MLS чемпионати доирасидан ўрин олган учрашувда «Нэшвилл» ўз майдонида «Интер Майами»ни қабул қилди. Беллашув Нэшвилл шаҳридаги «ГЕОДИС Парк» стадионида бўлиб ўтди ва меҳмонлар йирик ҳисобда ғалаба қозонишди — 5:2.
«Интер Майами» сафида аргентиналик юлдуз Лионель Месси хет-трик қайд этди. Шунингдек, Бальтасар Родригес ва Теласко Сеговия ҳам бир марттадан гол урди. Месси ўз ҳисобига битта голли узатмани ҳам ёзиб қўйди.
Меҳмон жамоа ҳисобни 35-дақиқада Месси орқали очди. Аммо 43-дақиқада Сэм Сарриж ҳисобни тенглаштирди, 45+6-дақиқада эса Жейкоб Шаффельбург «Нэшвилл»ни олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг «Интер Майами» жавоб зарбасини берди: Месси (63'), Родригес (67'), яна Месси (81') ва Сеговия (90+1') голлари натижани 5:2 кўринишига олиб келди.
Бу баҳс МЛСнинг мунтазам чемпионатдаги охирги тури бўлди. Унга кўра, «Интер Майами» 34 ўйинда 65 очко тўплаб, Шарқий конференцияда 3-ўринни эгаллади. «Нэшвилл» эса 54 очко билан 6-ўринда жой олди.