Кубарси — эл-класико ҳақида: «Умид қиламиз, «Реал» дарвозасига кўп гол урамиз ва ўтказиб юбормаймиз»
«Барселона» ҳимоячиси Пау Кубарси Испания чемпионатининг навбатдаги тури доирасида бўладиган «Реал»га қарши учрашув олдидан ўз фикрларини билдирди.
— Мбаппе каби футболчини тўсиш сиз учун нима дегани?
— Ҳамма Мбаппе кимлигини билади. Биз уни ҳам, “Реал”нинг бошқа жаҳон даражасидаги футболчиларини ҳам диққат билан назорат қилишимиз керак. Унинг ўйиндаги таъсирини минимал даражага туширишимиз зарур, аммо энг муҳими — ўз ўйинимизга эътибор қаратиш.
— “Реал”ни яна бир бор мағлуб этишингиз мумкин, деб ўйлайсизми?
— Биз фақат яхши ўйин кўрсатиш ва уч очко олиш ҳақида ўйлаяпмиз. Жадвалда биринчи ўринга чиқишни хоҳлаймиз — бу бизга устунлик беради. Мухлисларга ҳар икки жамоа кўп гол урадиган ўйинлар ёқади, аммо биз кўп тўп киритишни ва ўз дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қолишни хоҳлаймиз, — дея Кубарсининг сўзларини AS нашри келтиради.
«Реал» — «Барселона» учрашуви 26 октябрь куни Мадридда бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 20:15 да бошланади.
Манба: sport24.ru
Киритилди: 23:01, 22.10.2025. Ўқилди: 1717 марта. Фикрлар: 25 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар