Бугун 17 октябрь, 2026 йил, шанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 169 89 83 341
2 Япония 83 95 91 269
3 Жанубий Корея 39 43 68 150
4 Ҳиндистон 21 27 37 85
5 Ўзбекистон 21 25 24 70
6 Эрон 19 18 15 52
7 Таиланд 18 13 21 52
8 Қозоғистон 12 24 48 84
9 Гонконг 11 19 24 54
10 Баҳрайн 11 5 6 22

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 24 55
2 Пахтакор 23 52
3 Навбаҳор 23 45
4 ОКМК 24 39
5 Локомотив 23 38
6 Бухоро 23 37
7 Насаф 23 37
8 Қизилқум 24 33
9 Андижон 24 30
10 Динамо 23 30
11 Сўғдиёна 24 29
12 Сурхон 24 28
13 Қўқон-1912 24 23
14 Бунёдкор 24 23
15 Хоразм 24 23
16 Машъал 24 4

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Андижон 0-1 Қизилқум
24-тур Машъал 0-1 ОКМК
24-тур Бунёдкор 1-1 Сўғдиёна
24-тур Қўқон-1912 2-4 Нефтчи
24-тур Сурхон 0-0 Хоразм

Навбатдаги ўйинлар. 24-тур

17/10 18:00 Локомотив - Насаф
17/10 19:00 Динамо - Бухоро
17/10 19:00 Навбаҳор - Пахтакор

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 2541 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2794 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 17.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 17.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 17.10.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 17.10.2026

      06:00 Снукер. Финал.
      08:00 Велоспорт. Третий этап. Женщины.
      09:00 Велоспорт. Третий этап. Мужчины.
      10:00 Снукер. Финал.
      11:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Трассы Америк. Гонка.
      14:00 Легкая атлетика. Марафон. Чикаго.
      15:35 LIVE Велоспорт. Четвертый этап. Женщины. Прямая трансляция.
      17:30 LIVE Велоспорт. Четвертый этап. Мужчины. Прямая трансляция.
      19:15 Трековый велоспорт. Чемпионат мира. Шанхай. День 4.
      21:00 Легкая атлетика. Марафон. Чикаго.
      23:00 Снукер. Финал.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Трассы Америк. Гонка.
      03:00 Снукер. British Open. Финал.
      04:30 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Фудзи. Гонка.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Исломбек Исмоилов: «Мақсадимиз — ўзбек футболи тарихида янги саҳифа очиш»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ёшлар ва ўсмирлар т.ж. / Ўзбекистон U-17
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоилов ФИФА расмий саҳифасига интервью берди.

Унда мураббийимиз жамоанинг Осиё чемпионлигидан кейинги ишончи, Жаҳон чемпионатига тайёргарлик жараёни, мундиалдаги рақиблар ҳамда ёш футболчиларнинг психологик тайёргарлиги ҳақидаги фикрлари келтирилган.

1. Осиё чемпионлиги сиз ва жамоангизга қандай ишонч берди? Бу турнирда асосий мақсадингиз нима?

— Осиё чемпионлиги биз учун катта шараф, лекин шу билан бирга катта масъулият ҳам келди. Бу ғалаба ўйинчиларимизга ишонч бағишлади ва энди биз икки баравар кўп меҳнат қиляпмиз. Жаҳон чемпионатидаги асосий мақсадимиз — ўзимизни дунё саҳнасида синаб кўриш, ўзбек футболи тарихида янги саҳифа очиш. Биз жамоавий ўйин, интизом ва ғайрат орқали юртимиз номини муносиб ҳимоя қилишни ният қилганмиз.

2. 2023 йилда Ўзбекистон U-17 Жаҳон чемпионатида чорак финалга қадар етиб борган эди. Ўша тажрибадан қандай сабоқлар олдингиз ва бу сафар нималарни бошқача қилмоқчисиз?

— Ўша турнирда жамоани бошқарган мураббий билан кўп суҳбатлашдим, уларнинг ютуқ ва хатоларини таҳлил қилдик. Ҳар бир ўйиндан хулоса чиқардик. Энг катта сабоқ — босим остида тўғри қарор қабул қилиш ва ўйинни назоратда ушлаш бўлди. Шу боис тайёргарликда айнан шу жиҳатларга эътибор қаратдик. Энди биз фақат куч билан эмас, балки ақл билан ҳам ўйнайдиган жамоага айландик.

3. Осиё даражасидаги ўйинлар билан жаҳон даражасидаги ўйинлар орасидаги асосий фарқ нимада? Шогирдларингизни бунга қандай тайёрлаяпсиз?

— Асосий фарқ — ўйин тезлиги ва қарор қабул қилиш сифати. Европа, Африка ва Жанубий Америкадан келган рақиблар жуда юқори босим билан ўйнашади, бу эса фикрлаш учун деярли вақт қолдирмайди. Шу сабабли машғулотларда тез фикрлаш, вазиятни тўғри баҳолаш ва қарор қабул қилишни ўргандик. Ўйин услубимизни ҳам янгиладик — энди биз фақат мослашмаймиз, балки ўйинни ўзимиз назорат қилишга интиламиз.

4. Жаҳон чемпионати олдидан тайёргарлик қандай кечди?

— Тайёргарлик жараёни Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан пухта ташкил этилди. Бир нечта халқаро ўртоқлик учрашувларида турли тактикаларни синовдан ўтказдик. Рақибларимиз — Парагвай, Ирландия ва Панама — ҳақида чуқур таҳлил олиб бордик, уларнинг кучли ва заиф томонларини ўргандик. Ҳар бир жамоага қарши алоҳида ўйин модели ишлаб чиқилди. Энди биз турли ҳолатларга мослаша оладиган ва ўз ўйинини ўтказа оладиган жамоамиз.

5. Ёш футболчилар учун бу мусобақа катта синов. Уларнинг босим остида ўйнашга тайёрлиги ва жисмоний ҳолатини қандай бошқаряпсиз?

— Бу ёшда футболчилар катта босимни сезишади, лекин биз уларга бу ҳолатдан қўрқмасликни ўргатяпмиз. Ҳар куни психологик машғулотлар ва жамоавий суҳбатлар ўтказилади, шунингдек, жисмоний тайёргарликка катта эътибор берилмоқда. Тезликни ошириш ва ўйин давомида юқори темпни сақлаш учун махсус дастурлар ишлаб чиқилган. Мақсад — ҳар бир футболчи ўз салоҳиятини тўлиқ кўрсата олиши.

6. Ўзбекистон мухлислари ва келажак авлод футболчиларига қандай мурожаатингиз бор?

— Сизнинг ишончингиз билан биз Осиё чемпиони бўлдик, энди сизнинг дуоларингиз билан Жаҳон чемпионатига йўл оляпмиз. Бизни руҳий жиҳатдан қўллаб-қувватланг, ишонишда давом этинг. Ёш футболчиларга эса шундай дейман: имконият берилса, уни қадрланг ва меҳнат билан ҳимоя қилинг. Чунки истеъдод йўлни кўрсатади, аммо мақсадга меҳнат элтади. Биз Жаҳон чемпионатига фақат ғалаба учун эмас, балки Ўзбекистон номини фахр билан ҳимоя қилиш учун кетяпмиз.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 19:01, 23.10.2025. Ўқилди: 1750 марта. Фикрлар: 22 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 15
2 Нефтчи Стипе Перица 13
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 12
4 Бухоро Шерзод Эсанов 10
5 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
6 Нефтчи Зоран Марушич 9
7 Пахтакор Чинеду Стефан 9
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 9
10 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик