Бугун 9 июнь, 2026 йил, сешанба.

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [7938]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4314]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4208]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3703]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3615]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3580]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3007]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2730]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2411]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2307]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Вильярреал» АҚШда «Барселона»га қарши ўйин бекор қилингани учун Ла Лига раҳбариятини танқид қилди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Вильярреал» клуби ўзининг расмий сайтида 17-тур доирасида АҚШда «Барселона»га қарши бўлиб ўтиши керак бўлган ўйин бекор қилингани муносабати билан Ла Лига қарорини қаттиқ танқид қилди. Ушбу беллашув 20 декабрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган эди.

Клуб баёнотида шундай дейилади:

«Вильярреал» АҚШда «Барселона»га қарши бўлиб ўтиши керак бўлган учрашувни ташкил этишда Ла Лига фаолиятидан қаттиқ норозилик билдиради. Клуб 20 декабрь куни Майамида ўтказилиши керак бўлган 17-тур баҳсини тайёрлаш жараёнида Ла Лига ишидан қаттиқ хафсаласи пир бўлганини маълум қилади.

Баёнотда таъкидланишича, клуб президенти Фернандо Ройг ва бош директор Фернандо Ройг Негеролес бу мавзу ҳақида жорий мавсумда бир неча марта матбуот анжуманларида фикр билдирган. Улар таъкидлашича, клуб ушбу масаладаги воқеалар хронологиясини ёдга солишни зарур деб ҳисоблайди.

Матчни Испаниядан ташқарида ўтказиш ташаббуси Ла Лига раҳбариятининг чемпионатни глобал ривожлантириш стратегияси доирасида илгари сурилган. Ёз фаслида Ла Лига «Вильярреал»га «Барселона»га қарши ўйинни меҳмон сифатида эмас, балки мезбон сифатида ўтказишни таклиф этган. «Вильярреал» бу таклифни жамоа ривожи ва мусобақа нуфузи учун фойдали деб топиб, қабул қилган.

Клуб Ла Лига таклифини икки шарт билан қабул қилган:

1. Абонемент эгаларига етказилган зарар учун компенсация тўланиши.
2. Ҳеч бир клуб бевосита молиявий фойда олмаслиги.

Ла Лига бу шартларга рози бўлган ва тайёргарлик жараёнида клуб билан яқин ҳамкорлик қилган. Бироқ сафар ва ташкилотчилик бўйича аниқлик бўлмагани сабабли, «Вильярреал» бир неча марта вазиятга ойдинлик киритишни талаб қилган ва саволлар ечилмаса, лойиҳадан чиқишга тайёр эканини билдирган.

Баёнотда айтилишича, кеча, 21 октябрь куни, клубга Ла Лига томонидан телефон орқали ўйин АҚШда ўтказилмаслиги маълум қилинган. Шу билан бирга, бу маълумот махфий тарзда берилган бўлса-да, орадан бир неча дақиқа ўтиб Ла Лига ўзи бу ҳақда расман баёнот берган. «Вильярреал» буни ҳурматсизлик ва лойиҳа бошқарувидаги жиддий хатолик деб баҳолаган.

«Клуб халқаро ривожланиш имкониятини йўқотганидан афсусда, аммо жамоа ва мусобақа манфаатларини ҳимоя қилиш йўлида ишни давом эттиради», — дейилади «сариқ сувости кемаси» баёнотида.

Эслатиб ўтамиз, Ла Лига 9-турида жамоалар белгиланган ўйинни хорижда ўтказиш режасига қарши норозилик белгиси сифатида ўйин бошида бир неча сония ҳаракатсиз қолишган эди. Шу воқеалардан сўнг Ла Лига АҚШдаги беллашувни расман бекор қилди.

Манба: championat.com
Киритилди: 07:53, 23.10.2025. Ўқилди: 812 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик