"Бенфика" Чемпионлар Лигаси умумий босқич 5-турида "Аякс" меҳмони бўлиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 6-дақиқасида Самуэль Даль ҳисобни очди. 90-дақиқада Леандро Баррейро меҳмонларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди.
"Бенфика" Чемпионлар лигасининг жорий мавсумидаги илк ғалабасини қўлга киритди. Жозе Моуриньо жамоаси очколарини 3 тага етказиб, 28-ўринга кўтарилиб олди. EЧЛнинг навбатдаги турида "Бенфика" 10 декабрь куни ўз майдонида "Наполи"га қарши баҳс олиб боради.
"Аякс" қаторасига бешинчи мағлубиятни қабул қилиб олди. Амстердам клуби 0 очко билан турнир жадвалини якунламоқда. Жамоа кейинги турда 10 декабрь куни "Қорабоғ" меҳмони бўлади.
ЕЧЛ. Умумий босқич. 5-тур
25 ноябрь, 22:45, «Johan Cruyff Arena» (Амстердам)
Аякс - Бенфика - 0:2
Голлар: Даль, 6 (0:1). Баррейру, 90 (0:2)
Аякс: Ярош, Бас, Шутало, Вайндал (Мокио, 60), Регер (Моро, 83), Итакура, Тэйлор, Классен (Глух, 74), Годтс (Фитц-Джим, 74), Бунида (Дольберг, 74), Вегхорст
Бенфика: Трубин, Силва, Отаменди, Даль, Дедич, Барренечеа, Риос, Баррейру (Регу, 90+3), Судаков (Араужу, 81), Эурснес, Павлидис (Ману Силва, 90+2)
Огоҳлантиришлар: Вегхорст, 69 - Даль, 74
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).