Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Каннаваронинг ёрдамчи мураббийлари ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваронинг ёрдамчи мураббийлари ҳақида маълумот.

Эуженио Альбарелла — жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий. 1965 йилда Италиянинг Неапол шаҳрида туғилган. 2010 йилда "Ювентус" клубида фаолият олиб борган. Бир йил ўтиб, Альберто Заккеронининг мураббийлар штабига қўшилган ва Япония миллий терма жамоаси билан биргаликда 2011-йилги Осиё кубогида ғолибликни қўлга киритган.

Альбарелла 2016 йилда Хитойнинг "Беижинг Гоан" клубида ишлаган. Ўша пайтда клуб сафида ўзбекистонлик собиқ футболчи Егор Кримец ҳам тўп тепган.

2023–2024 йилларда у Фабио Каннаваронинг мураббийлар штаби таркибида Италиянинг "Удинезе" клубида фаолият юритган, шунингдек, кейинчалик Хорватиянинг "Динамо Загреб" жамоасида ҳам ишлаган.

Антонио Кименти — дарвозабонлар мураббийи. 1970 йил 30 июнь куни Италиянинг Бари шаҳрида туғилган. Собиқ профессионал дарвозабон бўлиб, "Самбенедеттесе", "Монца", "Салернитана", "Рома", "Лечче", "Кальяри", "Удинезе" ва "Ювентус" клубларида ўйнаган. "Ювентус" сафида у Жианлуижи Буффондан кейинги иккинчи дарвозабон сифатида танилган.

Мураббийлик фаолиятини "Ювентус" ёшлар жамоасида бошлаган. Кейинчалик "СПАЛ", "Сампдория" ва Италия U-21 терма жамоасида дарвозабонлар мураббийи сифатида фаолият олиб борган.

Франческо Троисе — ёрдамчи мураббий. У 1972 йил 5 февраль куни Италиянинг Неаполь шаҳрида туғилган.

УЕФАнинг А тоифадаги мураббийлик лицензиясига эга. Футболчилик фаолиятини 1990–1994 йилларда "Наполи" ёшлар жамоаси, шунингдек, "Каселе" ва "Потенца" клубларида ўтказган.

2013 йилдан мураббийлик фаолиятини бошлаган. Фаолиятини "Кьево" ва "Уотфорд" клубларида Жузеппе Саннинонинг ёрдамчиси сифатида бошлаган.

Кейинчалик, "Катания", "Ан-Наср", "Гуанжоу Эвергранд", "Беневенто", "Удинезе", "Динамо Загреб" каби жамоаларда ишлаган. 2016 йилдан бери Фабио Каннаваро билан бир штабда ишлаб келмоқда.

Манба: Telegram.me/FAUzbekistan
Киритилди: 16:20, 15.10.2025. Ўқилди: 1677 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик