акс ҳолда, 10 йилдан кейин у эришиши мумкин бўлган ва аслида эришган нарсасидан ҳафсаласи пир бўлади", - дея Тухелнинг сўзларини келтиради Goal.

Жорий мавсумда Рэшфорд "Барселона"нинг барча мусобақалардаги 10 ўйинида 3 гол урди ва 5 голга узатма берди.

Киритилди: 14:53, 14.10.2025. Ўқилди: 1435 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик