Бугун 5 июнь, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жавоҳир Синдаров: «Финалда ҳам қўлимдан келганича энг яхши ўйинимни кўрсатишга ҳаракат қиламан»

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / шахмат
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистонлик шахмат Жавоҳир Синдаров жаҳон кубоги ярим финал босқичи тай-брекдаги ғалабадан кейинги интервью берди.

— Сиз нафақат ФИДE Жаҳон кубоги финалига, балки Номзодлар турнирига ҳам йўлланма олдингиз. Ҳозир ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

— Жуда хурсандман, лекин дўстим учун барибир бироз хафаман. Биз жуда яхши курашдик. Тай-брекдаги икки рапид партияда ҳам тайёргарлигим анча яхши эди, шунинг учун яхши позициялар олдим, деб ўйлайман.

Классик ўйинда у жуда мустаҳкам, яхши тайёрланган. Агар испанча, итальянча ёки бошқа дебютни танласам, бу ўйинда юта оламанми ёки қизиқарли позиция чиқадими, аниқ билмасдим. Шунинг учун тезроқ дуранг қилиш ва ҳаммасини рапид ҳамда блицда ҳал қилиш варианти менга маъқулроқ туюлди. Чунки бу вақт назоратларида ўзимни бироз яхшироқ ҳис қиламан. Лекин барибир Нодирбек ҳам бу ерда ўз даражасини кўрсатди, жуда яхши ўйнади. Мен озгина омадим келганини ҳам ҳис қиляпман. Номзодлар турнирига йўлланма олганимдан жуда бахтиёрман — бу менинг жорий йилги энг катта мақсадим эди. Энди кейинги турнирларимда Номзодлар учун тайёргарликни бошлайман.

— Лекин Номзодларгача ҳали жаҳон кубооги финали ҳам бор. Тай-брекни 2:0 ҳисобида ютгандан кейин финал олдидан ўзингизни қанчалик ишончли ҳис қиляпсиз?

— Ҳозир Вей Йи - Есипенконинг ўйини тугади, Андрей битта юришда катта хато қилди. Ҳар иккиси ҳам жуда кучли шахматчи, Вей Йи билан анча кўп ўйнаганман. Унга қарши ҳам қўлимдан келганича яхши шахмат ўйнашга ҳаракат қиламан. Менинг катта режаларимдан бири Номзодлар турнирига чиқиш эди, уни бажардим, энди бироз тинчланиб, Вей Йига қарши финалга яхши кайфиятда чиқишга ҳаракат қиламан.

—Ўзингиздан ташқари бу ерда укангизни ҳам кўряпмиз. У айнан турнирнинг шу босқичи учун келдими?
— Ҳа, укам кеча кечаси келди. У мен учун жуда кўп ширинликлар, шоколадлар, миллий таомларимизни ҳам олиб келди. Оилам ҳам бу ерда — бобом, бувим ҳам келишган. Жуда хурсандман, бундай пайтда яқинларим ёнимда бўлгани менга катта куч беради. Энди финалда ҳам қўлимдан келганича энг яхши ўйинимни кўрсатишга ҳаракат қиламан.

Манба: https://t.me/uzchesss
Киритилди: 23:02, 23.11.2025. Ўқилди: 900 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик