Мисрнинг «Ал-Аҳли» клуби Салоҳнинг эҳтимолий трансфери ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди
        
        
     
        
        
        
    Қоҳиранинг «Ал-Аҳли» клуби спорт директори Саид Абдул Ҳафиз «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳнинг клубга ўтиши бўйича гўёки олиб борилаётган музокаралар ҳақида тарқалган хабарларга изоҳ берди.
«Муҳаммад Салоҳ — катта юлдуз. У араб оламидаги бирор футболчи такрорлай олмайдиган натижаларга эришган. Ҳозир у фақат профессионал фаолиятига йўналган. Салоҳнинг номини “Ал-Аҳли” билан боғлаш — бу ОАВ иши, холос. У Миср футболи ва бутун араб дунёсига шон-шуҳрат олиб келган футболчи. Келинг, нарсаларга реал қарайлик. Салоҳ бир неча ой олдин “Ливерпуль” билан шартномасини узайтирди. “Ал-Аҳли”нинг ҳеч бир расмий вакили бу ҳақда гапирмаган — буларнинг барчаси фақат матбуотда пайдо бўлган. Биз ўз жамоамизнинг устувор вазифаларига эътибор қаратамиз. Мен Салоҳга омад тилайман», — деди Ҳафиз Goal нашрига берган баёнотида.
Муҳаммад Салоҳ 2017 йилдан бери «Ливерпул» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.
 
        
                            Манба:  championat.com
                        
        
    Киритилди: 07:53, 31.10.2025. Ўқилди: 384 марта. Фикрлар: 0 та.
    
 
 
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
        Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар