Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Собирхўжаев ва Туропов эртага ЦСКАга қўшилишади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Туркия майдонларида бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзларини ижобий томондан кўрсата олишган икки вакилимиз — “Бунёдкор” таянч ярим ҳимоячиси Сардор Собирхўжаев ҳамда “Олмалиқ” чап қанот ярим ҳимоячиси Диёржон Туропов 23 июль, сешанба куни тонг сахар соат 04:50да ўз агентлари Санъат Шарипов билан бирга Тошкентдан Москвага учиб кетишади.

Ёш футболчиларимиз ЦСКАдан таклиф олишган. Бироқ россияликлар футболчиларимизни аввал синаб кўришмоқчи ва фақат муваффақиятли хулосалардан кейингина шартнома масаласи муҳокама қилинади.

ЦСКА ва агент С.Шарипов ўртасидаги келишувга кўра, ҳамюртларимиз дастлаб бир ҳафта мобайнида армиячиларнинг ёшлар жамоаси билан машғулотларда иштирок этишади. Агар футболчиларимиз ЦСКА мураббийлари улардан кутаётган сифатларни намойиш қилиша олса, кейинги бир ҳафтани Собирхўжаев ва Туропов Россия чемпионининг асосий таркиби билан бирга ўтказишади.

— Мана, ЦСКА скаутлари ва клубнинг селекция департаменти билан олиб борилган узоқ музокаралардан сўнг, ЖЧ-2013да тўп сурган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг икки аъзосига топ-клубдан таклиф олишга эришдик, — дейди агент Шарипов. — Бундай имконият ҳар кимга ҳам насиб қилавермайди ва ҳар доим ҳам бўлавермайди. Буни Сардор ҳам, Диёр ҳам ич-ичларидан жудаям тўғри ҳис қилишларини хоҳлайман. Умид қиламанки, олиб борилган машаққатли меҳнатларим ўз самарасини бериб, ёш йигитларимиз ўзбек футболи ҳам ноёб иқтидорларга бой эканлигини исботлашга бор кучлари билан ҳаракат қилишади.

Б.Турсунов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:07, 22.07.2013. Ўқилди: 9009 марта. Фикрлар: 51 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик