Бугун 9 июнь, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Максим Шацких: “Ишқибозлар хурсанд кетишди, бу энг асосийси”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

“Андижон”нинг “Шўртан”га (4:3) қарши учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида бир қатор саволларга жавоб қайтарди.

— Хайрли кеч! Ўйлайманки, ўйин ҳаммага маъқул келди. Доим айтаман: биз ким учун ўйнаймиз? Албатта, мухлислар учун ўйнаймиз. Учрашувда 7 та гол кўрдик, пенальтилар бўлди, хавфли вазиятларни ҳам кўрдик. Менимча, ўйинда ҳамма нарса бўлди. Мураббийларда доим бундай ўйинлар бўлавермайди. Ўйин пайтида доим ўрнингдан турасан ва яна ўтирасан. Стадионда йиғилган ишқибозлар уйларига хурсанд ҳолатда кетишди. Бу энг асосийси.

— Охирги учрашувларда Усмонали Исмоналиев олдинги чизиқда ўйнаяпти. У бу борада ўзини қандай ҳис қиляпти?

— Унга вингер сифатида фойдаланмоқчи эканимни айтгандим. Жўрақўзиев, Абдуманнопов ва Исмоналиев жой алмашиб ўйнашлари мумкин. Улар ўйинни ўзгартириб юборишди. Усмонали ҳужумга ўтганда биз гол уряпмиз. У дублга эришди ва умид қиламанки, бу охиргиси эмас. Бугун унинг куни бўлди. Фаол ҳаракатларни амалга оширди ва биз голлар урдик.

— Охирги учрашувларда Ҳамижоновда руҳий босим борга ўхшаяпти...

— Унда қандайдир босим бор деб ўйламайман. Аммо бу учрашувда у қандайдир тушунарсиз ҳаракатларни қилди. Ўйини кўриб таҳлил қилиб чиқамиз. Бу учрашувга яхши тайёргарлик кўргандӣ. Ўзи барчаси яхшилиги, ҳеч қандай муаммо йўқлигини айтгандӣ. Тушунмовчилик вазиятлари бўлиб туради. Ўйлайманки, бошқа бундай ҳолат юз бермайди.

— “Андижон” ўз дарвозасидан 3 та гол ўтказиб юборди. Марказий ва қанот ҳимоячиларидан кўнглингиз тўлдими?

— 3 та гол ўтказиб юборган бўлсак-да, кимнидир айбламоқчи эмасман. Бу ерда ҳамма жавобгар. Ҳамма тенг ҳимояланади ва тенг ҳужумга ўтади. Кимнидир алоҳида айбдор деб кўрсатмайман. Хатоларга эпизодлар сабаб бўлди. Дастлаб хатолар қаердан бошланганини кўриш керак. Бу каби камчиликларга йўл қўймаслик учун аввалги хатоларни кўриб, ўрганиб, таҳлил қилиб чиқамиз. 3 та гол ўтказиб юборганимиз учун ҳимоядан у қадар кўнгил тўлди, дейиш қийин. Барча голларга ўзимиз сабабчимиз.

— Фарҳод Соҳибжонов ва Илҳом Абдуғаниев нега ёшлар жамоасига ўтказилди?

— Улар у ерга бугун бориб қолишгани йўқ. Бунга сабаблар бор. У ердаги фаолиятини кўряпмиз. Биласизми, асосий жамоада ўйнаш учун шунга муносиб бўлиш керак. Кўпроқ ўз устида ишлаш лозим ва шунда асосий жамоада тўп суришлари мумкин. Мана, ўринбосарлар жамоасидан бир қатор ўйинчиларни жалб қиляпмиз. Барчасига вақт керак. “Андижон”га керак бўлса, уларни албатта яна қайтарамиз.

— Олег Зотеев билан Ислом Маматказин қачон тайёр бўлишади?
— Ислом якка тартибда тайёргарлик кўришга киришди. Ҳеч қандай муаммо йўқ. Тикланиб олишига бироз вақт керак. Зотеев жароҳатдан кейин қилинши керак бўлган дастурлар бўйича ишлади. Бир қанча топшириқларни бажаряпти. Кўрамиз, кейинги учрашувга умумий таркибда бўлиши мумкин.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 07:04, 18.10.2025. Ўқилди: 721 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик