Фабрицио Романо Лионель Мессининг келажаги борасида инсайд тарқатди
Машҳур инсайдер Фабрицио Романо МЛС мавсумининг якунланиши ортидан аргентиналик футбол юлдузи, «Интер Майами» ҳужумчиси Лионель Мессининг келажаги борасида маълумот билан ўртоқлашди.
«Лионель Месси “Интер Майами” билан мунтазам мавсумни якунлади — у жами 48 самарали ҳаракат (голлар + узатмалар) қайд этди. Янги шартнома бўйича музокаралар жуда илғор босқичда. Кутилишича, Месси клубда қолади ва янги битим имзолайди — ҳозирда якуний тафсилотлар аниқлаштирилмоқда...
У “Интер Майами” лойиҳасига тўлиқ эътибор қаратган», — деб ёзди инсайдер ўз ижтимоий тармоқларида.
Эслатиб ўтамиз, бугун МЛС мунтазам мавсумининг сўнгги ўйинида «Интер Майами» «Нэшвилл»ни 5:2 ҳисобида мағлуб этди, Месси эса ҳет-трик қайд этди. Энди жамоани плей-офф босқичи ўйинлари кутмоқда.
Манба: championat.com
Киритилди: 12:07, 19.10.2025. Ўқилди: 3058 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар